Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат аграр университети доривор ўсимликлар кафедраси
Download 1.9 Mb.
|
ФИТОТЕХмажмуа (2)
Дамлама ва кайнатмалар деб – махсус ишлаш йули билан доривор ўсимлик кисмларидан ёки уларнинг концентратларидан ичиш ва сиртга ишлатиш учун мўлжалланган сувли ажратмага айтилади.
Дамлама (Infusa) ва кайнатма (Decocta) тайёрлаш учун усимлик хом ашёси маълум бир улчамгача майдаланади: барг, гул ва ер устки кисмларининг майдалик даражаси – 5 илдиз, илдизпоя, пустлок ва пояларининг майдалик даражаси – 3 мм; уруг ва мевалари – 0,5 мм (айиктовон барги учун – 1 мм гача). Дамламалар Доривор ўсимлик хом ашёси (барглар, гуллар, илдизлар ва б.) 1000С ҳароратдаги сув билан муайян вақт мобайнида ишланганида шифобахш ўсимликларнинг таъсир қилувчи моддалари балласт моддаларнинг озроқ аралашмаси билан бирга ажралиб чиқади. Ўсимлик хом ашёсидан сувда олинган шундай ажратмалар дамламалар ва қайнатмалар (Дамлама–Infusum, Қайнатма –Decoctum) деб аталади. Қайнатмалар Қайнатма (Decоctum) - доривор ўсимликларнинг турли қисмларидан олинадиган сувли ажратмалар; қайнатмаларни дамламаларга ўхшаш, доривор ўсимликлардан сув билан ажратиб олади. Қайнатмаларни тайёрланиши, ёзилиши ва ишлатилиши дамламаларга ўхшаб кетади, фарқи фақат шундаки қайнатмалар ўсимликларнинг қаттиқ қисмларидан (илдиз пояси, илдиз пўстлоғи)дан тайёрланади, қиздирилган инфундир аппаратга ёки сув ҳаммомларида 30 дақиқа мобайнида ушланади, тайёр қайнатма 10 дақиқадан сўнг сузилади ва совитилгандан кейин ишлатилади. Дамлама ва қайнатмаларни тайёрланиш жараёнида кўп сув йўқотилиши мумкин, шунинг учун тайёрланиши сув шимиш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда сув кўпроқ қўйилади. 30дақиқа қиздирилгандан кейин тузлар, танидлар, крахмал, шилимшиқлар, пектинлар ва бошқа қийин ажраладиган моддалар ажралади. Ўсимлик хом ашёсидан юқори бўлмаган фаоллиги билан қайнатмалар ва дамламаларни 1:10 нисбатда тайёрланади, бу дегани қайнатмани ёки дамламани 10 қисмига 1 қисм ўсимлик хом ашёси олинади. Қайнатма одатда салқин жойда 3-4 кун сақланади. Дамлама ва кайнатмалар дорихона шароитида махсус инфундир аппаратларида тайёрланади. Инфундирка стаканлари чинни ёки металлдан ясалади ва копкоги зич ёпиладиган булади. Уй шароитида дамлама ва кайнатмалар сирли идишларда тайёрланади. 13
Дамламалар 15 дакика дамланиб, 45 дакика совутилади. Кайнатмалар 30 дакика дамланиб, 10 дакика совутилади. Агар дамлама хажми 1000 мл дан 3000 мл гача булса, 25 дакика, кайнатма 40 дакика дамлаб куйилади. Рецептда “cito” курсатмаси булса 25 дакика дамлаб, сунъий йул билан тезда совутилади. Бахор адониси ути валериана илдиз ва илдизпояси микдори рецептда шифокор томонидан курсатилмаган булса 1:30 нисбатда дамлама тайёрланади. Таркибида кучли таъсир курсатувчи моддалар сакловчи доривор ўсимликлар хом ашёсидан 1 : 400 нисбатда дамлама тайёрланади (термопсис ер устки кисмидан шифокор томонидан курсатма булмаганда). Айрим алкалоид сакловчи доривор ўсимликлар хом ашёларидан дамлама тайёрлаганда, алкалоидга тенг микдорда лимон ёки хлорид кислота эритмаларидан қўшиш максадга мувофик булади. Бундан мақсад - сувда эримайдиган асос холидаги алкалоидларни эрувчан тузларга утказишдир. Маълумки доривор ўсимликлар асосида тайёрланадиган дори воситалари, шу жумладан доривор дамламалар қатор афзалликларга эга бўлиб, улар қуйидагиларда ифодаланади: дори воситасининг тегишли самарадорлигига эга бўлган ҳолда, безарарлиги (кам заҳарлилиги); уларнинг “майин” доимий таъсири; тез ва осон тайёрлаш имкониятлари мавжудлиги; алоҳида мураккаб технологик ускуналар талаб этилмаслиги; арзонлиги ва бошқалар. Download 1.9 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling