Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таҳлим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти


Download 1.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/109
Sana24.12.2022
Hajmi1.72 Mb.
#1050215
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   109
Bog'liq
mulkni baholash asoslari fanidan maruzalar matni

тўланган пул маблағи 
Қиймат – мулкнинг пул 
эквиваленти 
Харажатлар – мулкни такрор 
ишлаб чиқариш учун маблағ 
(масалан, ерни яхшилаш
маданийлаштириш) 



истеъмолчи ва сотувчи нархлари эса битим шартларига боғлиқ бўлади. Одатда, агар 
сотувчининг воситачиси бўлса, унинг хизмат ҳақи реализация нархидан олинади ва 
сотувчининг нархини камайтиради. Ва аксинча, истеъмолчи томонидан ўз воситачиси 
(агар у бўлса) хизматларига ҳақ тўлаши истеъмолчининг нархини реализация нархига 
нисбатан оширади. Аналогик тарзда битимни расмийлаштириш тўловлари бу нархларга 
таъсир қилади. Шундай қилиб, сотувчининг нархи ва истеъмолчининг нархи сезиларли 
даражада (15% гача ва ундан юқори) фарқ қилиши мумкин. Аммо реализация нархи олди-
сотди механизмининг аниқ хусусиятлари ва битимни расмийлаштиришга минимал 
даражада боғлиқ бўлади ва уйнинг ўзига хос хусусиятларига мувофиқ белгиланади. 
Юқоридаги нархларнинг ҳар бирига минимал, максимал ѐки ўртача нарх сифатида 
қараш мумкин. Сўзсиз, баҳолаш учун бозор ҳолатининг энг муҳим жиҳатларини, ҳамда 
талаб ва таклиф мувозанатини акс эттирувчи нарх сифатида ўртача нарх қулай. 
Мулк қиймати тушунчаси турли позициялардан талқин қилинади. Шу ўринда, бозор 
қиймати, ўриндошлик қиймати, истеъмолчи қиймати, тиклаш қиймати, инвестицион 
қиймат, суғурта қиймати; солиқ солиш мақсадидаги қиймат, тугатиш қиймати, бирламчи 
қиймат, қолдиқ қиймат, гаров қиймати ва ҳ.к.лар фарқланади. 
Истеъмолчи қиймати (мавжуд фойдаланишдаги қиймат) мулкни бозорга олиб 
чиқиш мақсади бўлмаган, аниқ мулкдор учун шу объектнинг қийматини акс эттиради. 
Тиклаш қиймати баҳоланаѐтган объектнинг аниқ нусхасини қуриш учун 
сарфланадиган жорий нархлардаги харажатлар билан аниқланади. Бунда ҳудди шундай 
архитектуравий ечимлардан фойдаланилади, ҳудди шундай қурилиш конструкциялари ва 
материаллари қўлланилади, ҳаттоки қурилиш-монтаж ишларининг сифати хам бир хилда 
бўлади; ўхшаш ҳолда баҳоланаѐтган объектнинг маҳнавий эскириши ва архитектуравий 
ечимларининг камчиликлари акс эттирилади.
Ўриндошлик қиймати баҳоланаѐтган объектнинг фойдалилигига эквивалент равишда 
фойдаликка эга бўладиган кўчмас мулк объектини қуриш учун сарфланадиган жорий 
нархлардаги харажатлар билан аниқланади, аммо бунда у замонавий лойиҳа 
меҳѐрларидан, прогрессив материал ва конструкциялардан, ҳамда замонавий 
ускуналардан фойдаланган ҳолда янгича архитектуравий услубда қурилади. 
Шундай қилиб, тиклаш қиймати объектнинг аниқ нусхасини қуриш учун 
сарфланадиган харажатларда, ўриндошлик қиймати эса – функционал аналогни яратиш 
учун сарфланадиган харажатларда ифодаланади. 
Инвестицион қиймат – келтирилган инвестицион мақсадларда аниқ шахс учун 
даромад келтириш нуқтаи назаридан аниқланадиган объектнинг нархи. Инвестицион 
қиймат инвестор томонидан кутиладиган даромадлар ва капиталлаштиришнинг аниқ 
ставкасидан келиб чиқиб ҳисобланади ва у бозор қийматидан ѐ юқорироқ ѐки пастроқ 
бўлиши мумкин. 
Бундай қиймат тури субҳектив характерга эга. 
Мулкнинг суғурта қиймати тугатиш (ѐки бузилиш) ҳавфи мавжуд бўлган объектнинг 
тиклаш қиймати ѐки ўриндошлик қиймати асосида ҳисобланади. Объектнинг суғурта 
қиймати асосида суғурта суммалари, тўлов ва фоизлари аниқланади. 
Мулкнинг солиқ солиш қиймати, Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ, эскириш 
даражасини ҳисобга олувчи тиклаш қийматига асосланган инвентаризация қийматига 
ўхшаш қиймат. Ривожланаган бозор иқтисодиѐтига асосланган мамлакатларда солиқ 
солиш бозор қиймати бўйича амалга оширилади. 
Тугатиш қиймати мулк объекти аналог объектларнинг одатий хизмат муддатига 
нисбатан камроқ муддатда бегоналаштириш керак бўлган ва кўчмас мулк объекти эгаси 
уни тугатиши ѐки мажбурий сотиши орқали олиши мумкин бўлган, соф маблағ 
аҳамиятига эга бўлиб қолган ҳолатда аниқланади. 



Утилизация қиймати мулкнинг эгаси шу объектни тўлиқ тугатиши орқали олиши 
мумкин бўлган соф маблағ (сумма) ни ифодалайди. 
Мулкнинг бирламчи қиймати – объектдан фойдаланишни бошлаган пайтдаги уни 
сотиб олиш ѐки қуриш учун сарфланган ҳақиқий харажатлар. 
Мулкнинг қолдиқ қиймати – объектнинг эскиришни ҳисобга олган ҳолдаги қиймати. 
Гаров қиймати – кредитни таҳминлаш мақсадидаги қиймат. 

Download 1.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling