22
“Некбахт улким,
санга иймон келтургай, бадбахт улдурким, санинг
нубувватингға инкор кўргузгай. Ул ўғлон бу сўзларни дегандин сўнг бир
наъра тортиб жон берди. Онаси деди: “Бу мўъжизаи боҳирадин сўнг яна
инкор қилурға тоқатим қолмади ва шаҳодатға тил очиб, Субҳонаҳу таъоло
ваҳдониятиға тонуқлиқ берди ва деди: “Манинг ҳасратим улдурким, санинг
мухолафатингда умримни зойеъ кечурдим. Ул Ҳазрат деди: “Санго
башорат
бўлсунким, кўрдимки, фаришталар сенинг учун беҳиштдан кафан ва ҳанут
келтурадурлар”. Ул хотун хушвақтлиқдин наъра тортиб жонин Ҳақға
таслим қилди. Яна бири улким, баъзи кутуби сурда Умму Салама
разияллоҳу анҳодин ривоят қилибдурларким, деди: “Уч
киши Расул
саллаллоҳу алайҳи васаллам олдиға келдилар Бири деди: “Эй Муҳаммад,
сен даъво қилур эрмишсанким, ман Иброҳим алайҳи-с-саломдин афзалман
ва Иброҳим пайғамбар Халилуллоҳ эрди, санго Тангри таоло оллида
манзилат бордур? Ул Ҳазрат деди: “Ман Ҳабибуллоҳмен”.
Do'stlaringiz bilan baham: