Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таҳлим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти


Download 1.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/109
Sana24.12.2022
Hajmi1.72 Mb.
#1050215
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   109
Bog'liq
mulkni baholash asoslari fanidan maruzalar matni

АСОСИЙ ФОНДЛАР 
Номоддий 
Моддий
Иншоотлар:
Шаҳарсозлик; 
Энерготаъминловчи; саноат; 
инфратузилмавий, махсус; 
узатувчи мосламалар; 
экологик; 
Кўп йиллик экинлар:
мевали; 
манзарали; 
ҳимояловчи; 
кўкаламзорлаштирувчи; 
ботаника боғлари учун; 
илмий – қидирув ишлари учун. 
Бинолар: 
Ишлаб чиқариш жараѐнини таъминловчи 
қурилиш – архитектура объектлари;
омборхоналар, гаражлар, хўжалик бинолари; 
ҳаракатланувчи (вагон) уйчалар 
Турар – жой: 
“ѐш” белгисига кўра:
«эски» (Тарихий обидалар) фонд; 
Саноат 
корхоналари 
ѐнида 
жойлашган (1917–1930 й.);
«Сталин» фонди (1930 – 1950й.); 
«Биринчи авлод» индустриал уй 
қурилиши (1960 й) 
«Иккинчи авлод» (1970–1980й.). 
Турига кўра:  
доимий яшаш учун; 
ҳаракатланувчи уйлар; 
сузувчи уйлар; 
тарихий обидалар; 
Қурилиш материалига кўра:
ғиштли; монолит; 
панелли; ѐғочли; 
аралаш турли
3.1-расм. Асосий фондлар ва уларнинг таснифланиши 
Бинолар қурилишидан мақсадга кўра: магазинлар, ошхоналар, сартошхоналар, 
ательелар, ижара пунктлари, мактабга таҳлим муассасалари, алоқа бўлимлари, банклар ва 
бошқа ташкилотлар учун мўлжалланган бўлиши мумкин. 
Бинолар таркибига эксплуатация учун зарур ички коммуникациялар: иситиш 
тизими ускуналари билан (қозонхона билан); ички сув ва газ қувурлари тизими, 
канализация барча қурилмалари билан; ѐритиш арматуралари билан ички электр узатиш 
ва ѐритиш тизими; ички телефон ва сигнализация тизими; умумий санитария аҳамиятига 
молик шомоллатиш қурилмалари; юк кўтаргичлар ва лифтлар. Бино билан бир вақтда 
қурилган йирик ҳажмли ускуналар пойдеворлари бинонинг таркибига киради. Бундай 
объектларга ―ихтисослашган бинолар‖ деб айтилади. Ишлаб чиқариш (устахоналар, 
қозонхоналар, ошхоналар, ҳоммом ва ҳ.к.) ва ноишлаб чиқариш (турар жой, тиббий, 
маиший, маҳмурий ва ҳ.к.) мақсадларига мўлжалланган ҳаракатланувчи уйчалар 
(ғилдиракли вагонча) ҳам бино деб юритилади. Асосий вазифаси ишлаб чиқариш 
(лабораториялар, агрегатлар, офислар ва ҳ.к.) бўлган ихтисослашган ва қайта жихозланган 
темир йўл вагонлари, автомобиллар, авто ва трактор прицеплари тегишли вазифани 
бажарувчи қўзғалувчан объект бўлиб ҳисобланиб, бинолар қаторига киритилади. 


16 
Турар жой. Бунга доимий яшаш учун мўлжалланган бинолар, қўзғалувчан уйлар, 
сузувчи уйлар, турар жой сифатида қўлланилувчи бошқа бинолар, ҳамда асосан турар жой 
учун ихтисослаштирилган тарихий обидалар киради. 
Иншоотлар. Буларга техник вазифаларни бажаришга (шахталар, тоннеллар, нефть 
қувурлари, йўллар, плотиналар, эстакадалар ва ҳ.к.) ѐки аҳолига хизмат кўрсатишга 
(стадионлар, бассейнлар,шаҳар ободонлаштириш иншоотлари ва ҳ.к.) мўлжалланган 
муҳандислик-қурилиш объектлари киради. Мисол учун, оқова-чиқинди тозалаш 
иншоотларнинг қайта тиклаш қийматини аниқлашда бинонинг ўзидан ташқари объект 
таркибига насос
ускуналари, тиндириш бункерлари, киртиндиргичлар, фильтрлар
ностандарт ҳамда электртехник жиҳозлар ва бошқалар киритилади. 
Кўчмас мулк объектлари сифатида иншоотларни шаҳарсозлик (ер усти ва ости 
иншоотлари), энерготаҳминловчи (нефть базалари, иссиқлик электрстанциялари), 
инфратузилмавий (транспорт ва терминал иншоотлар), саноат (метал эритувчи домна и 
мартен печлари, конвейрлар, шахталар ва бошқалар), экологик (чиқиндилар утилизацияси 
заводлари ва тозалаш иншоотлар) ҳамда ҳарбий-саноат мажмуага ихтисослаштирилган 
иншоотлар каби гуруҳларга ажратган ҳолда таснифлаш мумкин.
Узтувчи қурилмалар (нефть ва газ қувурлари, электр ўтказгич тармоқлари)дан 
саноат ва аҳоли учун хизмат қиладиган ѐқилғи-энергетика мажмуилари технологик 
иншоотлари сифатида кенг фойдаланилади. 
Жамоат ва ишлаб чиқариш бинолари, шаҳар қурилиши ва технологик иншоотлар 
лойиҳавий ечимлари ва турларига қараб фарқланади. Уларнинг кўпчилиги ноѐб тур бўлиб 
ҳисобланади.
Саноат мажмуалари ўзининг юқори даражали ташкилий ва техник қийинчиликлари 
билан ажралиб туради. Уларда ишлатиладиган кўчмас мулк объектлари ишлаб чиқариш 
цикли ва технологик жараѐннинг қатҳий талабларига бўйсунади. Бу объектларга юқори 
энергияқувватлилик ва сезиларли материалсғимлилик
хосдир. Ер ости ва усти шаҳар 
қурилиши иншоотлари, ишлаб чиқариш бинолари, ѐқилғи-энергетика ва машинасозлик 
мажмуалари, маданият уйлари, театрлар, цирклар, планетарийлар, ҳайвонот боғлари, 
ботаника боғлари ва ҳ.к.лар кўп маблағ талаблиги билан ажралиб туради. Юқори энергия 
талаб қилувчи
технологик иншоотлар, қора ва рангли металл ишлаб чиқариш, шаҳарни 
сув, иссиқлик ва электр энергияси билан таҳминловчи иншоотларга хосдир. 

Download 1.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling