Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат аграр университети доривор ўсимликлар кафедраси


Download 1.9 Mb.
bet8/64
Sana04.01.2023
Hajmi1.9 Mb.
#1077792
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   64
Bog'liq
ФИТОТЕХмажмуа (2)

Йиғмаларни ташқи кўриниши. Йиғмалар - бу таркибига кирган, майдаланган доривор ўсимлик маҳсулотларининг ўзига хос морфологик белгиларни ўз ичига олади. Йиғмаларда ўзига хос ҳиди ва мазаси аниқланади. Мазаси сувли ажратма тайёрланиб, кейин аниқланади.


Йиғмаларни чинлигини аниқлаш. Аниқлаш учун ўртача намуналик 10 г аналитик наъмуна олинади. Олинган аналитик наъмунани текис жойга ёпиб таркибий қисмларини ташқи кўриниши бўйича аниқланади ва ажратилади, майдаларини лупа орқали қараб ажратилади.

Аниқлаш қийин бўлган жуда майдалари бўлса, улардан 25-30 та бир хилларини ажратиб олиб микропрепарат тайёрлаб микроскоп остида аниқланади.


Майдаланиб кетган порошокларни эса порошок ҳолидаги доривор ўсимлик маҳсулотларини анализ қилиш бўйича тузилган кўрсатма-калит бўйича таҳлил қилинади.


Ҳамма текширилаётган порошок бўлакчалари, йиғма таркибига кирувчи доривор ўсимлик маҳсулотларига хос диагностик белгилари бўлиши шарт.




Йиғмалар ва чойларни сон кўрсаткичлари.Йиғмаларни:

-асосий таъсир қилувчи биофаол маддасини миқдори аниқланади. Аниқлаш, ушбу доривор ўсимлик маҳсулоти учун тузилган МТХ да келтирилган;


-намлиги;


-умумий кули ва 10% ли хлорид кислота эритмасида эримайдиган кулни миқдори;
майдаланганлик даражаси;
-органик аралашмалар;
-минерал аралашмалар ва ҳоказо;

Доривор йиғма ва чойлардан уй шароитида истеъмол қилиш учун врачлар тавсияси бўйича дамлама ёки қайнатма тайёрланади.


ДОРИВОР ЙИҒМАЛАР


Доривор йиғмалар бош келишик кўплик сонда - Species, қаратқич келишик кўплик сонда - Specierum.


Доривор йиғмалар майдаланган ёки бутун ўсимлик ашёларининг аралашмаси бўлиб, баъзи ҳолларда уларга тузлар, эфир ва бошқа моддалар қўшилади. Улар дамлама ва қайнатмалар шаклида ичиш учун, ванна, чайқаш, ювиш учун ва сиртга ишлатилади. Доривор йиғмалар оддий ва мураккаб бўлади ёки қисмларга бўлинган ва бўлинмаган бўлади. Ичиш учун тавсия этиладиган мураккаб доривор йиғмалар чой деб номланади. Доривор йиғмалар дорихоналардан умумий миқдорда, яъни 50 г, 100 г, 150 г, 200 г дан


11
чиқарилади. Таркиби ва қабул қилиш усули кўрсатилган ҳолда коғоз қутичалар ва халтачаларда чиқарилади. Таркибида заҳарли ва кучли таъсир кўрсатадиган моддалар бўлган ўсимликлардан иборат йиғмалар қисмларга бўлинган доривор йиғмалар кўринишида чиқарилади.


Мисол. 10 та қисмларга бўлинган доривор моддага рецепт ёзиб берилсин, қайсики таркибида 2 г адонис ўти ва 1,5 г валериана илдизи бўлсин. Доривор йиғманинг 1 та дозасини 1 стакан сувда қайнатиб 30 дақ. дамлаб кўйилгач, сузиб 1 ош қошиқда кунига 3 маҳал ичиш буюрилсин.


Rp.: Herbae Adonidis vernalis 2,0


Radicis Valerianae 1,5
M.f. species D.t.d.N.10 S.

Доривор йиғманинг 1 та дозаси 1 стакан иссиқ (қайноқ) сувда қайнатиб, 30 дақ. дамлаб қўйилгач сузиб, 1 ош қошиқдан ичилсин.


Официнал доривор йиғмалар ёзишга мисол.
50 г астмага қарши доривор йиғмага рецепт ёзиб берилсин.
Rp.: Species antiastmatici 50,0
D.S. Кунига 2 марта 1-2 чой қошиқдан куйдириб, тутуни ҳидлансин.


Адабиётлар:
1. Государственная Фармакопея Х1 изд. вып.1 и 2. - М.; 1987; 1991

  1. Махкамов С.М., Усуббаев М.У., Нуритдинова А.И. Тайёр дорилар техноло-гияси -

Тошкент, 1994.-325б. 3. Технология лекарственных форм / Под.ред.проф. Л.А.Ивановой М.; 1991





  1. Промышленная технология лекарств / Под ред. проф. В.И.Чуешов Том 1-2 - Харьков,

2002.

  1. Миролимов М.М. Йиғинди препаратлар технологияси - Т.,2002, б.




Download 1.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling