Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таҳлим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти


Мулкдан фойдаланишдаги таъқиқлар ва чекловлар


Download 1.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/109
Sana24.12.2022
Hajmi1.72 Mb.
#1050215
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   109
Bog'liq
mulkni baholash asoslari fanidan maruzalar matni

Мулкдан фойдаланишдаги таъқиқлар ва чекловлар. Ҳибсга олиш. Ҳибсга 
олиш (бегоналаштириш учун таъқиқлаш) - даъво талабларини таъминлаш йўлларидан 
бири бўлиб, суд ижрочиси томонидан, суд ѐки тергов органларининг қарори бўйича 
тайинланади. Тегишли қайдлар БТИ органлари ва ер қўмиталари томонидан реестр 
китобларига ѐзилади. 
Чекловлар. 
1. Қайта ихтисослаштиришдаги чекловлар. 
Масалан, давлат корхонаси хусусийлаштирилганида тузилган олди-сотди 
шартномасида, фаолият соҳасини маълум муддат давомида сақлаб қолиш, иш 
жойларининг сонини, корхонанинг иш тартибини сақлаш тўғрисидаги шартлар бўлиши 
мумкин. 
2. Мақсадсиз фойдаланишдаги чекловлар. 
Фуқаронинг турар-жой хонадони учун мулк ҳуқуқи шу хонадондан фақат яшаш 
жойи каби фойдаланиш мажбурияти билан чекланган. 
Ер майдонини олди-сотди битимларини тузишда сотувчи ѐки ҳаридор унинг 
мақсадга мувофиқ фойдаланилишини ва фойдаланиш тартибини ўзгартира олмайдилар. 
3. Умумий мулкдаги улушлар тақсимотини чеклашлар. 
Улушли мулк иштирокчисининг мулк ҳуқуқи шу билан чекланганки, у ўз улушини 
бегона шахсга сотиши тўғрисида, шу улуш сотилаѐтган нархларни кўрсатган ҳолда, бошқа 
мулкдорларга ѐзма равишда хабар қилиши шарт. Агар улушли мулкнинг қолган 
иштирокчилари хариддан воз кечсалар ѐки сотилаѐтган улушни бир ой давомида сотиб 
олмасалар, ҳаридор ўз улушини исталган шахсга сотиш ҳуқуқига эга. 
4. Ерни режалаштириш чеклашлари - сервитутлар, яъни қўшниларнинг 
манфаатларида белгиланган фойдаланишдаги чеклашлар. 
Сервитут қўшни ер майдони орқали ўтиш ѐки йўлни таъминлаш, электр 
тармоқлари, алоқа, сув қувурлари, мелиорацияни ўтказиш ва фойдаланиш учун 
белгиланади ва ҳ.к. 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

Download 1.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling