Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таҳлим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти


Download 1.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/109
Sana24.12.2022
Hajmi1.72 Mb.
#1050215
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   109
Bog'liq
mulkni baholash asoslari fanidan maruzalar matni

Кўп йиллик дарахтлар. Уларга (ѐшидан қатҳий назар) мевали, техник, ҳимояловчи, 
манзарали, декоратив ва кўкаламзорлаштирувчи дарахтларнинг барча турлари; ботаника 
боғлари, ҳамда бошқа илмий-текшириш ва ўқув юртларининг Сунъий дарахтлари киради. 
Мазкур бўлим таснифланишининг объектлари деб, ҳар бир парк, боғ, кўча, хиѐбон, ҳовли, 
корхона ҳудудларидаги яшил экинлар ҳисобланади. 
Номоддий активлар ва интеллектуал мулк объектлари рўйхати, бу объектнинг 
номоддий активларга тегишлилигини аниқловчи кўрсаткич бўлиб ҳисобланади, ҳамда 
номоддий активлар ҳақида маълумот тўплаш қоидалари Ўзбекистон Республикаси 
бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти №7 сон ―Номоддий активлар‖
8
орқали аниқлаб 
берилган. 
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (83-модда) да белгилаб берилишича, 
қўзғалмас мулкка ер участкалари, ер ости бойликлари, чегараланган сув объектлари ва ер 
билан боғлиқ барча нарсалар, кўчириб бўлмас объектлар, яъни ўрмонлар, кўп йиллик 
экинлар, бинолар, иншоотлар киради. Кўчмас мулкка мулкий мажмуа сифатида 
корхоналар ҳам киради. 
8
БҲМС N7 «Номоддий активлар» Ўзбекистон Республкаси молия вазирининг 2005 йил 25 мартдаги 1485-сонли Буйруғига асосан 
тасдиқланган, 2005 йил 27 июнда Адлия Вазирлиги томонидан рўйхатга олинган. 


17 
Шундай қилиб, кўчмас мулк объектларининг асосий белгиси бу уларнинг ер билан 
узвий боғлиқлиги бўлиб ҳисобланади ва бу ўз-ўзидан унинг юқори қийматга эга 
бўлишлилигини назарда тутади (бунда ер участкасининг ўзи ҳам алоҳида кўчмас мулк 
объекти сифатида қаралади). Ер участкасига боғлиқ бўлмаган кўчмас мулк объектлари 
вақт оралиғида доимо ўз одатий қўлланишини йўқотадилар ва нархларида ҳам пасайиш 
кузатилади. 
Махсус жойларда ўстирилган дарахтлар, бузилиши муқаррар бўлган (вақтинчалик) 
бинолар кўчмас мулк объекти бўлиб ҳисобланмайди. 
Келиб чиқишига кўра кўчмас мулк объектлари қуйидаги турларга бўлинади: 
инсоннинг иштирокисиз табиат томонидан яратилган кўчмас мулк объектлари; 
инсон меҳнати натижасида яратилган кўчмас мулк объектлари; 
инсон меҳнати билан яратилган, лекин табиат билан узвий боғлиқ бўлиб, усиз 
фаолият кўрсата олмайдиган кўчмас мулк объектлари. 
Ер участкаси билан узвий боғлиқлиги йўқ бўлсада, уни бу ер участкасидан 
ажратиш анча қийин бўлган кўчмас мулк объектлари масаласи тўлиқ ечимини топмаган. 
Бу ўринда, хусусан, оғирлиги бир неча тонна бўлган ҳайкаллар ѐки ер юзасига блоклар 
орқали ўрнатилган бинолар кўзда тутилади. 
Баҳзи бир қўзғалмас мулк турлари юридик жиҳатдан ҳаракатдаги мулкка айланиши 
мумкин. Масалан, ўрмонлар ва кўп йиллик экинлар қўзғалмас мулкка мансуб бўлсада, 
улардан тайѐрланган тахталар эса ҳаракатдаги мулкка киради. 
Бино ва иншоотларда жойлашган жиҳозлар (иситиш, сув, канализация, электр 
ускуналари, лифтлар, панжаралар, иккинчи металл эшиклар ва ҳ.к.) ер билан боғлиқ 
бўлмаган объектларга киради. Лекин булар кўчмас мулк объектининг ажралмас қисми 
бўлиб қолганлиги сабабли, бу объект бўйича битим тузилганда, унинг таркибига кирувчи 
барча жиҳозлар аниқ санаб ўтилиши керак. 
Қонун томонидан мулкий мажмуа сифатида корхонанинг таркибига кирувчи 
унсурларнинг аниқ рўйхати кўрсатилмаган. 
Хўжалик фаолияти амалиѐтида мулкий мажмуа бир кишига тегишли кўчмас мулк 
объектларининг тўплами сифатида қаралиши керак. Бунда улар ер участкаси, бир-бири 
билан боғлиқ бинолар, иншоотлар, узатиш мосламалари, хўжалик фаолияти учун 
мўлжалланган технологик жиҳозларни ўз ичига олади. 
Ишлаб чиқариш омили сифатида мулкий мажмуа таркибига ишлаб чиқариш 
фаолияти учун зарур бўлган мулк ва корхонага тегишли моддий мулклар киради. Ер 
участкалари, бинолар, иншоотлардан ташқари -машиналар ва жиҳозлар, узатувчи 
мосламалар, транспорт, хўжалик буюмлари, хом-ашѐ, ишлаб чиқарилган товарлар, ишлаб 
чиқариш жараѐни натижасида олинган фойда (даромад), талаб ҳуқуқи, қарз ҳуқуқи, ҳамда 
корхонага тегишли интеллектуал мулк киради. 
Хўжалик фаолиятини амалга ошираѐтган вақтда, мулкий мажмуа қандай 
кўрсаткичларга кўра корхона томонидан тан олиниши ѐки олинмаслигини билиш 
муҳимдир. Нисбатан катта бўлмаган амалиѐт ҳали бу саволга жавоб бера олмайди. 
Шундай бўлсада, бир юридик адабиѐтда айтилган фикр қизиқиш уйғотади: агар 
четлаштирилган мулкий мажмуа тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун яроқли бўлса, 
яъни технологик яхлитликни, ѐпиқ ишлаб чиқариш циклини ташкил қилса, уни корхона 
деб ҳисоблаб, савдосини Ўзбекистон Республикаси Фуқоролик Кодексининг II-бўлим 
(Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашѐвий ҳуқуқлар) да берилган меҳѐрлар билан юритилиши 
лозим.
9
Бу хоссаларга эга бўлмаган барча бошқа буюмлар мажмуи юқоридаги битим 
предметини ташкил қила олмайди. Бундан келиб чиқадики, мулк мажмуи корхона 
9
ЎзР. ФК. 13-19 боблар. 


18 
сифатида тан олиниши учун унинг тадбиркорлик фаолияти субҳектининг мустақил товар 
ишлаб чиқариши, хизмат кўрсатиши ва шу орқали доимий даромадга эга бўлишини 
таҳминловчи унсурларига эга бўлиши керак. Бунда унсурлар тўплами корхонанинг 
фаолият тури, молиявий-иқтисодий, ҳудудий ва унинг фаолият кўрсатишини таҳминловчи 
бошқа шартларига боғлиқ бўлади.
Тадбиркорлик фаолиятини олиб боришга мўлжалланган кўчмас мулк объекти 
кўринишидаги корхонага маълум турдаги маҳсулотни ишлаб чиқаришга ихтисослашган 
ускуналар тўплами сифатида қараб бўлмайди: бундай тўпламни корхонага айлантириш 
учун унинг асосида ишлаб чиқариш жараѐнини ташкил этиш лозим бўлади.

Download 1.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling