Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таҳлим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти


Download 1.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/109
Sana24.12.2022
Hajmi1.72 Mb.
#1050215
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   109
Bog'liq
mulkni baholash asoslari fanidan maruzalar matni

Ликвидлик учун тузатиш. 
Мавжуд ижарачи банкротликка учраган ѐки ижарадан воз кечган ҳолда янги 
ижарачини излаш вақти, объектнинг бозорда сотувга қўйилганлиги ва сотувнинг муддати 
ҳисобга олинади. 
Ҳозирги вақтда бозорнинг ривожланмаганлиги туфайли объект кўргазмаси вақтини 
белгилаш мураккаб иш. Биринчи ѐндошишда кўргазманинг нормал муддатини 4 ойга тенг 
деб қабул қилиш мумкин. 
Даромадлар ва ҳаражатлар 
Салоҳиятли ялпи даромад - бу барча зарарлар ва ҳаражатлар ҳисобга олинмаган 
ҳолда 100% машғул кўчмас мулк объектидан олиш мумкин бўлган даромад. Объектнинг 
салоҳиятли ялпи даромади ҳам объектнинг, ҳам унга ўхшаш объектларнинг бозор 
маълумотлари, ижара қўйилмалари миқдори ва бошқа манбалар асосида аниқланади. 
Ҳақиқий (самарали) ялпи даромад - тўловларнинг тўхташи ва олинмаслиги учун 
нархни туширишдан ташқари салоҳиятли ялпи даромад бўлиб, кўчмас мулк объектлари ва 
унга ўхшаш объектларнинг маълумотларига кўра аниқланади. 
Соф муомала (эксплуатация) даромади (СЭД) - бу ҳаражатнинг барча бандлари
айнан: эксплуатация, бошқариш, қайта тиклаш, кредитлар, солиқлар ва амортизация 
ажратмалари бўйича хизматии якунлаш ҳаражатлари чиқариб ташланган ҳақиқий ялпи 
даромад. 
Объектнинг нормал ишлаши ва даромадни қайта тиклаш билан боғлиқ ҳаражатлар 
муомала ҳаражатлари деб аталади. Муомала ҳаражатлари қуйидагиларга бўлинади: 

шартли-доимий ҳаражатлар ѐки чиқимлар; 

шартли-ўзгарувчан ѐки фойдаланиш ҳаражатлари; 

ўриндошлик ѐки заҳиралар учун ҳаражатлар. 
Шартли-доимий ҳаражатлар, объектнинг эксплуатацион юкланганлиги даражасига 
боғлиқ эмас. Бу мол-мулк учун солиқ, асосий маблағлар суғуртаси, баъзи фойдаланиш 
ҳаражатлари (одатда улар ялпи даромаднинг тахминан 30% ини ташкил этади). 
Шартли-ўзгарувчан ҳаражатлар ѐки сарфлар эса объектнинг эксплуатацион 
юкланганлиги ва кўрсатилувчи хизматлар даражасига боғлиқ. Бошқариш, коммунал 


94 
хизматлар (газ, электр, телефон ва ҳ.), йиғиштириш, ҳудудни сақлаш учун ҳаражатлар. 
Кўп ҳолларда бу ҳаражатлар ижарачилар зиммасига тушади. 
Ўриндошлик ҳаражатлари тез емирилувчи қурилиш таркибий қисмларини 
алмаштириш (яхшилаш) қийматини акс эттиради. Улар қаторига гилам-палослар, уй 
жиҳозлари, пардозлаш таъмири (оқлаш, гулқоғозларни алмаштириш ва ҳ.) киради. 
Ўриндошлик, ҳаражатлари - бу тўпланиб борадиган ва сўнгра бинода яхшиланишларни 
барпо этиш учун фойдаланиладиган ҳар йилги ажратмалардир. 

Download 1.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling