Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат аграр университети доривор ўсимликлар кафедраси


МАВЗУ-9. ЭФИР МОЙЛАРИ САҚЛАГАН ФИТОПРЕПАРАТЛАР


Download 1.9 Mb.
bet24/64
Sana04.01.2023
Hajmi1.9 Mb.
#1077792
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   64
Bog'liq
ФИТОТЕХмажмуа (2)

МАВЗУ-9. ЭФИР МОЙЛАРИ САҚЛАГАН ФИТОПРЕПАРАТЛАР
(АРОМАТЕРАПИЯ)
Режа:

  1. Таркибида эфир мойлари бўлган доривор ўсимликлар ва маҳсулотлар

2.
Таркибида эфир мойлари бўлган доривор ўсимликлар ва маҳсулотлар


Эфир мойи деб, ўсимликлардан сув буғи ёрдамида ҳайдаб олиниш мумкин бўлган,


махсус ҳнди ва мазаси бор учувчан ва асосан терпеноидлардан ташкил топган органик моддалар аралашмасига айтилади.


Хушбўй ҳидли ўсимликлар ва улардан олинган маҳсулотлар одамларга қадимдан маълум бўлиб, булардан ҳар хил касалликларни даволашда ва овқатларга солишда ишлатганлар.


Ўрта асрда араблар ўсимликлардан эфир мойларини сув буғи ёрдамида ҳайдаб олишни ва кейин сувдан ажратиб олишни билганлар.


Эфир мойларини ҳар тамонлама ўрганишда XIX-XX асрларда яшаган А.М.Бутлеров А.Н.Реформатский Гильдемейстр ва Гофман (Германия), Е.Е.Вагнер ва унинг шогирдлари (Польша) ва бошқа олимларнинг хизмати катта. 1920 йилдан кейин Б.Н.Рутовский, Г.Б.Пигулевский, И.П.Цукерваник, Н.Г.Кирьялов, М.И.Горяев ва бошкалар эфир мойларини таркибини ўрганишда, бу мойлар бор ўсимликларни топиш ва ўрганишда катта хизмат қилдилар.


Ўсимлик дунёсида эфир мойлари кенг таркалган бўлиб 2500 дан ортиқ ўсимлик турларида топилган. Шулардан 77 оилага кирадиган 1050 дан ортик ўсимликлар МДХ территориясида ўсади.


34
Lamiaceae - ясноткагулдопшар (лабгулдошлар - Labiatае), сельдерейгулдошлар - Арiасеае (соябонгулдошлар - Umbelliferae), Asterасеае - астрогулдошлар (мураккаб-гулдошлар - Compositae), раъногулдошлар (Rosасеае) ва бошқа оилалар вакилларида, айниқса, эфир мойлари жуда кўп учрайди.


Украина, Молдавия, Грузия, Тожикистон, Кирғизистон, Шимолий Кавказ, Воронеж областларида эфир мойлари сақловчи ўсимликлар кенг ўстирилади.


Ўсимликларнинг деярли барча органларида эфир мойи тўпланиши мумкин, хаттоки битта ўсимликнинг ҳар хил органида ҳар хил таркибли эфир мойи тўпланиши мумкин.


Эфир мойлари бир ўсимлик маҳсулотида 0,001 - 20 % гача бўлиши мумкин.


Эфир мойининг миқдори ва таркибий қисми ўсимликнинг ўсиш жойига, тараққиёт даврига, ёшига ва навига қараб ўзгариб туради.


Эфир мойининг ўсимлик таркибида кўп ёки кам бўлиши ҳаво ҳароратига ва намлигига, тупроқ намлигига ҳамда ердаги минерал моддаларнинг сифатига ва миқдорига кўп жиҳатдан боғлиқдир. Одатда жанубда ўсадиган ўсимликлар шимолдагига нисбатан эфир мойига бой бўлади.


Эфир мойининг ўсимлик органлари учун аҳамияти аниқ ўрганилган эмас. Баъзи олимлар эфир мойлари ва смолалар ўсимликларни турли касалликлардан, зараркунанда-лардан, чиришдан ҳамда заҳарланишдан сақлаш вазифасини ўтайди десалар, бошқалар ўсимлик чанглаши учун ҳашоратларни жалб қилиш учун ишлаб чиқарадилар дейишади, айримлари эса эфир мойлари ўсимлик чиқиндиси ёки жамғарма (запас) овқат моддаси бўлиб хизмат қилади деб ҳисоблайдилар.


Яна бошқа жуда кўп назариялар мавжуд бўлсада, охирги пайтда эфир мойлари ўсимлик тўқималарида оксидланиш - қайтарилиш, модда алмашинуви жараёнларида актив қатнашадилар деган фикрлар олға сурилмоқда.


Ўсимлик қарий бошлаши билан оксидланган компонентларни кўпайиши уларнинг модда алмашувида актив иштирок этишини тасдиқлайди.


Эфир мойлари ўсимлик тўқималарида мой ишлаб чиқарувчи ва сақловчи махсус органларда тўпланади ва улар 2 га бўлинади:





  1. Сиртқи - экзоген органлар ўсимликлар сиртида бўлиб, эпидермал тўқима устига жойлашган.




  1. Ички - эндоген органлар эпидермал тўқималар остида жойлашган.

Эфир мойлари ишлаб чиқарувчи экзоген органларга безсимон доғлар, безли туклар ва махсус безлар киради.Эфир ишлаб чиқарадиган махсус безлар экзоген органларнинг энг мураккаби ҳисобланади. Бундай безлар лабгулдошлар ва мураккабгулдошлар оиласида кўп бўлиб, микроскоп остида кўриш мумкин. Эфир мойи ишлаб чиқарувчи эндоген органларга мой тўпланадиган жойлар, каналчалар, мой йўллари ҳамда илдиз ва илдизпоянинг эпидермис ёки пробка тўқималари остида бир икки қатор бўлиб жойлашган ҳужайралар киради. Бундай ҳужайралар мой ишлаб чиқаради ва сақлайди. Мой тўпланадиган жойлар шар ёки чўзиқ шаклда бўлиб, ўсимликлар баргида, гулкосача баргида, пўсглоғида, еғоч қисмида ва мева пўстида учрайди. Эфир мойлари тўпланадиган жойлар ўсимлик органларида ҳар хил усул билан хосил бўлади.


Ўсимлик тўқималарнинг сиқилиши натижасида бўшлиқ хосил бўлади ва уларни четида эфир мойи ишлаб чиқарадиган ҳужайралар пайдо бўлиб, улар мой йиғиладиган жойни хосил қилади. Бу усул схизоген типи деб аталади.


Агар пайдо бўлган 1 томчи эфир мойи ҳужайра деворларини эритиб, бўшлиқ хосил қилса ва атрофида эфир мойи ишлаб чиқарадиган ҳужайра пайдо бўлиб, улар мой йиғиладиган жойни вужудга келтиради. Бу усул лизоген типи деб аталади.


Одатда ҳужайраларни сиқилиб ҳосил қилган бўшлигида пайдо бўлган эфир мойи атрофидаги қолгани ҳужайраларни эритиб, мой йиғиладиган жойни вужудга келтиради - бу усул схизолизоген типи деб аталади. Каналчалар ва мой йўлларига шаклини ўзгартирган (узунлашган) мой йиғиладиган жойлар деб қараш мумкин.


35
Эфир мойларини олиш усуллари



  1. Эфир мойини ўсимликлардан сув ёки сув буғи ёрдамида ҳайдаб олиш усули.

  2. Мацерация усули (маҳсулот + зайтун ёғи. t0 = 500 ) шимилиш.




  1. Анфлераж (ютиш) усули - эфир мойларини қаттиқ мойларга ютилишига асосланган.

50 х 50 см қалин ойна 5 см қалинликдаги рамкага ўрнатиладаи ва икки томонга юқори сифатли ёғ аралашмаси сурилади (3 қисм чўчқа ёғи ва 2 қисм мол ёғи). Кейин гул барглари солинган камерага қўйилади. 1 - 2 хафтада хушбўй ёғ олинади. Кейинги пайтда активлаштирилган кўмирга ютиш усули ҳам ишлаб чиқилган.


1. Пресслаш усули.






  1. Download 1.9 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling