Экстракция усули.
Эфир мойларининг физик хоссалари.
Кўпинча рангсиз ёки рангли, ўзига хос ҳиди ва ўткир мазаси бор учувчан суюқликдир. Зичлиги кўпинча сувдан енгил, лекин оғири ҳам бор. 0,8 дан 1,18 г гача. Ассиметрик углерод атоми бўлгани учун кутбланган ёруғлик текислигини ўнга ёки чапга буради. Қайнаш t0 - си турли температурада айрим - айрим ажралиб чиқаверади. Органик эритувчиларда эрийди, сувда эримайди, лекин ҳидини сувга ўтказади. Бу хилда олинган хушбўй сувлар мединада ишлатилади, масалан, Aqua Rosae, Aqua Menthae, Aqua Faeniculi ва бошкалар. Эфир мойлари совитилса кристалл стеароптен қисми ажралади, суюқ қисми элеоптен дейилади.
Эфир мойларининг кимёвий таркиби
Эфир мойлари органик моддалар аралашмасидан иборат бўлиб, таркибига: барча углеводородлар, терпенлар, спиртлар, еғ кислоталар, феноллар, альдегидлар, кислоталар, мураккаб эфирлар, лактонлар N, S сақлаган бошқа органик моддалар киради. Таркибида О2бўлганлари хушбўй бўлади.
Эфир мойларнини аналнз қилиш усуллари
Эфир мойларини анализ қилишдан мақсад унинг доривор ўсимликлар таркибидаги миқдорини аниқлаш, ташқи кўриниши, физик ва кимёвий доимийлик даражасини константаларини) ҳамда мой таркибидаги аҳамиятга эга бўлган айрим қисмлар миқдорини аниқлашдан иборат.
Ўсимликлар таркибидаги эфир мойи миқдорини аниқлаш (XI ДФ буйича)
Бунинг учун 700 - 800 мл хажмдаги думалоқ колбага 10 - 20 г майдаланган маҳсулот солиб, устига 300 мл сув қуйилиб, устига совутгич (холодильник) ўрнатилади. Совутгичини пастки колбага кириб турган қисмига Гинзберг асбобчасини ўрнатилади ва колба қиздирилади Гинзберг асбобчаси U шаклда бўлади. Сув қайнаганда ўзи билан бирга эфир мойини учириб чиқаради ва совутгичда совугандан сўнг суюқликка айланиб Гинзберг асбобчасига оқиб тушади. Эфир мойини зичлиги сувдан кам бўлса эфир мойи Гинзберг асбобчасини юқори қисмида тўпланади ва хажми мл да кўриниб туради. Охирги 10-20 минут ичида эфир мойи миқдори ошмаса демак эфир мойини ҳаммаси маҳсулотдан ажратиб олинган ҳисобланади. Сўнгра эфир мойини миқдорини қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:
; ёки
36
- Э.М. Гинзберг асбобчасидаги мл хажми; d - Э.М. зичлиги;
р - анализ учун олинган ўсимлик органининг миқдори. Мисол: Ялпиз мойининг зичлиги 0,9
Do'stlaringiz bilan baham: |