Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таҳлим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти


Download 1.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet107/109
Sana24.12.2022
Hajmi1.72 Mb.
#1050215
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   109
Bog'liq
mulkni baholash asoslari fanidan maruzalar matni

В йўналиши. Баҳолаш жараѐни - қўйилган аниқ вазифаларни изчил ҳал қилишнинг 
мантиқан асосланган ва тизимлаштирилган процедураси бўлиб, қиймат ҳақида якуний 
қарор чиқариш учун маълум усуллар ва воситалардан фойдаланишни тақозо этади. 
Баҳолаш жараѐнининг тоифалилиги, ўлчамлилиги ва ҳисоблаш нуқтаи назаридан 
мураккаблигини ҳисобга олиб амалиѐтда иқтисодий-математик усуллардан кенг 
фойдаланиш лозим. Мазкур тадқиқотларнинг асосий йўналиши тўғридан-тўғри 
ҳисоблашдан тенглама ва тенгсизликларни ечишга ўтиш, шунингдек давлат ва баҳоловчи 
манфаатлари нуқтаи назаридан ўзини етарлича оқламаган қўлбола усуллар ўрнига 
баҳолашнинг янги компьютер технологияларидан янада кенгроқ фойдаланишдир. Бу 
замонавий компьютер технологиялари ва дастурий воситаларини ишлаб чиқиш ва 
фойдаланишнинг объектив заруратини келтириб чиқаради. 
Баҳоловчи фирмалар ва компаниялар фаолиятини жамият ривожланишининг 
замонавий босқичида янада такомиллаштиришдаги долзарб вазифа мулкни баҳолашнинг 
иқтисодий-математик моделлари негизида янги компьютер технологияларидан 
фойдаланишдир. Савол туғилади - турли мураккабликдаги объектни баҳолашни 
замонавий ПЭХМ ва иқтисодий-математик моделларсиз амалга ошириш мумкинми? Йўқ. 
Чунки баҳолаш вазифаси бозор омилларини ҳисобга олиб: 
- республиканинг ўзига хос хусусиятларига; 
- баҳолаш тамойилларига; 
- қарорларнинг кўп тоифалилигига;
- кўп омиллилигига; 
- қатор ахборотларнинг аниқ эмаслигига; 
- қатор омилларнинг тасодифий турига боғлик. 
Буларнинг барчаси мулкни баҳолаш жараѐнида ПЭХМ ва замонавий иқтисодий-
математик моделлар ва алгоритмлардан, шунингдек дастурий воситалардан фойдаланиш 
заруратини белгилайди. 
Маълумки, бугунги кунда баҳолаш фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотлар 
компьютерлардан тобора кенг фойдаланмоқдалар. Масалан, маълумотлар базасини тузиш, 
сақлаш ва бошқариш; бозорни ўрганиш ва таҳлил қилиш; сотувлар, даромад ва 
ҳаражатларни солиштириш усулидан фойдаланиб мулк қийматини ҳисоблаб чиқиш 
бўйича кўп вариантли қарорлар қабул қилиш; қийматнинг нисбий кўрсаткичларини 
таҳлил қилиш; мулк қийматини ҳар йили долзарблаштиришда маълумотлар базасидан 
фойдаланиш, баҳолашда кам ҳаражатлар қилиб юқори сифат кўрсаткичларига эришиш; 
юридик ѐки жисмоний шахслар мулкининг қийматини баҳолаш ҳақида ҳисоботлар 
тайѐрлаш; матнли ахборотни қайта ишлаш бўйича ташкилий тадбирларни режалаштириш 


130 
ишларини бажариш. Бугун деярли ҳар бир баҳоловчи ташкилот ўз ихтиѐрида 
компьютерларга эга. 
Баҳолаш фаолияти жараѐнида баҳолаш вазифаларининг иқтисодий-математик 
моделлари ва алгоритмларидан амалий фойдаланишни таҳлил қилиш мазкур соҳада ўз 
ечимини кутаѐтган муаммоларни аниқлашга ѐрдам беради. Буларга қуйидагиларни 
киритиш мумкин: 
- мулкни баҳолаш, хусусан сотувларни солиштириш усули ва даромад усулининг 
кўп тоифали моделлари; 
- барча баҳолаш (баҳолаш вазиятлари) шароитлари учун автоматлаштиришнинг 
ягона услубияти ва алгоритми;
- мулкни баҳолаш усулини танлашни мақбуллаштириш;
- математик усуллардан фойдаланиб пул оқимларини прогнозлаш;
- пул оқимлари, дисконт ставкалари ва капиталлашув коэффициентларини 
ҳисоблашнинг турли алгоритмлари; 
- баҳоланаѐтган компанияларни ихтиѐрий мезонлар бўйича ранжирлаш ва 
солиштириш услуби;
- қийматни бошқаришнинг иқтисодий-математик модели;
- қийматни бошқариш стратегияларини кўп тоифали мақбуллаштириш; 
- қиймат ва базавий техник-иқтисодий кўрсаткичларни регрессив таҳлил асосида 
тўғрилашни таҳлил қилиш; 
- ихтисослашган компаниялар - банк, аудиторлик ва суғурта ташкилотларини 
баҳолашнинг иқтисодий-математик моделлари. 
Республикамизда баҳолаш фаолиятини автоматлаштириш масалалари тегишли 
адабиѐтларда етарлича ѐритилмаяпти, бу мавзудаги мақолалар эса деярли йўқ. 
Автоматлаштириш концепцияси, баҳоловчи иш жойининг намунавий тузилмаси каби 
масалалар ҳам чуқур ўрганилмаган. Автоматлаштиришнинг дастурий воситалари эса 
кўпинча етарлича назарий асосланмасдан ишлаб чиқилмокда. 
Бозорда мавжуд дастурий воситалар кўпинча универсал маҳсулот бўлмасдан, 
одатда алоҳида тур активлар - масалан, кўчмас мулк - бинолар ва иншоотларни баҳолашни 
автоматлаштиришга мўлжалланган. Шу билан бирга, компанияларни, шунингдек 
бизнеснинг алоҳида турларини баҳолашни таъминлайдиган дастурий воситаларнинг 
етишмаслиги кескинлашиб бормоқда. 
Мулкни баҳолаш вазифаларининг замонавий иқтисодий-математик моделлари ва 
алгоритмлари 
негизида 
баҳолаш 
хизматлари 
бозорини 
компьютерлаштириш 
республикамизда туғилиш босқичини бошидан кечирмоқда. Баҳолаш ишларини суҳбат 
режимида автоматлаштиришни таъминлайдиган комплекс дастурий воситалар йўқ. Ягона 
ахборот базаси (маълумотлар базаси)нинг, шунингдек ахборотни тўплаш ва унга ишлов 
беришнинг тегишли технологияларининг йўқлиги баҳолаш ишларининг бозор 
шароитларига кўпроқ мос келадиган солиштирма сотувлар усулини ишлаб чиқаришга 
жорий этилишини жиловламоқда. 

Download 1.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling