Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таҳлим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти


Download 1.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/109
Sana24.12.2022
Hajmi1.72 Mb.
#1050215
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   109
Bog'liq
mulkni baholash asoslari fanidan maruzalar matni

S
бқ
 - объектнинг базавий қиймати; 
Y - нархлар ўзгариши индекси. 
Баҳоланаѐтган объект таннархини ташкил этувчи харажатларни индекслаш ҳам 
мумкин. Бунда ресурсларнинг нарх-наво индексидан фойдаланилади. Машиналар ва 
жиҳозларнинг қолдиқ қийматини аниқлаш учун тиклаш қийматидан умумий эскириш: 
жисмоний, функционал ва ташқи эскиришлар чегирма қилинади. 
Табиийки, асосий фондларни статистика органларининг коэффициентлари асосида 
норматив қайта баҳолаш индексли баҳолаш усулининг хусусий ҳолати ҳисобланади. 
Нархлар ўзгаришининг индекслари сифатида қуйидагилардан фойдаланиш мумкин: 
ялпи ички маҳсулотнинг индекс-дефлятори
саноат маҳсулот ишлаб чиқарувчилари нархларининг жамлама индекси; 
асосий фондлар қийматини индексалаш учун қўлланиладиган инфляция индекси; 
тармоқлар ва товар гуруҳлари бўйича нархлар бўйича статистика органларининг 
ўртача индекслари, шунингдек, инфляция индекслари ва валюта курслари. 
 
3. Машина ва жиҳозлар қийматини баҳолашга нисбатан қиѐсий ѐндашув 
Машиналар ва жиҳозлар қийматини баҳолашга нисбатан қиѐсий ѐндашув, 
биринчи галда, тўғридан-тўғри таққослаш усули билан намоѐн этилган. Ўхшаш объект 
ўша функционал вазифани бажариши, тўлиқ ўхшашликка ва қисман конструкторлик-
технологик ўхшашликка эга бўлиши лозим. 
Мазкур усул билан ҳисоб-китоб бир неча босқичда амалга оширилади: 
1.Ўхшаш объектни топиш. 
2.Ўхшаш объект нархига тўғрилашлар киритиш. Тўғрилашлар икки турда бўлади: 
коэфициентли (коэффициентга кўпайтириш орқали киритиладиган) ва тузатишли (мутлақ 
тузатишни қўшиш ѐки чиқариб ташлаш йўли билан киритиладиган). Бунда 
тўғрилашларни киритишда маълум бир кетма-кетликка амал қилиш лозим: биринчи 
навбатда коэффициентли тўғгрилаш, сўнгра эса тузатишли тўғрилаш амалга оширилади. 
Тўғридан-тўғри таққослаш усули машиналар ва жиҳозларни баҳолашда универсал 
ва таклиф нархлари ѐки сотувлар статистикаси бўйича қийматни аниқлашда эса ―бозор‖ 
усули ҳисобланади. Бу машиналар ва жиҳозларни баҳолашнинг асосий усулидир. 
Ушбу усулнинг асосий муаммолари зарур ахборотни (машиналар ва жиҳозларнинг 
жорий нархлари) олиш, маълумотлар базасини яратиш, баҳолаш объектига айнан ўхшаш 
объектларни танлаш билан боғлиқ қийинчиликлардан иборат. 
Ўхшашларни танлаш ва қиѐсланадиган машиналар ва жиҳозлар бирликларининг 
ўхшашлик даражасини аниқлашда уларнинг яқинлиги ѐки ўхшашлигининг учта даражаси 
фарқланади. 
Биринчи даража функционал ўхшашликни назарда тутади, у тўлиқ ѐки қисман 
бўлиши мумкин. Бунда баҳолаш объект ва унинг ўхшаш томонидан бажариладиган 
функциялар кесишув ѐки кириш муносабатларида бўлиши мумкин. Функционал яқинлик 
учун номзоднинг машиналарнинг баҳолаш объекти кирадиган гуруҳига мансублиги билан 
аниқланади. Функционал ўхшашлик у ѐки бу классификаторлар- Асосий фондларнинг 
тармоқ классификатори (АФТК), Амортизация ажратмалари меъѐрларининг 
маълумотномаси ва ҳ.к. ѐрдамида аниқланади. 
Юқорироқ - иккинчи даражали функционал ўхшашлик мавжуд бўлган ҳолларда 
конструктив ўхшашлик, яъни машиналарнинг конструктив тузилиши, қисмлар таркиби ва 
бир хиллиги ва уларнинг йиғилиши бўйича ўхшашлик кўриб чиқилади. 
Ўхшашликнинг энг юқори - учинчи даражаси ―кўрсаткичли‖ деб номланади. У 
нафақат қиѐсланаѐтган машиналарнинг конструкцияси ва функцияларининг, балки 


105 
уларнинг техник-иқтисодий кўрсаткичларининг ҳам мос келиши ѐки яқинлигини 
англатади. 
Функционал аҳамияти, конструкцияси, таркиби ва ўзининг техник хусусиятларининг 
сон қийматлари бўйича баҳоланаѐтган объектга энг яқин бўлган ўхшаш объект 
танланганидан сўнг қидирилаѐтган баҳолаш қийматининг миқдорига қиѐсланаѐтган 
объектлар техник хусусиятларининг сон қийматларидаги фарқлар кўрсатадиган таъсирни 
ҳисобга олиш навбатдаги қадам ҳисобланади. 
Машина ѐки жиҳоз бирлигининг қиймати қуйидаги формула бўйича аниқланади: 
 
V=V
o n
 х К
1
х К
2
 х К
3
...К
n
.±У
қ ўш

Download 1.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling