Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таҳлим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти
Download 1.72 Mb. Pdf ko'rish
|
mulkni baholash asoslari fanidan maruzalar matni
Даромадли усулнинг чекланганлиги
Даромадли усулнинг камчилиги ҳисоб-китобларда кутилган келгуси даромадларнинг кафолатмаганлигидан иборат. Ижтимоий-иқтисодий муносабатларнинг ислоҳ қилиниши, меъѐрий-ҳуқуқий бошқарув ва андозаларнинг мунтазам ўзгариши, бозорнинг ривожланмаганлиги, сифатли ахборотнинг мавжуд эмаслиги бозор қиймати кўрсаткичлари келишилган ҳолда ҳисоб-китоблар натижаларини эҳтиѐткорлик билан мантиқий таҳлил этишни талаб қилади. Пулнинг қадрсизланиши, кредитлар бўйича пул миқдорларининг доимий ўзгаришлари ислоҳотларнинг ўтиш даврида келажак ҳақида дадил башоратлар қилишга имкон бермайди. 96 11-мавзу. Мулкни баҳолаш жараѐнининг босқичлари Режа: 1. Баҳолаш топшириғини шакллантириш. 2. Маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш. 3. Баҳолаш услубияти. 4. Ҳисоботни шакллантириш. 1. Баҳолаш топшириғини шакллантириш Мулк қийматини баҳолаш жараѐни баҳоловчининг баҳолаш топшириғини шакллантиришдан бошлаб то буюртмачига мулкни баҳолаш ҳақидаги пул бирликларида ҳисобланган ва ѐзма шаклда тайѐрланган ҳисоботни топширгунча бўлган бир қатор ҳаракатлари тизимини ўз ичига олади. Аниқ объектнинг қийматини аниқлаш тадбири баҳолаш натижаларидан фойдаланиш мақсади, аниқланаѐтган қиймат тури, мулкка бўлган ҳуқуқлар характери, баҳоланаѐтган объект тури, баҳолаш санаси каби омилларга боғлиқ бўлади. Келтирилган омиллар кўчмас мулкни баҳолашда баҳоловчининг аниқ ҳаракатларига таъсир кўрсатади. Шу билан бирга бу ҳаракатлар баҳолашга бўлган исталган топшириқни бажаришда, бозорни ўрганиш ва таҳлил қилишда, ѐндашув ва усулларни модификация ва комбинацияларни ҳисобга олган ҳолда қўллашда фойдаланилиши мумкин бўлган, баҳолашнинг универсал модели чегараларидан чиқмаслиги керак. Баҳолашнинг универсал модели эгилувчан алгоритм ҳисобланади, шу билан бирга у баҳоловчининг маълум кетма-кетликка эга, қонун ҳужжатлари, назария ва баҳолаш услубияти билан тартибга солинадиган ҳаракатларидан иборат бўлади. Мулкни баҳолаш жараѐни қуйидаги ўзаро боғлиқ босқичлардан иборат: баҳолаш топшириғини аниқлаш; баҳолаш режасини тузиш; маълумотлар тўплаш ва таҳлил қилиш ҳамда баҳолаш ѐндашувларини танлаш; баҳолаш натижаларини мувофиқлаштириш ва мулк баҳоси ҳақидаги ҳисоботни тайѐрлаш. Баҳолаш жараѐнида икки томон қатнашади: буюртмачи (мижоз) ва баҳоловчи (баҳолаш ишларини бажарувчи). Ишнинг омади уларнинг ўзаро бир-бирини тушунишлари ва ҳамкорликларига боғлиқ бўлади. Мулкий мажмуа ѐки корхонани баҳолаш бўйича топшириқнинг умумий кўринишини буюртмачи шакллантириши керак. Биринчи босқичда баҳоловчи топшириқ деталларини ишлаб чиқади ва аниқлаштиради, баҳолаш бўйича якуний топшириқни шакллантиради ва буюртмачи билан келишилган ҳолда унинг ижросини қабул қилади. Топшириқни ишлаб чиқишда баҳоловчи баҳолаш мақсадини аниқлаши, Download 1.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling