Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таҳлим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти


Download 1.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/109
Sana24.12.2022
Hajmi1.72 Mb.
#1050215
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   109
Bog'liq
mulkni baholash asoslari fanidan maruzalar matni

Еттинчидан, машиналар ва жиҳозлар ишлаб чиқарувчи тармоқ олдида ҳам 
бирламчи, ҳам иккиламчи бозорлар олдида товарни ўтказиш ва сотиш бозорларини 
кенгайтириш вазифалари туради. Шунинг учун улар таклиф нархининг пастки чегарасини 
аниқлашда ҳамма вақт ҳам унинг таннархига, харид қилиш нархига ѐки қолдиқ баланс 
қийматига мўлжал қилмайди. 
Саккизинчидан, энг фаол сотувчиларда машина (жиҳоз) бирлиги нархида реклама 
ва маркетинг харажатлари катта миқдорни ташкил қилади. Шу билан бирга ўхшаш 
объектлар сотилиш нархининг ушбу қисмлариии ҳамма вақт ҳам аниқлаш мумкин эмас, 
бу ҳол баҳолаш жараѐнини кескин мураккаблаштиради. 
Тўққизинчидан, машиналар ва жиҳозлар қийматини баҳолашда, баҳолаш 
қийматининг миқдорига тегишли тузатишларни киритган ҳолда, баҳоланаѐтган 
объектнинг ўзи ѐки ўхшаш объект, баҳолашнинг ўша вақтида турган «ҳаѐтий цикл» 
босқичини ҳисобга олиш лозим. 
Ўнинчидан, машиналар ва жиҳозлар қийматини, айниқса оддий усуллар 
(харажатли ва бозор нуқтаи назаридан қиѐслаш усуллари) билани баҳолашни амалдаги 
машина паркининг таркибида ҳам, мамлакатимиздаги бугунги машиналар бозорида ҳам 
импорт жиҳознинг юқори салмоғи мураккаблаштиради (мамлакатимизда ишлаб 
чиқарилган ва импорт машиналарни нафақат техник ва сифат даражасига кўра, балки 
нархлар бўйича ҳам қиѐслаб бўлмайди). Шуни назарда тутиш лозимки, импорт 
товарининг қиймати унинг божхона қиймати, акцизли товарлар бўйича акциз суммаси
божхона (импорт) божи, божхона расмийлаштируви учун йиғимлар ҳамда тўланган 
ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда импорт қилинган бўйича бошқа қўшимча харажатлардан 
ташкил топади. Божхона сиѐсатининг ўзгариши импорт машиналар ва жиҳозлар нархини 
сезиларли даражада ўзгартиради. 
Ўн биринчидан, турлар, ўлчамлар, ишлаб чиқарувчилар, сотувчиларнинг хилма-
хиллиги, техника инвентарь бирлигининг катта миқдори ўзининг таклиф нархини 
келтириб чиқаради. 
Машиналар ва жиҳозларни баҳолашда учта ѐндашув қўлланилади: харажатли, 
қиѐсий ва даромадли. 

Download 1.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling