Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таҳлим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти
Download 1.72 Mb. Pdf ko'rish
|
mulkni baholash asoslari fanidan maruzalar matni
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таваккалсиз қўйилма таърифи.
- Кўчмас мулк объекти учун инвестициялар таваккали.
Келгуси даромадларни дисконтлаш
Дисконтланган даромадлар усули келгуси фойдаларни ҳозирги қийматга келтиради. Ҳар бир келгуси фойда ўз капиталлаштириш коэффициенти билан дисконтланади. Дисконтлаш тадбири сармоядорга инвестициялар қайтишини кузатиб бориш, фойдани ва самарадорлик даражасини аниқлашга имкон беради. Дисконт қўйилмаси - бу жорий қиймат ва келгусида олинадиган ва тўланадиган пул оқимлари ўртасидаги боғлиқликни акс эттирувчи коэффициент. Дисконт қўйилмаси сармоядор келгусида кутилган киримларни олиш ҳуқуқи учун бугун тўлай оладиган суммани (жорий қийматни) аниқлайди. Сармоядор даромадларни келгусида олишни мўлжал қилгани сабабли уларни ололмаслик эҳтимоли ҳам мавжуд бўлиши мумкин. Таваккал дейилганда, келгуси даромадларни олиш мўлжалининг оқланганлиги даражаси ѐки башорат баҳоланишларини амалга ошириш эҳтимоли тушунилади. Дисконт қўйилмасининг танланиши ҳисоб-китобнинг асосий паллаларидан биридир. Дисконтлаш қўйилмасини танлашда, қўйилмани камайтириш учун бир неча қўйилмага асосланган коммулятив усулни қўллаш мақсадга мувофиқ бўлади. Одатда таваккалсиз даромад меъѐри асос қилиб олинади, унга эса ликвидлик учун тузатилган ҳолда кўздан кечирилаѐтган бозор тармоғида инвестицияланган таваккал учун даромад меъѐри қўшилади. Олинган сумма конкрет объектга хос омиллар ва молиялаштириш шартлари ҳисобга олиниб тузатилади. Даромад меъѐрининг ошиши қўйилган пуллар таваккалининг ортиши билан боғлиқдир. Таваккалсиз қўйилма таърифи. Инвестициялаш бўйича таваккалсиз ишлар жумласига маблағларни Ўзбекистон банкларида жойлаштириш имконияти киради. Бу қайта инвестициялаш қўйилмасидир. Ҳисоб-китоб учун кўпинча банкларнинг самарали қўйилмасининг минимал ва максимал ифодалари (қўйилмаларнинг ўртача улуш ифодалари) таҳлил этилган бир йиллик давр қабул қилинади. Кўчмас мулк объекти учун инвестициялар таваккали. Кўчмас мулк объекти учун инвестициялар таваккали икки турга бўлинади: - мунтазам ва номунтазам; - турғун ва ўзгарувчан. 93 Мунтазам таваккал барча рақобат қилаѐтган объектларга хосдир. Бу таваккал бозорда кўп сонли рақобатчи объектларнинг пайдо бўлишини, аҳоли бандлигининг катта қисмига тўғри келадиган саноат корхонасининг ѐпилишини, атроф-муҳитни ҳимоя қилиш бўйича чеклашлар, ижара тўлови даражаси бўйича чеклашлар киритишни ўз ичига олади. Номунтазам таваккал - бу аниқ тарзда фақат мазкур объект билан боғлиқ бўлган ва бошқа ўхшаш объектларнинг таваккаллари билан боғланмаган таваккал. Бундай таваккалга мисоллар келтиришимиз мумкин: ерни жамоат эҳтиѐжлари учун мусодара қилиш; ижара тўловларининг тўланмаганлиги; ердан фойдаланиш тизимига номувофиқ қўшни ер майдонидан фойдаланиш; ѐнғин; ер қимирлаши. Турғун таваккал - бу ҳисоблаб чиқиш ва суғурта компанияларига юклаш мумкин бўлган таваккал. Бундай таваккал учун тузатиш ўлчови кўчмас мулк объектини суғурта компанияларида тўла суғурталаш учун суғурта маблағларининг ўлчови сифатида аниқланади. Ўзгарувчан таваккал - тадбиркорлик имконининг фойдаси ѐки зарари ва иқтисодий рақобат сифатида аниқланади. Ўзгарувчан таваккал объектнинг ташқи алоқаларини, молиялаштириш, ижара шартларини ва бошқа ўзгаришларини акс эттиради. Таваккал учун тузатиш ўз моҳиятига кўра, таваккалларнинг санаб ўтилган турларини ҳисобга олувчи тадбиркорлик таваккалини акс эттиради. Кўчмас мулк объектига қилинган таваккал учун тузатиш, фоизларда қабул қилинади. Download 1.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling