Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат аграр университети доривор ўсимликлар кафедраси


ДОРИВОР ЎСИМЛИК ХОМАШЁСИ ВА ФИТОПРЕПАРАТЛАР ТАҲЛИЛИ


Download 1.9 Mb.
bet4/64
Sana04.01.2023
Hajmi1.9 Mb.
#1077792
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   64
Bog'liq
ФИТОТЕХмажмуа (2)

ДОРИВОР ЎСИМЛИК ХОМАШЁСИ ВА ФИТОПРЕПАРАТЛАР ТАҲЛИЛИ

Турли фармакологик гуруҳларга мансуб бўлган синтетик дори воситаларининг катта миқдорда ишлаб чиқарилишига қарамасдан доривор ўсимликлар ва фитопрепаратларни замонавий тиббиёт амалиётида қўлланилиш кўлами кенгайиб бормоқда.


Бунинг асосида уларнинг зарарсиз ҳолда организмда модда алмашинувида иштирок этиши ва синтетик препаратларга нисбатан ножўя таьсири нисбатан камлиги каби бирқатор афзалликлар ётади.


Фармацевтика бозорига кўп миқдордаги ўсимликлар асосида тайёрланган: чойлар, йиғмалар, гранулалар, таблеткалар, фильтр пакетлар чиқарилмоқда. Тиббиёт амалиётида турли хасталикларни даволашда қўлланилаётган ўсимликлар йигмаларига нисбатан талаб ортиб бормоқда.


Бу йиғмалар асосан микробларга қарши, яллиғланишга, шамоллашга ва аллергияга қарши таъсир этиб бирқатор хасталикларни даволашда қўлланилмоқда.


Доривор йиғмаларни тайёрлашда фақат уларнинг фармакологик таьсиригагина эьтибор берилмасдан, балки қандай қилиб фармацевтик таҳлил қилинишига ҳам эьтибор қаратилиши лозим.


Йиғмалар таркибидаги ўсимликлар сони 7 тадан ошмаслиги мақсадга мувофиқ бўлиб, бу препарат сифатини назорат қилиш ва стандартлаш имконини беради.


Маьлумотларга кўра кўпчилик доривор ўсимликлар сифатига кўра меъёрий ҳужжат талабларига жавоб бермаётганлиги аниқланмоқда. Бу эса тайёрланаётган маҳсулотлар мутахассислар томонидан тавсия этилган вақтда йиғилмаслиги ва уларни белгиланган тартибда тайёрланмаганлиги билан тушунтирилади.


Ўсимлик хомашёлари кўп миқдорда тайёрланиб, уларнинг қайта тикланиши учун йиллар талаб этилиши эьтибордан четда қолмоқда.


Доривор ўсимликлар хомашёсини тайёрлаш билан бир қаторда уларнинг ресурслари ўртасидаги мувозанат бўлишига эьтибор берилиши лозим.


7
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда фитопрепаратлар ва доривор ўсимликлар хомашёсини сифатини назорат қилиш ва уларни стандартлаш муҳим аҳамиятга эга бўлиб, бунинг учун етарли билим ва амалий кўникмаларга эга бўлиш зарур.


Вақтинчалик фармакопия мақоласи ва Фармакопея мақолалари доривор ўсимликлар хомашёсини сифатини белгилашдаги асосий сифат стандартлари ҳисобланади.


Доривор ўсимлик маҳсулотининг юқори сифатли бўлиши уни ўз вақтида тайёрлаш, тўғри қуритиш, яхши сақлаш каби бир қатор омилларга боғлиқ.


Моғорланмаган, омбор зараркунандаларидан зарарланмаган, таркибида асосий таьсир этувчи кимёвий бирикмалар миқдори камаймаган ҳамда намлик даражаси ошмаган доривор ўсимлик маҳсулотлари юқори сифатли ҳисобланади. Доривор маҳсулот таркибида рухсат этиладиган ва рухсат этилмайдиган аралашмалар бўлиши мумкин. Бу аралашмалар бошқа ўсимлик қисмларидан ёки шу ўсимликнинг тиббиётда ишлатилмайдиган органларидан ҳамда минерал аралашмалар (қум, тупроқ в. б.) дан иборат бўлади. Доривор ўсимликлар таҳлилида асосан доривор маҳсулотларни идентификациялаш, тозалилиги ва сифатини аниқлаш тавсия этилади.





Download 1.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling