Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таҳлим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти


Download 1.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/109
Sana24.12.2022
Hajmi1.72 Mb.
#1050215
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   109
Bog'liq
mulkni baholash asoslari fanidan maruzalar matni

K=Q

/ Q
c
(4) 
бунда
Q
u
- бино асосий конструкцияларининг кесувчи куч бўйича ҳисобий юк кўтариш 
қобилияти; 
Q
c
- амалдаги лойиҳалаш меъѐрларига ва бино жойлашган майдончанинг ҳозирги 
зилзилавийлигига мос келувчи ҳисобий зилзила таъсиридан келиб чиққан бино асосидаги кесувчи 
куч. 
Қурилиш туманининг зилзилавий кўрсаткичи (ҳисобий зилзила таъсирларини 
аниқлаш вақтидаги): 

ҳудуднинг микрозилзилавий туманлаштирилганлиги;

зилзилавий хусусиятларга кўра асосни ташкил этган тупроқнинг тоифалари; 

сизот сувлари сатҳи. 
Ҳисобий зилзилавий таъсирларни аниқлаш пайтида ҳудуднинг микрозилзилавий 
хусусиятлари бўйича тупроқнинг тоифалари, сизот сувлари даражасини ҳисобга олиб, 
қурилиш майдонининг зилзилавийлиги қабул қилиниши керак. 
Бино ва иншоотларни зилзила таъсирига ҳисоблаганда биноларнинг хусусий 
тебранишлари даври унинг амалдаги кичик тебранишларини ўлчаш орқали (зарур 
бўлганда) аниқланади. 
Конструктив ечимлар хусусиятларини ва уларнинг амалдаги лойиҳалаш меъѐрлари 
талабларидан четга чиқишини ҳисобга олган ҳолда зилзилага қарши чора-тадбирларсиз 
қурилган пишиқ ғиштли эски биноларнинг зилзилабардошлиги коэффициентини аниқлаш 
лозим: 
- зилзилага қарши белбоғларнинг йўқлиги; 
- оралиқлар ва икки эшик ѐки икки дераза оралиғидаги деворлар кенгликлари; 
- тархдаги шаклнинг мураккаблиги
- объектнинг асосий ўлчамлари (баландлиги, узунлиги, кенглиги);
- деворлар ўқлари орасидаги масофалар ва ш.к.; 
- зилзилага қарши мавжуд конструкциялар ва чора-тадбирлар ҳолати. 


61 
Ушбу хатоларни ҳисобга олишни, зилзила таъсирларининг ҳисобий даражасини 
ошириш орқали бажаришга рухсат этилади. Илмий-тадқиқот ташкилотлари бажарган 
махсус асослар негизида зилзила таъсирларининг ортиши миқдори қабул қилинади. 
Замонавий тураржой ва жамоат биноларининг зилзилабардошлик коэффициенти 
лойиҳа маълумотларига кўра қабул қилинади. 
Бинонинг зилзилабардошлик коэффициенти - объектлар гуруҳини таърифлайдиган 
намуна бўйича ўхшаш тупроқ шароитларида мавжуд бўлган бир хил конструктив-режавий 
тарҳли (бир андозали ѐки кўп марта қайтариладиган сериялар) бинолар 
зилзилабардошлиги коэффициенти аниқланади. 
Республикада анъанавий бўлган синчли уйларнинг зилзилабардошлиги қуйидаги 
тартибда таъминланади: 
- пойдевор ва цокол пишиқ, сувга чидамли материаллардан (бетон, ғишт, тош ва 
ш.к.) тикланади; 
- синч ҳовонларининг пастки қисмидаги ѐғоч чиримаган бўлиши лозим; 
- синчнинг вертикал ва горизонтал элементлари туташган ерларда металл скобалар 
ва қоплагичлар қўлланилади. 
Зилзилавий худудларда қурилишга доир меъѐрий қоидаларига асосланиб, 
деворларнинг ташқи текисликлари бўйлаб бино майдонининг 4% дан кам бўлмаган қават 
баландлиги ўртаси даражасидаги конструктив оралиқ деворларининг умумий кесими 
мавжудлигида (алоҳида узунасига ва кўндаланг йўналишда) майдоннинг 7- ва 8 - балли 
зилзила шароитидаги лойсувоқ қилинган ―пахса‖ туридаги ва хом ғиштдан қурилган бир 
қаватли уйларнинг зилзилабардошлиги таъминланган ҳисобланади. 
Бунда: 
- пойдевор ва цокол маҳкам, сувга чидамли материаллардан қурилган бўлиши 
(бетон, ғишт, тош ва ҳ.); 
- ташқи деворлар бўйлаб ѐғоч улама; 
- тўсиқ қопламаси бўйлаб тахталардан диагонал тўшалма;
- чордоқ, томи ѐғоч стропиллар устига ѐтқизилган шифер ѐки тунука томдан иборат 
бўлиши зарур. 
Тўққиз 
ва 
ундан 
кўпроқ 
балли 
зилзилавий 
ҳудудларда 
деворлари 
мустаҳкамланмаган бу турдаги уйлардан одамлар доимий яшамайдиган мақсадларда 
фойдаланилади. 
Умуман олганда, бино ва иншоотнинг техник ҳолатини аниқлашда тегишли 
ҳужжатларни ва техник текширув натижаларини таҳлил қилиб, қуйидаги ҳолатлар бўйича 
хулосалар қилинади: 
1. 
Баҳоланаѐтган объектдан жорий ва истиқболда фойдаланиш бўйича қонуний 
чекловларнинг мавжудлиги; 
2. 
Объектдан амалдаги фойдаланишнинг лойиҳавий талабга мослиги; 
3. 
Қурилиш конструкцияларининг жорий ҳолати; 
4. 
Мухандислик қурилмаларининг ишга яроқлилиги ва жорий ҳолати; 
5. 
Қийматни пасайтирувчи асосий омилларнинг рўйхати; 
6. 
Алоҳидаги элементларнинг техник ҳолатини батафсилроқ тадқиқ этиш 
бўйича тавсиялар. 
7. 
Баҳоланаѐтган объектнинг иқтисодий кўрсатгичига техник ҳолатидан келиб 
чиққан натижаларнинг таъсири аниқланади. 
 

Download 1.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling