Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таҳлим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти
Download 1.72 Mb. Pdf ko'rish
|
mulkni baholash asoslari fanidan maruzalar matni
- Bu sahifa navigatsiya:
- ДАРОМАДЛАР УСУЛИ Пул оқимларини дисконтлаш усули
- Тўғридан-тўғри капиталлаштириш усули
си
қи йм ат) Ўрни ни қо пл аш ф онди ни нг о м ил и Ан ну ит ет ни нг жо рий (ҳ оз ирг и қи йм ати ) Би рл ик ( реве рсия ) ни нг жо рий (ҳ оз ирг и) қи йм ати Би рл и кн ин г ам орти за ци яси учу н пу л қў йи ш 1 1.10000 1.00000 1.00000 0.90909 0.90909 1.10000 2 1.21000 2.10000 0.47619 0.82645 1.73554 0.57619 3 1.33100 3.31000 0.30211 0.75131 2.48685 0.40211 4 1.46410 4.64100 0.21547 0.68301 3.16987 0.31547 5 1.61051 6.10510 0.16380 0.62092 3.79079 0.26380 6 1.77156 7.71561 0.12961 0.56447 4.35526 0.22961 7 1.94872 9.48717 0.10541 0.51316 4.86842 0.20541 8 2.14359 11.43589 0.08744 0.46651 5.33493 0.18744 9 2.35795 13.57948 0.07364 0.42410 5.75902 0.17364 10 2.593774 15.93742 0.06275 0.38554 6.14457 0.16275 89 15 4.17725 31.77248 0.03147 0.23939 7.60608 0.13147 20 6.72750 57.27500 0.01746 0.14864 8.51356 0.1746 25 10.83471 98.34706 0.01017 0.09230 9.07704 0.1017 30 17.44940 164.49403 0.00608 0.05731 9.42691 0.10608 35 28.10244 271.02437 0.00369 0.03558 9.64416 0.10369 40 45.25926 442.59256 0.00226 0.02210 9.77905 0.10226 50 117.3909 1163.9086 0.00086 0.0085 9.9148 0.10085 Муайян масалаларни ечиш учун мураккаб фоиз амалларини амалий қўллаш пул оқимининг маълум параметрларини ҳар бир амалга мос коэффициентга кўпайтиришдан иборатдир. 2. Кўчмас мулкни баҳолашнинг даромадли усули Кўчмас мулкни баҳолашнинг даромадли усули салоҳиятли ҳаридор (сармоядор) томонидан кутилаѐтган даромадлар шартига кўра объект қийматини баҳолашга имкон беради. Бу усул даромад келтирувчи кўчмас мулкни баҳолашда қўлланилади. Кўчмас мулкка эгалик қилишдан тушадиган даромад қуйидаги кўринишларда бўлиши мумкин: - жорий ва келгуси киримлар (ш.ж., даврий тўловлар); - солиқларнинг жорий ва келгуси иқтисоди; - кўчмас мулкнинг келгусида сотилиши ва гаров (ипотека) вақтидаги кўчмас мулк қийматининг ўсишидан келган даромад; - келгусидаги сотув, айирбошлаш, туҳфа қилишдаи ҳосил қилинган солиқ жамғармалари; - бошқа эҳтимолли пул киримлари ва фойдалар. Ушбу усулда кўзда тутилишича, баҳолаш санасидаги бинонинг нархи, унинг эгаси келгуси йиллар давомида бинони ижарага топширишдан ѐки унда даромадли бизнесни жойлаштиришдан олиши мумкин бўлган соф даромадларнинг жорий қийматидир. Агар бино энг яхши ва самарали усулда ишлатилса, ундан ижарага топшириш учун фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Объектни қуриш, ишлатиш, қайта тиклаш ва сотилиш эҳтимоли учун кетадиган вақт ҳисобга олиниб, уларнинг давомийлигидан (ҳисоб-китоб доираси) бозор даври мобайнида бўлажак даромади аниқланади. Ҳисоб-китоб доираси бозор аҳволи ҳисобга олинган ҳолда, 3-5 йил деб қабул қилиниши мумкин. Ҳисоб-китоб ДАРОМАДЛАР УСУЛИ Пул оқимларини дисконтлаш усули Даромадлар ва ҳаражатлар оқими доимий бўлмаган объектларга нисбатан қўлланилади Тўғридан-тўғри капиталлаштириш усули Доимий даромадлар келтирадиган объектларга нисбатан қўлланилади 90 доираси муомала фаолиятининг суръати, даромадлар ва ҳаражатлар олинишининг тезлигини аниқлайдиган ҳисоб- китоб қадами (ой, квартал, йил) билан ўлчанади. Даромадлар ва ҳаражатларни баҳолашда ҳам ретроспектив (илгариги), ҳам башоратли (келгуси) маълумотлардан фойдаланиш мумкин. Кўчмас мулк баҳосини, тўғридан-тўғри капиталлаштириш усули ѐки дисконтланган оқимларни таҳлил этиш ѐрдамида аниқлаш мумкин. Тўғридан-тўғри капиталлаштириш усули кўпроқ даромадлар ва ҳаражатларнинг барқарор оқимини келтирувчи кўчмас мулк учун маъқулдир. Дисконтлаш усули ўзгарувчан даромадларга эга объектлар қийматини аниқлаш учун қўлланилади. Капиталлаштириш усули асосида: кутиш, талаб ва таклиф ҳамда ўриндошлик тамойиллари ѐтади. Сармоядор, кўчмас мулк учун ишлатилган маблағларни қайтариши ва маблағлардан фойдаланганлиги учун тақдирланиши, яъни қўйилган сармоя учун даромад олиши керак. Инвестицияларнинг миқдорий қайтиши одатда қайтиш меъѐри деб аталади. Қайтиш меъѐри даромад, самарадорлик ва фойда меъѐрларидан иборат. Самарадорлик (даромад) меъѐри мураккаб фоизнинг йиллик қўйилмалари сифатида тавсифланади ѐки лойиҳанинг бутун муддати учун қўйилган маблағларнинг ҳар бир бирлигига фойданинг қандай улуши тўғри келишини кўрсатади. Инвестициялар самарадорлигининг биринчи қисми капиталнинг қайтарилиш меъѐри, иккинчи қисми - даромадлилик ѐки капиталнинг фойда меъѐри деб аталади. Қайтарилиш меъѐри, маблағнинг ўрнини қоплаш суръати қандай бўлиши лозимлигини кўрсатади. Қайтарилиш меъѐрларига қуйидагилар киради: - капиталлаштиришнинг умумий қўйилмаси; - хусусий маблағни капиталлаштириш қўйилмаси; - қарз маблағини капиталлаштириш қўйилмаси; - бинолар учун капиталлаштириш қўйилмаси. Даромадлилик (фойда) меъѐрлари объектнинг сотилиши ѐки тугатилишини ҳисобга олган ҳолда бутун лойиҳадан тушувчи даромадларни ҳисобга олади. Нормал даромадлилик, лойиҳа билан боғлиқ барча таваккаллар компенсацияси (мукофот) ни таъминлайди. Даромадлилик меъѐрларига қуйидагилар тааллуқли: - фоиз меъѐри; - дисконт меъѐри; - фойданинг ички меъѐри; - самарадорликнинг умумий меъѐри; - хусусий маблағнинг самарадорлик меъѐри; - қарз маблағининг самарадорлик меъѐри. Download 1.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling