Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таҳлим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти


Download 1.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/109
Sana24.12.2022
Hajmi1.72 Mb.
#1050215
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   109
Bog'liq
mulkni baholash asoslari fanidan maruzalar matni

Ернинг қолдиқ қиймати усули 
Ернинг қолдиқ қиймати усули эркин ер майдонининг сотуви тўғрисида 
маълумотлар бўлмаганда қўлланилади. Ер майдонининг қийматини аниқлаш учун 
қуйидагиларни билиш лозим: 
- бинонинг қиймати; 
- бутун мулкнинг соф муомала даромади
- ер ва бинолар учун капиталлаштириш коэффициентлари. 
Бинонинг қиймати энг яхши, ишончли ва самарали тарзда фойдаланиш, янги ѐки 
режаланган объект учун аниқланиши мумкин. 
Ер учун қолдиқ техникаси усулини қўллаш қуйидагича амалга оширилади: 
- энг яхши ва самарали фойдаланишдан иборат бўлган яхшиланишлар аниқланади; 
- бозор рентаси ва тахминий муомала ҳаражатлари асосида бутун мулкнинг соф 
муомала даромади аниқланади; 
- иншоотга доир соф муомала даромадининг қисми аниқланади; 
- ерга доир даромаднинг бир қисмини капиталлаштириш йўли билан ернинг 
қиймати аниқланади. 
Ернинг иқтисодиѐт назариясида ерга алоқадор бутун даромад қолдиқ даромад 
сифатида кўриб чиқилади. Тахмин қилайликки, 1 га ер 100 млн.сўм туради. Ҳосил олиш 
учун ер, ишчи кучи, маблағ ва тадбиркорликни тўғри қўшиб олиб бориш керак; 
- меҳнат (ҳайдаш, экиш, ишлов бериш, йиғиштириш) - 40 млн.сўм. 
- маблағ (машиналардан фойдаланиш) - 30 млн.сўм. 
- тадбиркорлик саъй-ҳаракатлари (фермернинг таваккалчилиги, ижодкорлиги) - 15 
млн.сўм. 
Жами ҳаражатлар - 85 млн.сўм. 
Ҳосилни сотишдан келган даромад 110 млн.сўмни ташкил этди. Ерга тааллуқли 
қолдиқ даромад 110 - 85=25 млн.сўмни ташкил этади. У ҳолда капиталлаштириш 
коэффициенти 10% бўлганида, ернинг жорий қиймати 25:0,1 = 250 млн.сўм бўлади. 
Ҳамма тўловлардан кейин қоладиган даромад ер рентаси ѐки иқтисодий рента деб 
аталади. Бу ишлаб топилмаган даромад шаклига мисолдир. Иқтисодий рента бозор ижара 
қўйилмасини англатади. 
Бино ѐки иншоотнинг қиймати маълум бўлса, ернинг қийматини қолдиқ усули 
билан аниқлаш мумкин. Ва аксинча, ернинг қиймати маълум бўлса, қолдиқ усули билан 
бино ѐки иншоотларнинг қийматини аниқлаш мумкин. 

Download 1.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling