Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таҳлим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти
Кечиктирилган ѐки муддати чўзилган харажатлар
Download 1.72 Mb. Pdf ko'rish
|
mulkni baholash asoslari fanidan maruzalar matni
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фирма нархи (гудвил)
Кечиктирилган ѐки муддати чўзилган харажатлар - ташкилий харажатлар (таъсис
ҳужжатларини тузганлик, фирмани рўйхатга олиш бўйича хизматлар кўрсатганлик учун ҳуқуқшуносларга қалам ҳақи ва ҳ.к.) кўринишида намоѐн этилган чиқимлар, лекин барча ушбу харажатлар корхонани ташкил этишда амалга оширилади. Фирма нархи (гудвил) деганда унинг ишбилармонлик нуфузининг қиймати тушунилади. Гудвил фақат ортиқча фойда мавжуд бўлган ҳолларда иштирок этади ва у фаолият кўрсатиб турган корхонадан ажратилиши мумкин эмас (ундан алоҳида сотилиши мумкин эмас). Номоддий активларни, биринчи галда номоддий активлар таркибидаги интеллектуал мулкни баҳолаш ишлари маълум бир изчилликда амалга оширилади: - интеллектуал мулк объектлари; - сақлайдиган ҳужжатлар (патентлар ва гувоҳномалар); - интеллектуал мулк ҳуқуқлари экспертиза қилинади. Интеллектуал мулк экспертизаси. Интеллектуал мулк объектларининг мавжудликлиги ҳамда улардан фойдаланиш ҳақиқат эканлиги текширилади. Сақлайдиган ҳужжатлар (патентлар ва гувоҳномалар) экспертизаси биринчи галда ҳудуд ва амал қилиш муддати бўйича амалга оширилади. Сақлайдиган ҳужжатни ҳудуд бўйича экспертизадан ўтказишда сақлайдиган ҳужжат қайси ҳудудда амал қилишини ҳисобга олиш лозим. Сақлайдиган ҳужжатни муддатлар бўйича экспертиза қилишда хужжатнинг амал қилиш муддатлари Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан белгиланган меъѐрий муддатларга мос келишини текшириш лозим. Интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқлар экспертизаси. Интеллектуал мулк объектларини тасдиқловчи ҳужжатлар: патент, лицензиялар, гувоҳномалар, мулкий ҳуқуқларни корхонанинг устав сармояларига ўтказиш ҳақидаги таъсис ҳужжатлари, корхона ва интеллектуал мулк объектларининг ишлаб чиқувчилари ўртасидаги шартномалар ѐки муаллифлик шартномалари, ингеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар бепул топширилишида қабул қилиш-топшириш далолатномаларини текшириш зарур. Ушбу мулкдан номоддий актив сифатида фойдаланувчи корхонада уни фойдаланишга топшириш ва ҳисобга олиш ҳақидаги далолатнома бўлиши керак. Патентни тўлиқ ўтказиш бўйича расмий рўйхатга олинмаган шартномалар, шунингдек рсмий рўйхатга олинмаган лицензия шартномалари ҳақиқий эмас деб тан олинади. Мазкур мулкни устав сармоясига улуш сифатида киритишда таъсис шартномаси билан бир қаторда бир вақтнинг ўзида ҳуқуқни ўтказищ тўғрисида лицензия шартномаси тузилиши лозим. Интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқ экспертизаси ўтказилганидан сўнг бевосита баҳолаш ҳисоб-китобларига киришиш мумкин. Номоддий активларни баҳолаш учун харажатли, қиѐсий ва даромадли ѐндашувлардан фодаланилади. Download 1.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling