Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таҳлим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти


Ердан энг яхши ва самарали фойдаланиш таҳлили


Download 1.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/109
Sana24.12.2022
Hajmi1.72 Mb.
#1050215
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   109
Bog'liq
mulkni baholash asoslari fanidan maruzalar matni

2. Ердан энг яхши ва самарали фойдаланиш таҳлили 
Ер майдонидан оқилона, иложи борича самарали ва қонуний фойдаланиш
жисмонан иложи бўлса, юридик жиҳатдан йўл қўйилганидек молиявий жиҳатдан амалга 
оширилса, энг катта иқтисодий самарадорликни ва ернинг энг катта қийматини 
таъминлайди. 
Ҳаридор ўзи учун қуйидагиларни ҳал этиши керак: 
- агар майдон бўш бўлса (қурилиши бўлмаса), шу бозорда ердан фойдаланишнинг 
қайси варианти мақсадга мувофиқ; 
- мўлжалланган лойиҳани амалга ошириш учун қандай ҳужжатлар зарур, яъни 
қандай турдаги биноларни қуриш мақсадга мувофиқ. 
Шу саволларга жавоблар эса майдонни ҳудуддаги жойлашиш ўрнига, бозор 
талабига, юридик ѐки ҳуқуқий хусусиятга, жисмоний имкониятларга, технологик ва 
молиявий самарадорликка боғлиқ. 
Амалиѐтда ер майдони учун 4 та мезон кўриб чиқилади: 
1. Жисмонан иложи борлиги - заҳира салоҳиятига мос келиши. 
2. Қонуний ҳал этилган - фойдаланиш муддати, шакли, ҳуқуқий майдони мавжуд 
ва иложи бўлган ҳуқуқий чекловлар таъсирига тушиб қолмаслиги керак. 
3. Молиявий бақувват - ер майдонидан фойдаланиш даромад келтириши керак, у 
капитал, фойдаланиш ҳаражатлари ва молиявий мажбуриятлар суммаси билан 
қиѐслаганда тенг ѐки каттароқ бўлиши керак. 
4. Максимал самарали - ер майдонидан фойдаланиш бозор шароитлари 
тасдиқлайдиган энг катта даромад келтириши керак. 
Ердан фойдаланишнинг турли вариантларини кўриб чиқишда асосий вазифа 
шундай яхшиланиш стратегиясидирки, у ернинг энг кўп қолдиқ қийматини таъминласин. 
Бўш майдонни, ѐхуд яхшиланган майдонни олишда ўзига хос ҳаридор шу объект 
қандай ортиқча қиймат салоҳиятига эгалиги билан қизиқади. 
Истиқболларни таҳлил қилиш учун қуйидаги омилларни кўриб чиқамиз: 
- жойлашиш ўрнининг истиқболлилиги; 
- мўлжалланган кўчмас мулк тури билан баҳс ҳолати; 
- тахминий яхшиланиш учун юридик меъѐрлар; 
- майдоннинг жисмоний таснифи; 
- лойиҳанинг молиявий асосланганлиги. 
Ер майдонининг жойлашган ўрни унинг қийматини белгиловчи асосий кўрсаткич 
ҳисобланади. Жойлашишнинг истиқболлилиги майдоннинг ҳаммабоплигига, шу жойда 
қурилишнинг иложи борлигига ва ер майдонидан мўлжалланадиган фойдаланиш 
хусусиятига боғлиқ. 
Бозор талабининг ҳолати маҳаллий бозор таҳлили натижасида олиниб, майдондан 
фойдаланишнинг энг мақсадга мувофиқ вариантини беради. Мақсадли бозор сегменти 
аниқланиши, унда фаолият ривожлантирилиши, яъни кўчмас мулкнинг аниқ хилларига 
конкрет истеъмолчилар ажратилиши керак. Таҳлил асосида шу бозор сегментини эгаллаш 
бўйича тадбирлар асосланиши керак. Лойиҳа кўламини ва уни амалга ошириш вақтини 
аниқлаш учун таҳлил натижалари ва таклифлар бўйича бозорнинг сиғим коэффициентини 
ва бозорга кириш коэффициентини ҳисоблаб кўриш керак. 
Юридик меъѐрлар, шу бозор фаолиятидаги истиқбол нуқтаи назаридан 
қаралганида, асосан чеклашлар кўринишида бўлади. Мўлжалланган яхшиланишларнинг 
қонуний ѐки бошқа меъѐрларга мос келмаслиги жиддий зарарларга, жарималарга ва 
ҳоказоларга олиб келиши мумкин. 
Ер майдонининг жисмоний таснифлари яхшиланишларни бажаришнинг жисмоний 
тавсиф имкониятини белгилайди. Жисмоний тавсифларга майдоннинг топографияси


49 
муҳандислик-геологик ва гидрогеологик тавсифлари, мавжуд минтақалаш, экологик 
кўрсаткичлар ва ҳоказолар киради. 
Лойиҳанинг молиявий асосланганлиги муайян лойиҳанинг маблағларнинг миқдори 
ҳамда келиб тушиши ва сарфлашнинг вақтини ҳисобга олган ҳолда амалга оширишнинг 
иқтисодий мақсадга мувофиқлигини олдиндан айтишга имкон беради. 
Технологик асосланганлик объект муайян муддатда тегишли сифатда ва оқилона 
қийматда барпо этилишини англатади. Агар объект жуда узоқ вақт қурилса ѐки унга 
ҳаражатлар кўпайиб кетса, уни технологик жиҳатдан яроқсиз деб топиш мумкин. 

Download 1.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling