Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат аграр университети доривор ўсимликлар кафедраси
Download 1.9 Mb.
|
ФИТОТЕХмажмуа (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мустақил саволлар
Тиндирмаларни баҳолаш. Настойкалар сифати давлат фармакопеяси ва норматив техник ҳужжатлар асосида текширилади. Настойкаларнинг ташқи кўриниши, спирт қуввати ѐки зичлиги, қуруқ қолдиқ, оғир металлар ва таъсир этувчи модда миқдори текширилади. Настойкалар хиди ва мазаси хом ашѐ билан бир хил ва тиниқ бўлиши керак. Настойкалар таркибида спирт қуввати расмий усулда қайнаш харорати бўйича, ҳайдаш усулида (дистилляция усули) ва норасмий -рефрактометрик, қуруқ қолдиқ бўйича ва хлороформ ѐрдамида аниқланади. Настойкадаги спирт қувватини қайнаш ҳарорати бўйича аниқлаш. Бу усул маълум қувватли спирт-сувли аралашманинг қайнаш харорати билан, шу қувватдаги спиртда тайѐрланган настойканинг қайнаш ҳароратининг мос келишига асосланган. Настойкадаги қуруқ қолдиқ миқдори. Қуруқ қолдиқни аниқлаш учун 5 мл настойка доимий оғирликкача келтирилган бюксга солинади ва сув ҳаммомида буғлатилади, сўнг 102,5±2,5°С ҳароратда 2 соат давомида қуритилади. Қуруқ қолдиқ торозида тортилиб, 100 мл настойкадаги қуруқ қолдиқ миқдори хисобланади. Оғир металл тузларини миқдорини аниқлаш — 5 мл настойка қуруқ холига келтирилиб, қолдиққа 1 мл кучли сульфат кислотаси қўшиб, эхтиѐтлик билан ѐндирилади ва куйдирилади. Хосил бўлган кул аммоний ацетатнинг 5 мл тўйинган эритмаси билан қиздирилиб ишлов берилади, кул сузгич орқали сузиладн, сузгичдаги қолдиқ 5 мл сув билан ювиб олиниб, суюкликка сув қўшиб, 100 мл га етказилади. Шунча миқдор (эталон) суюцликдан оғир металлар сақламаслиги керак, яъни 0,001% (ДФ I 1жуз, 165-бет). Таъсир этувчи модда миқдори — НТҲ кўрсатмасига биноан маълум усулларда аниқланилади. Шиша идишларда салқин, коронғи жойда сақланади. Сакланиш жараѐнида настойкаларда чўкма хосил бўлиши мумкин, бунда уни хона ҳароратига келтириб чайқатилади ва баҳоланади
Мустақил саволлар 1.ДФ ХI нашри бўйича тиндирмалар сифатига қандай талаблар қўйилган ва улар қандай аниқланади? ДФ ХI нашри бўйича тиндирмалар таркибидаги спирт қуввати қандай аниқланади? ДФ ХI нашри бўйича тиндирмалар ва суюқ экстрактлар таркибидаги қуруқ қолдиқ қандай аниқланади? Адабиётлар: 1. Государственная Фармакопея Х1 изд. вып.1 и 2. - М.; 1987; 1991 Махкамов С.М., Усуббаев М.У., Нуритдинова А.И. Тайёр дорилар техноло-гияси -
17
Промышленная технология лекарств / Под ред. проф. В.И.Чуешов Том 1-2 - Харьков, 2002. Миролимов М.М. Йиғинди препаратлар технологияси - Т.,2002, б. Download 1.9 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling