Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таҳлим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти


Баҳоловчи касбини эгаллаш ва уни такомиллаштириш учун нималарга


Download 1.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/109
Sana24.12.2022
Hajmi1.72 Mb.
#1050215
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   109
Bog'liq
mulkni baholash asoslari fanidan maruzalar matni

 
Баҳоловчи касбини эгаллаш ва уни такомиллаштириш учун нималарга 
аҳамият бериш керак? 
Баҳолашни ўрганиш учун аввало маълум иқтисодий, техник билимларга эга бўлиш, 
баҳолаш фаолиятининг мазмун-моҳиятини тушуниб етиш, мулк ва мулк эгасини аниқлаш 
ва ниҳоят, айнан, баҳолаш соҳаси бўйича таҳсил олиши зарур. Бунинг учун баҳолаш 
фаолиятини ўрганиш, маълум бир тажриба орттириш ва билим масканларида ўқиш тавсия 
этилади.
 
 
 
 



Баҳолаш фаолиятини қандай ривожлантириш мумкин? 
Баҳолаш фаолиятини амалга оширишда - баҳолаш сертификатига эга, малакали 
баҳоловчи ва шу билан бирга баҳолаш фаолиятини амалга ошириш лицензиясига ҳам эга 
бўлишини талаб қилади («Бахолаш фаолияти тўғрисидаги қонун»нинг 4 - моддаси). 
Баҳолаш фаолияти билан шуғулланувчи малакали мутахассисларни тайѐрлаш, қайта 
тайѐрлаш ва малакасини ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратиш керак. Бу 
мақсадни амалга ошириш учун ўқув адабиѐти, техник ва бошқа воситаларнинг тегишли 
мажмуасини тайѐрлаш лозим. 
Бундан ташқари, баҳоловчи экспертларни тегишли профессионал даражада ўқитиш 
ва аттестациядан ўтказиш, баҳолаш фаолиятининг илмий негизини таъминловчи услубий 
материалларни тайѐрлаш ва ишлаб чиқиш, чет эл профессионал андозаларини миллий 
замонавий шароитларига мослаштиришни ташкил этмай туриб, баҳолаш фаолиятини 
ривожлантиришни амалга ошириб бўлмайди. Ўзбекистонда баҳолаш фаолияти маълум 
даражада ривожланмоқда, негаки сотиш ва сотиб олиш, ижара, гаров, суғурта, асосий 
жамғармаларни қайта баҳолаш, корхоналарнинг бирлашуви ва жалб этилиши, 
меросхўрлик ҳуқуқининг бажарилиши, суд ҳукмининг ижро этилиши учун ўз вақтида 
объектни баҳолаш зарур бўлади.
Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан сўнг мулкни давлат тасарруфидан 
чиқариш ва хусусийлаштириш чора тадбирлари жадал суръатлар билан бошланди. Шу 
ўринда айтиб ўтиш керакки, давлат тасарруфидаги мулкни хусусийлаштириш учун 
баҳолаш фаолиятига бевосита талаб туғилади. Бундан ташқари, ривожланаѐтган ҳар 
қандай мулк бозорида кечадиган муносабатларнинг барчаси баҳолаш фаолиятининг 
ривожланишини тақозо этади. Демак ўз – ўзидан демократик давлатда хусусийлаштириш 
жараѐнлари ва бозор муносабатлари қанча жадал ривожланса, баҳолаш фаолияти ҳам шу 
жараѐн ўсишига қараб ривожланиб боради. 

Download 1.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling