Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таҳлим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти


Download 1.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/109
Sana24.12.2022
Hajmi1.72 Mb.
#1050215
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   109
Bog'liq
mulkni baholash asoslari fanidan maruzalar matni

(6) 
бу ерда
V
он
 - ўхшаш объект нархи
 К
1
х К
2
х К
3
,...,К
п
- объект ва ўхшаш объектни баҳоловчи кўрсаткичлар қийматларидаги 
фарқларни ҳисобга олувчи тузатувчи коэффициентлар
 V
қўш 
қиѐсланаѐтган объектни фарқлантирувчи қўшимча қурилмалар нархи. 
 
4. Машина ва жиҳозларни баҳолашга нисбатан даромад нуқтаи назаридан 
ѐндашув 
Ушбу ѐндашувни амалга ошириш учун баҳоланаѐтган объектдан олиниши 
кутилаѐтган даромадни башорат қилиш лозим. Лекин ушбу вазифани машиналар ва 
жиҳозларга нисбатан тўғридан-тўғри ҳал этишнинг иложи йўқ, чунки даромад бутун 
ишлаб чиқариш-мулкий мажмуа билан барпо этилади. Шунинг учун вазифани босқичма-
босқич ҳал этиш таклиф этилади. 
1. Ишлаб чиқариш тизими (корхона, цех, участка)нинг фаолият кўрсатишидан 
олинадиган жорий даромад ҳисоблаб чиқилади. 
2. Қолдиқ усули билан даромаднинг ушбу тизимнинг машина парки ва жиҳозига 
киритиш мумкин бўлган қисми аниқланади. 
3. Дисконтлаш усули ѐки капиталлаштириш усули ѐрдамида бутун машина парки ва 
жиҳознинг қиймати аниқланади. 
Машиналар ва жиҳозларни баҳолашда капиталлаштирши усули асосан «тизимли 
баҳолаш» ҳолатларида қўлланилади, чунки кўпинча фақат ушбу ҳолатларда 
даромадларнинг тегишли оқимини ва харажатларни локализациялаш (ажрим қилиш) 
мумкин. Ишлаб чиқариш-технологик тизимларни баҳолашдан ташқари мазкур усул унинг 
ѐрдамида бевосита ҳақ тўланадиган ишлар бажариладиган, бизнесни ҳосил қилувчи жиҳоз 
(масалан, қимматбаҳо транспорт воситалари)ни баҳолашда қўлланилади. 
Умуман олганда, машиналар ва жиҳозлар қийматини баҳолашга нисбатан ҳар бир 
ѐндашув нафақат ўзининг афзаллик томонларига, балки камчиликларига ҳам эга. 
Баҳолашнинг кўпроқ асослилиги ва аниқлигини таъминлаш учун баҳоланаѐтган 
объектнинг ҳақиқий қиймати турли усуллар билан олинган қийматлар оралиғида ѐтишини 
назарда тутган ҳолда, умумий ҳолатда бир вақтнинг ўзида бир неча усуллардан 
фойдаланиш тавсия этилади. 
Муайян усулни танлаш асосан олинадиган ахборотнинг, бозорнинг ва баҳоланаѐтган 
объектнинг ўзига хос хусусиятлари билан белгилаб берилса-да, баҳолаш натижаси битта - 
бозор қиймати бўлиши керак, агар қўлланилган барча усулларда бозор ахборотига 
асосланилган бўлса. 

Download 1.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling