Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таҳлим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти


Маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш


Download 1.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/109
Sana24.12.2022
Hajmi1.72 Mb.
#1050215
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   109
Bog'liq
mulkni baholash asoslari fanidan maruzalar matni

 
2. Маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш 
Маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш. Ишнинг бошида керакли 
маълумотларнинг етарлича тўлиқ рўйхатини тузиш керак. Бошланғич маълумотлар ўз 
таркиби, моҳияти ва манбааси бўйича тавсифланади. Биринчи навбатда маълумотлар ички 
ва ташқи турларга бўлинади. Ички маълумотлар баҳоланаѐтган мулкий мажмуа бевосита 
боғлиқ бўлади, ташқи маълумотлар ташқи манбаалардан келади ва бозорнинг ҳолати, 
умумий иқтисодий ҳолат, ҳуқуқий муносабатлар даражаси, ҳудуд иқтисодиѐтининг 
ҳолати, ҳудуддаги ижтимоий муҳит кабиларни тавсифлайди. 
Ички маълумотларни баҳоланаѐтган мулкий мажмуалар бўйича гуруҳларга 
бўлинади: масалан, қуйидаги маълумотлар фарқланади: 1) ер участкаси ҳақида; 2) 
бинолар ҳақида; 3) иншоотлар ҳақида; 4) ускуналар ҳақида; 5) машиналар, транспорт 
воситалари ва махсус жиҳозлар ҳақида ва ҳ.к. Бунда объектлар ҳақидаги ҳужжатлар 
(таъриф, паспорт, титуллар, лойиҳалар, схемалар ва ҳ.к.) йиғилади, ҳамда объектлар 
кўрсаткичлари ва тавсифлари киритиладиган махсус жадваллар тайѐрланади. 
Мулкий мажмуанинг қўлланилиши бўйича ҳуқуқий масалалар, бошқарув тизими, 
номоддий активлар, корхонанинг хўжалик фаолияти натижалари ҳақидаги маълумотлар 
алоҳида бўлимларга бирлаштирилади. Баъзи турдаги маълумотларни йиғиш учун, ушбу 
маълумотларга эга мутахассислар тўлдириши керак бўлган, махсус сўроқ варақлари 
тузилади. 
Ташқи маълумотлар қуйидаги бўлимлар бўйича гуруҳланади: аналог корхоналар
маҳаллий иқтисодий, ижтимоий, ҳуқуқий ва экологик омиллар; бозорнинг маълум 
секторлари (ер участкалари, бинолар, машиналар ва ҳ.к.) битимлари; аналог корхоналар 
акцияларининг биржа котировкалари; маълум товарлар учун нарх индекслари; валюта 
курслари индекслари; банк фоиз ставкалари; кўрилаѐтган ҳудуддаги ижара ставкалари
амалдаги солиқлар тизими каби ҳақида маълумотлар. Агар ички маълумотлар бевосита 
корхонанинг ўзидан йиғилса, у ҳолда ташқи маълумотлар хилма-хил бўлади. Бу 
маълумотларни умумий ва махсус нашрлар, жумладан газеталар, иқтисодий ва молиявий 
журналлар, кўчмас мулк ва бизнесни баҳолаш бўйича қўлланмалар, биржа 
ведомостларидан олиш мумкин. Аналитика ва консалтинг бўйича ташкилотлар 
маълумотлари ҳам жалб қилиниши мумкин. Ташқи маълумотлар ишончлилик ва 
тизимлаштиришга текширилади.
Таҳлил ва бошланғич қайта ишлаш натижасида маълумотлар тартибга солинади, 
гуруҳланади ва код рақамлари қўйилади. Бозор маълумотларининг массиви тез топиш 
учун қулай шаклда тизимлаштирилган махсус файлларда йиғилади. Фақатгина баъзи 
маълумотлар хусусий характерга эга бўлиб, ўрганилаѐтган объектга илова қилинади, 
қолганлари келгусида баҳолаш амалиѐтида фойдаланиш учун туркумланади ва код 
рақамлари қўйилади. Маълумотларни йиғиш, сақлаш ва қайта ишлаш учун 
компьютерлардан фойдаланиш мулкни баҳоловчиларнинг ишини маълум даражасида 
осонлаштиради. Баҳолаш ишини битта баҳоловчи ҳам тажрибали баҳоловчи 
бошчилигидаги гуруҳ ҳам бажариши мумкин. Гуруҳ таркибидаги ҳар бир мутахассис ўз 
иш йўналишига эга бўлади ва шу йўналиш бўйича маълумотлар тўплайди. 

Download 1.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling