106
13-мавзу. Номоддий активлар қийматини баҳолаш
Режа:
1. Номоддий активлар ва уларни баҳолашга нисбатан уч ѐндашув
2. Ихтиро қиймпатини баҳолаш
3. Товар белгисининг қийматини баҳолаш
1. Номоддий активлар ва уларни баҳолашга нисбатан уч ѐндашув
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига мувофиқ
номоддий
активларнинг асосий турлари аниқланган. Баҳолаш нуқтаи назарида номоддий активларга:
ѐ моддий-ашѐвий шаклга эга бўлмаган, ѐки уларнинг моддий-ашѐвий шакли улардан
хўжалик фаолиятида фойдаланиш учун муҳим аҳамиятга эга бўлмаган;
даромад
келтиришга қодир бўлган; улардан узоқ (бир йилдан ортиқ) давр мобайнида фойдаланиш
мақсадида харид қилинган активларни киритиш мумкин.
Номоддий активларни тўртга асосий гуруҳга бўлиш мумкин:
1.
Интеллектуал мулк.
2. Мулкий ҳуқуқлар.
3. Кечиктирилган ѐки муддати чўзилган харажатлар.
4. Фирманинг нархи (гудвил).
Интеллектуал мулк доирасида қуйидагилар ажратилади:
• саноат мулки объектларидан фойдаланиш хуқуқи (ихтиро, фойдали моделлар,
саноат намуналари, товар белгилари ва хизмат кўрсатиш
белгилари, фирма номи,
товарлар
келиб чиқиш жойининг номи ва ноинсоф рақобатни олдини олиш чоралари);
• ишлаб чиқариш сирларидан фойдаланиш ҳуқуқи (ноу-хау);
• муаллифлик хуқуқи ва аралаш ҳуқуқлар объектларидан фойдаланиш хуқуқи: барча
турдаги илмий, адабий, бадиий асарлар, ЭҲМ учун дастурий маҳсулотлар ва маълумотлар
базаси, интеграл микросхемалар топологияси ҳуқуқи.
Ушбу активлар умумлаштирилган кўринишда 13.1-расмда келтирилган
13.1-расм. Номоддий активларнинг асосий турлари
107
Номоддий активларнинг иккинчи гуруҳи –
мулкий хуқуқлар (ер
участкалари,
табиий ресурслар, сув объектларидан фойдаланиш ҳуқуқи).
Белигиланган шаклдаги
ҳужжатлар бундай ҳуқуқларнинг тасдиғи бўлиб хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: