Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таҳлим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти


Машина ва жиҳозларни баҳолашдаги харажатли ѐндашув


Download 1.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/109
Sana24.12.2022
Hajmi1.72 Mb.
#1050215
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   109
Bog'liq
mulkni baholash asoslari fanidan maruzalar matni

 
2. Машина ва жиҳозларни баҳолашдаги харажатли ѐндашув 
Машиналар ва жиҳозларни баҳолашдаги харажатли ѐндашув ўрин босиш 
тамойилига асосланган. Харажатли ѐндашувда ҳисоб-китоблар базаси ҳисобланган 
тиклаш қиймати ѐки ўрин босиш қийматини баҳоланаѐтган объектни барпо этиш, харид 
қилиш ва ўрнатиш билан боғлиқ харажатларни ҳисоблаб чиқиш лозим. 


102 
Баҳоланаѐтган машиналар ва жиҳозларнинг тиклаш қиймати деганда ѐ уларнинг 
тўлиқ нусхасини баҳолаш санасидаги жорий нархларда такрорий ишлаб чиқариш 
қиймати, ѐки конструктив, функционал ва бошқа хусусиятларга кўра ушбу объект билан 
тўлиқ бир хил бўлган янги объектни сотиб олиш қиймати (у ҳам жорий нархларда) 
тушунилади. Қолдиқ қиймат эса умумий эскириш чегирма қилинган ҳолда тиклаш 
қиймати сифатида аниқланади. 
Баҳоланаѐтган машина ѐки жиҳознинг ўрин босиш қиймати деганда баҳоланаѐтган 
объектга барча конструкгив, функционал ва эксплуатацион хусусиятлар бўйича максимал 
даражада яқин бўлган ўхшаш янги объектнинг жорий нархлардаги харид қилиш қиймати 
тушунилади. Ўрин босишнинг қолдиқ қиймати эса эскириш чегирма қилинган ҳолда ўрин 
босиш қиймати сифатида аниқланади. 
Шундай қилиб, биринчи ҳолатда гап бир хил объектлар ҳақида иккинчи ҳолатда 
эса ўхшаш объектлар хақида, бораяпти. 
Харажатли ѐндашувнинг асосий камчилиги - бу объектнинг жорий ѐки имкониятли 
мулкдор учун фойдалилик даражасининг заиф ҳисобга олиниши. 
Машиналар ва жиҳозларни баҳолашга нисбатан харажатли ѐндашувда қуйидаги 
усуллар ажратилади: бир хил объектнинг нархи бўйича ҳисоб- китоб усули; айрим қисм 
бўйича ҳисоб-китоб усули; баҳолашнинг индексли усули. 
Бир хил объект нархи бўйича ҳисоб-китоб усули. Ҳисоб-китоб қуйидаги кетма-
кетликда амалга оширилади. 
1. Баҳоланаѐтган объект учун, биринчи галда, тайѐрлаш технологияси
фойдаланилган материаллар, конструкцияси бўйича ўзига ўхшаш бўлган бир хил объект 
танланади. Бир хил объектнинг нархи маълум бўлиши керак. 
2. Бир хил объектни ишлаб чиқарищнинг тўлиқ таннархи қуйидаги формула 
бўйича аниқланади: 
фс
м
р
фс
кк
уч
Н
хЦ
К
Н
х
Н
С
1
)
1
(
)
1
(

Download 1.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling