Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат аграр университети доривор ўсимликлар кафедраси


Download 1.9 Mb.
bet6/64
Sana04.01.2023
Hajmi1.9 Mb.
#1077792
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   64
Bog'liq
ФИТОТЕХмажмуа (2)

Мева, уруғ. Мева пўсти, мева ёки меванинг ёнидаги қисмларидан препарат тайёрлаш учун 2 – 3 г уруғ ёки мева пробиркада 5% ли NaOH эритмасида 2 – 3 минут

8
қайнатилади, сув билан яхшилаб ювилади ва буюм ойнасига қўйилади. Игна ёрдамида уруғ пўсти ва мева ёки ёнидаги қисм ажратилади ва хлоралгидрат ёки глицеринда кўрилади.


Кукундан препарат тайёрлаш учун ёрқинлаштирувчи эритма сифатида хлоралгидрат ёки 5% ли NaOH эритмасидан фойдаланилади. Крахмал заррачаларини кўриш учун йод эритмасидан фойдаланилади. Йод эритмаси крахмал доначаларини кўк рангга бўяйди, ундаги заррачалар шакли, тузилиши ва катталиги аниқланади.


Ёғ ва эфир мойларини аниқлаш учун препаратга судан-III эритмаси қўшиб қиздирилади. Бунда ёғ ва эфир мойларининг томчилари қизил – пушти рангга бўялади.


Шиллиқ моддаларни аниқлашда қора туш эритмаси қўшиб микроскопда кўрилади.


Улар қора фонда рангсиз доначалар шаклида кўринади.

Пўстлоқ кўндаланг ёки узунасига 0,5 – 2 – 3 см катталикда кесилиб, сув билан 5 минут қайнатилади, юмшаган бўлаклар скальпел билан текисланиб кесилади (хлоралгидрат ёки глицеринда тайёрланади).


Агар пўстлоқ қалин бўлса, буюм ойначасидаги кесмага 1 томчи флороглюцин эритмаси ва 1 томчи 25% ли H2SO4 қўшилиб, 1 минутдан сўнг фильтр қоғозга шимдирилади. Хлоралгидрат ёки глицерин қўшиб, беркитувчи ойна билан ёпиб микроскопда кўрилади.


Пўстлоқнинг ёғочланган механик элементлари қизил рангда кўринади. Крахмални аниқлаш учун пўстлоқ кесилиб Люголь эритмаси қўшиб кўрилади, улар кўк рангли доначалар кўринишида кузатилади.


Ошловчи моддаларни аниқлаш учун пўстлоқнинг ички юзасига 1 томчи FeNH4(SO4)2 ёки FeCl3 эритмаси томизилади. Бунда кўк – қора ёки яшил – қора ранг ҳосил бўлади.


Антроцен унумларини аниқлаш учун пўстлоқнинг ички юзасига NаОН эритмаси томизилганда қизил ранг ҳосил бўлади.


Ёғочланиб қолган элементларни аниқлаш учун соат ойначасига 0,1 г кукун, 1 – 2 томчи флороглюцин, 1 томчи 25% сульфат кислотаси эритмаси қўшиб беркитувчи ойна билан ёпилади. Бир томондан 1 – 2 томчи хлоралгидрат эритмаси шимдирилиб кўрилганда ёғочланиб қолган элементлар қизил рангга бўялгани кузатилади.


Микросублимация қилиб антрацен унумларини аниқлаш учун буюм ойначасига D=1,5 см, h=2 см ўлчамли шиша найча қўйилиб, бу найчага кукун солиниб, найчани усти иккинчи буюм ойнаси билан ёпилади, азбест тўрнинг устига қўйиб, 5 – 7 см узоқликда аланга билан қиздирилади. Устки буюм ойнаси намланган фильтр қоғоз билан ёпилади. Бунда юқориги буюм ойнасининг пастки қисми юпқа сариқ игна шаклидаги сублимат билан қопланади. Бу сублиматга NaOH эритмаси томизилганда қизил рангга бўялади.





Download 1.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling