Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таҳлим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти
Download 1.72 Mb. Pdf ko'rish
|
mulkni baholash asoslari fanidan maruzalar matni
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳисоб-китобларни бажариш
- 4. Ҳисоботни шакллантириш Баҳолаш ҳисоботини шакллантириш
3. Баҳолаш услубияти Баҳолаш ѐндашувлари ва усулларини танлаш. Бу босқичда баҳолаш назариясида кўрилувчи бир қанча усуллардан мазкур топшириқ ечимини топиш учун энг мос 99 келадиганини танлаш лозим. Кўп ҳолларда қийматни баҳолаш даромадли, қиѐсий ва харажатли ѐндашувларнинг бир қанча усуллари бўйича амалга оширилади. Ҳар қайси ѐндашув ўзининг афзаллик ва камчиликларига эга. Иш мобайнида берилган топшириқ хусусиятларига жавоб берувчи, ахборотнинг тўлиқлиги ҳамда турли ѐндашув ва усулларни қўшиб ишлатишни ҳисобга олувчи ўз услубиятини ишлаб чиқиш зарурати пайдо бўлади. Ҳисоб-китобларни бажариш. Одатда ҳисоб-китобар махсус жадваллар ѐрдамида бажарилади, бу эса ҳисоблар алгоритмини осон тушунишга ҳамда оралиқ ва якуний натижаларни назорат қилишга имкон беради. Компьютерлардан фойдаланиш баҳоловчини такрорланадиган ишлардан халос этади, хатоликлар эҳтимоллигини пасайтиради ва кўпгина вариантларни кўриб чиқишга шароит яратади. Сўнгра натижалар таҳлили олиб борилади. Олинган натижалар уларнинг ҳақиқийлиги нуқтаи назаридан текширилади ва таҳлил қилинади. Мантиқий мулоҳазалар, таҳминлар ва солиштиришлар ҳам қўлланилиши мумкин. Киритилган эҳтимоллар ва соддалаштиришларнинг ҳаққонийлиги текширилади. Турли хил усуллар натижасида олинган қиймат кўрсаткичлари солиштирилади. Қийматнинг якуний кўрсаткичи аниқланади; бир нечта кўрсаткичлардан энг ишончлилиги танланиши ѐки ўртачаси ҳисоблаб топилиши мумкин. 4. Ҳисоботни шакллантириш Баҳолаш ҳисоботини шакллантириш. Буюртмачи билан келишув бўйича баҳолаш ҳисоботи батафсил, изоҳларга эга ҳисобот шаклида тузилиши мумкин. Ҳисобот таркибига нисбатан 9-МБМС да ишлаб чиқилган маълум талаблар мавжуд. Мулкни баҳолаш тўғрисидаги баҳолаш ҳисоботи таркиби қуйидаги асосий бўлимларни ўз ичига олиши лозим: титул варағи; мундарижа; баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботга илова хат; баҳолашга оид вазифа ҳамда асосий фактлар ва хулосалар; мамлакат ва минтақадаги умумий иқтисодий вазият тавсифи; баҳолаш объекти мансуб бўлган тармоқ ва бозор тавсифи; бизнес (корхона) тавсифи; корхона молиявий ҳисоботи маълумотлари таҳлили; баҳолаш ѐндашувлари ва усулларининг танланиши ва қўлланилиши тавсифи; баҳолаш объектининг якуний қийматини аниқлаш; иловалар. Баҳолаш ҳисоботининг ҳар бир бети баҳолашни амалга оширган баҳоловчи (баҳоловчилар) томонидан имзоланади, баҳолаш ташкилоти раҳбари томонидан маъқулланади, шу ташкилот муҳри билан тасдиқланиб, буюртмачига топширилади. Баҳолаш ҳисоботи бир маънода талқин қилиниши ва янглиш фикр туғдирмаслиги лозим. Баҳолаш ҳисоботига иловалар баҳолаш жараѐнида фойдаланиладиган ҳужжатлар (ѐки уларнинг нусхалари)ни, ҳамда баҳолаш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган лицензия нусхасини, баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни тайѐрлашда иштирок этган баҳоловчилар малака сертификатларининг нусхаларини ва баҳоловчи ташкилотнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурталаш ҳақидаги суғурта полиси нусхасини ўз ичига олиши керак. Download 1.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling