Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат аграр университети доривор ўсимликлар кафедраси


Доривор ўсимлик хомашёси таҳлилининг умумий усуллари


Download 1.9 Mb.
bet5/64
Sana04.01.2023
Hajmi1.9 Mb.
#1077792
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   64
Bog'liq
ФИТОТЕХмажмуа (2)

Доривор ўсимлик хомашёси таҳлилининг умумий усуллари
Доривор ўсимлик хомашёсини идентификациялаш

а) макроскопик таҳлил;


б) микроскопик таҳлил

в) кимёвий сифат таҳлили ҳамда намлигини аниқлаш йули билан амалга оширилади. Макроскопик таҳлил маҳсулот ташқи кўринишини, ўлчамларини аниқлаш ва


органолептик (ранги, ҳиди ва мазаси) таҳлил йўли билан олиб борилади.


Микроскопик таҳлил маҳсулот чинлигини макроскопик усулда аниқлаш имкони бўлмаган ҳолларда кесилган ёки кукун ҳолдаги намуналар учун ўтказилади.


Кимёвий сифат таҳлили – микрокимёвий реакциялар ёрдамида, яьни шу маҳсулот учун хос бўлган реакцияларидан фойдаланиб олиб борилади. Маҳсулот сифатлилиги


а) товоршунослик таҳлили


б) кимёвий миқдорий таҳлил
в) биологик стандартлаш усуллари билан аниқланади.


Доривор ўсимликлар хомашёсини микроскопик ва микрокимёвий текшириш Доривор ўсимликлар хомашёсини микроскопик ва микрокимёвий текшириш

усуллари турлича бўлиб, хомашё турига, морфологик гуруҳига ва бошқа ҳолатларига боғлиқ.




Барг, ўт, гул. Бутун ёки кесилган хомашё, баргнинг бутун бўлаги ёки поянинг, гулининг бутун бўлаги олиниб (гул тожи, гул коса) қуйидаги усуллар билан ёрқинлаштирилади.

а) хомашё колбага солиниб, 5% ли ишқор эритмасига сув (1:1) қўшиб, 1 - 2 мин қайнатилгач, Петри идишига солинади, суюқлик тўкилади. Хомашё яхшилаб сув билан ювилгач, буюм ойначасига қуйилади 1 томчи хлоралгидрат ёки глицерин томизилади.


б) хомашё бўлаги сув билан суюлтирилган хлоралгидратда (1:1) 5 – 10 мин қайнатилиб, унинг ёрқинлаштирилган бўлаги буюм ойнасига қўйилиб, устига хлоралгидрат эритмаси томизиб, 2 га ажратилади, бир бўлагининг орқаси ўгирилгач ёпувчи ойна билан ёпилади.




Кукун. Буюм ойнасига 1 – 2 томчи хлоралгидрат эритмаси, маълум миқдорда текширилувчи кукун солиниб, ойна билан берикитилади.

Ичидаги ҳаво пуфакчалари чиқиб кетгунигача қиздирилади. Агар кукун қалин баргдан тайёрланган бўлса 5% ли NaOH эритмаси билан қайнатиш орқали ёрқинлаштирилади.





Download 1.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling