Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таҳлим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти
Ижара тўлови (мол-мулкдан фойдаланиш учун тўлов
Download 1.72 Mb. Pdf ko'rish
|
mulkni baholash asoslari fanidan maruzalar matni
Ижара тўлови (мол-мулкдан фойдаланиш учун тўлов)
Ижара кўчмас мулк даромадининг асосий манбасидир, шунинг учун шартномалар тузилганда, ҳаражатнинг исталган бандлари ҳисоб-китоб қилинганда шартнома қанча вақт давом этиши, ижара тўлови (мол-мулкдан фойдаланганлик учун тўлов) ўлчови, тўловлар даврийлиги, объектдан фойдаланиш бўйича ҳаражатларни тақсимлашга ва шу кабиларга эътибор бериш зарур. Ижара тўлови одатда 1 кв.м. учун сўмда қабул қилинади. Шаҳар маркази, автотранспорт ва темир йўл магистраллари яқинида жойлашган, автомобиллар тўхтайдиган жойлар ва коммунал тармоқлари бўлган объектлар, хоналар, бинолар ижара учун айниқса талаб этилади. Мулкдан фойдаланганлик учун тўлов бутун ижарага олинган мулк ѐки алоҳида унинг ҳар бир таркибий қисми учун қуйидаги кўринишларда белгиланади: - даврий ѐки бир вақтда киритиладиган мустаҳкам суммада аниқланган тўловлар; - ижарадаги мулкдан фойдаланиш натижасида олинган маҳсулот, маҳсуллар ѐки даромадларнинг белгиланган улуши; - ижарага олувчининг муайян хизматларни тақдим этиши; - ижарага олувчининг ижарага берувчига шартномада келишилган нарсани мулк учун ѐки ижарага бериши; - ижарага олинган мол-мулкни яхшилаш бўйича шартномада келишилган ҳаражатларни ижарага олувчининг зиммасига юклаш. Ижара тўловининг хусусиятига кўра қуйидаги шартномалар мавжуд: - доимий ижара тўловли; - ўзгарувчи ижара тўловли; - қайта кўрилувчи ижара тўловли; - индексланган ижара тўловли; - фоизли ижара тўловли. Тўловларнинг даврийлигига кўра ижара тўлови қуйидагиларга бўлинади: - пропорционал ижара - тўловлар (одатда авансли) ҳар ойда, ҳар кварталда, ҳар йили киритилади; - аванс тўлови бирйўла ижаранинг бутун муддати учун киритиладиган ижара; - тескари ижара - кўчмас мулк эгаси мол-мулкии учинчи томонга сотади ва сўнгра уни ижарага олади. Янги хўжайин мулкдорнинг кўчмас мулкка бўлган барча ҳуқуқларини олади. Ижара вақтида ижарачи муайян ҳуқуқларга эга бўлади: - иккиламчи ижара ҳуқуқини, яъни ижарага олинган мол-мулкнинг ҳаммасини ѐки бир қисмини ижарачи ўз навбатида ижарага топшириш ҳуқуқи; - турли опционлар, яъни ижара муддатини имтиѐзли чўзиш, мулкни сотиб олиш ҳуқуқлари; - шартлашилган сотув учун битим, яъни ижарачининг объектни муайян шароитларда сотиб олиш мажбурияти; - турли концессиялар (ѐн беришлар), яъни ижарачи ҳисобига яхшиланишлар ўтказилганидаги муайян муддат учун ижара тўловини тўлашдан озод этиш. Агар шартномада ўзга нарсалар олдиндан айтиб ўтилмаган бўлса, ижарачи амалга оширган яхшиланишлар учун ҳуқуқ мулк эгасига ўтади. 95 Реверсия Реверсия миқдори эгалик қилишнинг башоратли даври охирида объект сотилишидан тушган эҳтимолли пул миқдорини аниқлайди. У объектнинг жорий қиймати миқдори, объект қийматининг ортиши эҳтимоли, фойдаланиш давомидаги емирилиш, келишувни амалга ошириш учун ҳаражатлар, инфляция индексига боғлиқдир. Download 1.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling