Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик университети


Download 1.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/66
Sana19.01.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1100725
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   66
Bog'liq
Конференция тўплами Огаҳий 16 12 2021 cover (2)

Масъул муҳаррирдан 



ҲАЗРАТ ОГАҲИЙ ҲАЁТИ, ФАОЛИЯТИ, ҚЎЛЁЗМАЛАРИ, 
АСАРЛАРИ ПОЭТИКАСИ ВА ТИЛ ХУСУСИЯТЛАРИ 
 
 
 
“ШОҲИДУ-Л-ИҚБОЛ”ДА ҚЎҚОН ВА БУХОРО ХОНЛИКЛАРИ 
ТАРИХИГА ДОИР МАЪЛУМОТЛАР 
 
Нафас Шодмонов, 
Қарши давлат университети, Адабиётшунослик кафедраси мудири, 
филология фанлари доктори 
 
Аннотация. Мақолада Хева хони Муҳаммад Раҳимхон II нинг тахтга 
чиқишидан хонликнинг чор Россияси томонидан мустамлакага айланти-
рилишигача бўлган воқеалар тарихига бағишланган Муҳаммад Ризо Ога-
ҳийнинг “Шоҳиду-л-иқбол” асарида Қўқон ва Бухоро хонликларида мазкур 
даврда юз берган сиёсий ҳолатлар берилиши ҳақида фикр юритилади. 
Таянч сўзлар: Огаҳий, “Шоҳиду-л-иқбол”, Хева, Бухоро, Қўқон, хон-
лик, тарих, бадиий-тарихий наср. 
Аннотация. Статья посвящена описанию политической ситуации в 
Кокандском и Бухарском ханствах в работе Мухаммада Ризы Огахи 
"Шахид ал-икбал", в которой рассматривается история событий от 
восшествия на престол Хивинского хана Мухаммада Рахимхана II до 
колонизации ханства Царской Россией. 
Ключевые слова: Огахи, "Шахид ал-икбал", Хева, Коканд, Бухара, 
ханства, история, художественно-историческая проза. 
Abstract. The article deals with the descriptionof political situation in the 
Kokand and Bukhara khanates in the work "Shahid al-Iqbal" by Muhammad Riza 
Ogakhi, which is devoted to the history of events from the accession of Khiva khan 
Muhammad Rahimkhan II to the colonization of the khanate by Tsarist Russia. 
Key words: Ogakhi, "Shahid al-ikbal", Khiva, Kokand, Bukhara, khanates, 
history, artistic-historical prose. 
Огаҳийнинг ҳаёти ва фаолияти ўрганилишида бир қадар муваффақият-
ларга эришилгани эътирофга лойиқ. Лекин унинг қаламига мансуб бир қатор 
тарихий асарлари мавзуси, аксар вақт, муайян давр, маълум хон ҳукмронлик 
даври, шунингдек, Хева хонлиги тарихи доирасида ўрганилиши билан 
чегараланиб қолади. Қолаверса, уларда келтирилган мамлакатимизнинг турли 
ҳудудларида содир бўлган воқеалар тасвири ифодасидаги адабий-бадиий 
жиҳатлар эътибордан четда қолиб келади. Ҳолбуки, улар ёш авлодни 
Ватанимиз тарихига оид муҳим маълумотлар билан таништиришдан ташқари 
гўзал тасвирларнинг адабий-эстетик тарбияси учун ҳам аҳамият касб этади. 
Буларни «Шоҳиду-л-иқбол» асари мисолида кузатишга ҳаракат қиламиз. 



Асар ҳақида айрим тадқиқотлар эълон қилинган, холос. Улар орасида 
рус тилидаги В.В.Бартольднинг «Хевалик муаррихнинг 1873 йилдаги Хева 
истилосидан олдинги воқеалар хусусидаги шаҳодати» («События перед 
хивинским походом 1873 года по рассказу хивинского историка») деб 
номланган мақоласида[1] бирмунча кенгроқ маълумот бор. Қ.Мунировнинг 
«Мунис, Огаҳий ва Баёнийнинг тарихий асарлари» [2], «Хоразмда 
тарихнавислик» [3] рисолаларида, «Шоҳиду-л-иқбол» мақоласида [4], 
адабиётшунос Н.Жабборовнинг «Огаҳий – тарихнавис» мақоласида [5] 
мавзу кўлами ҳақида баъзи илмий кузатишлар берилган. Муаллиф асарда 
мазкур олимлар таъкидлаганларидек, фақат Хева хонлиги воқеалари билан 
чекланмайди, балки Бухоро ва Қўқон хонликлари ҳудудидаги нотинчлик-
лар, сиёсий вазиятларга ҳам маълум даражада ўрин беради. Бу хонликларда 
содир бўлаётган воқеалардан адиб безовталанади, бу ўлкаларнинг 
босқинчилар томонидан ишғол этилаётганидан қаттиқ қайғуради. 
Бир мисол: Дўстниёз маҳрам Қўқон хонлигига элчилик тариқаси билан 
бориб, қайтишда унга мазкур хонликдан, шоирнинг фикрича, бир хоин 
киши ҳамроҳ қилиб жўнатилади. Улар беш кун йўл юриб Чинозга келганда, 
ҳамроҳ хиёнаткорлик билан йўлни Бухоро томонга буради. Маҳрам буни 
сезиб, у билан мужодала ва, ҳатто, муҳорабага боради, лекин унинг ўзига 
шерик қилиб, Бухорога олиб кетишига рози бўлмайди. Ёлғиз, зоди 
роҳиласиз қолган маҳрамнинг ўзи Чинозда қолиб, ходимларидан бирини 
Қўқон хонига хабарга юборади. Қўқондан ҳамроҳ ва кўмак келиб улгурмай, 
маҳрам бошлиқ Хева вакиллари руслар қуршовига тушиб қолади, 
асирликка олинади. Ҳали Русия билан Хева ўртасида уруш бошланмаган 
эди. Шунинг учун ҳам Хева элчилари озод қилинади. 
Шунингдек, асарда хонлик атрофидаги воқеалар орасидаги дақиқ 
лавҳалардан бири хоннинг тахтга ўтирганига ўн кун бўлганда (1864 йил, 3 
октябрь) (1) Қўқон хони Султон Муродхон рус армияси ҳужумига қарши 
курашда кўмак сўраб нома билан юборган элчисининг Хоразмга 
келишидир. Муаллиф у келтирган хабарлар асосида рус армиясининг ўша 
йили (1864 йил, 12 июньда) Туркистон қалъасини, бундан икки йил бурун 
(1862) Қўқон музофотига қарашли Оқ масжид қўрғонини эгаллаганини 
ёзади. Шунингдек, рус армияси йилдан-йилга кўпайтирилаётгани, уларга 
қарши олиб борилаётган курашлар бесамар, фақат талафотларга сабаб 
бўлаётганлиги зикр этилади. Қўқон умароси кенгашиб Хоразм подшоҳи ва 
Рум халифасидан мадад сўраб бир кишини расмий сафар билан бу 
ўлкаларга юборишга қарор қилади. Хон элчига марҳамат кўрсатиб меҳмон 
қилади ва қарийб тўрт ойдан кейин йўл учун зарур ашёлар билан ҳамда 
унинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Хуросон тоғигача бир гуруҳ 
лашкар ҳамроҳлигида Румга кузатади (17
б
– 21
а
) (2). Асарда рус 
армиясининг мазкур ҳудудларни эгаллаши ҳақидаги маълумотлар аниқ 
бўлса-да, хоннинг элчига берган жавоби келтирилмайди.
Шуниси ҳам борки, аксарият ҳолларда Қўқон ва Бухоро 
хонликларидаги воқеалар параллел зикр этилади. Бу билан яқинлашаётган 



хавф чорасининг ҳамма учун бирдай муҳимлиги таъкидланади. Бунга 
Бухоро амирлигининг рус қўшинлари томонидан эгалланиши ва у билан 
Қўқон хонлигидаги вазиятнинг боғлиқлиги ҳақидаги воқеаларга асарда 
анча кенг ўрин берилганини мисол сифатида кўрсатиш мумкин. Бухоро 
амирлигининг Россия билан муносабатлари ҳижрий 1282 йил 
жумодулаввал ойининг ўн иккисида (3) Амир Музаффарнинг Хевага Қўқон 
хонлигини ўз тасарруфига киритганлиги ҳақидаги хабарнома билан 
(«суюнчилатиб») юборган элчиси тўғрисидаги маълумот билан бошланади. 
Қўқон волийси Султон Муродхон бошлиқ амирлар рус босқинининг 
олдини олиш учун Амирдан мадад сўрайдилар. Хатдан маълум бўладики, 
улар мамлакатни русларга топширишдан кўра мусулмон бир подшоҳ – 
Амир ихтиёрига топширишни маъқул кўрадилар. Амир кўп лашкар билан 
Қўқонга бориб, Султон Муродхонни салтанатдан четлаштиради ва 
Худоёрхон ибн Муҳаммад Алихонни ўз тарафидан нойиб этиб тайинлайди.
Бу воқеалар баёнида баъзи ноаниқликлар бор: биринчиси, Қўқон хони 
сифатида Султон Муродхон номи зикр этилиши бўлса, иккинчиси Оқ 
масжид қалъасининг руслар томонидан эгаллаб олиниши икки йил бурун, 
деб кўрсатилишидир. Қўқонда бу даврда Султон Муродхон исмли хон 
бўлмаган. «Тарихи Худоёрхон» қўлёзмаси тавсифида Муродхон исмли хон 
ҳақида маълумот борлиги кўрсатилган. Исҳоқхон тўра Ибратнинг «Тарихи 
Фарғона» китобида ҳ. 1279 йилда Қўқон тахтига Шоҳмуродхон исмли 
кишининг икки ой ўтиргани ёзилади. Амир Музаффарнинг ёрдами билан 
Худоёрхон учинчи марта тахтга чиққач, ёшлигини инобатга олиб, уни 
ўлдирмаса-да, саройдан четлатади. Лекин сал вақт ўтмай, мухолиф кучлар 
Амир ва Худоёрхонни танг аҳволга солиб қўяди. Амир Худоёрхонни 
Бухорога олиб кетар экан, Шоҳмуродни яна тахтга ўтирғизиб қайтади. У 
икки кунгина хонлик қилади. Мухолиф кучлар уни ҳам четлатиб, Султон 
Саййидхон ибн Маллахонни хон кўтаради [6]. Ибрат бошқа бир ўринда 
Марғилон ҳокими Султон Муродбекни хон кўтаришга аҳду паймон 
қилингани, лекин бунга эришилмагани ҳақида ёзади [6].
Яна бир мисол: Султон Муродхон Худоёрхоннинг укаси бўлиб, у 
акаси хон бўлган даврда Қўқон шаҳри ҳокими эди. Хевага элчини ана шу 
Султон Муродхон юборган бўлиши мумкин, деган тахминга бориб 
бўлмайди. Чунки асарнинг кейинги ўринларида ҳам Қўқон хони сифатида 
ана шу исм такрорланади. Қолаверса, Султон Муродхон номи «Гулшани 
давлат»да ҳам бир неча бор тилга олинган [7]. 
Умуман, бу хонликка чор Россияси ҳужум бошлаши арафасида, ҳатто 
руслар ҳужум қилиб турган даврда ҳам, тожу тахт талашуви ҳаддан ошган 
эди. Кимдир бир неча кун, кимдир бир неча ой ҳокимият тепасига келиб-
кетиб тургани маълум. Шу талашувлар жараёнида амалдорлардан Мурод 
номлилари ҳам учраб турарди. Хевага келган элчи ана шундай салтанат 
даъвогарларидан бири номидан келган бўлиши ҳам мумкин. Огаҳийга 
Қўқон хонлиги ҳақидаги маълумотлар асосан сарой амалдорлари орқали 
келиб турганини, унинг Қўқон воқеалари ҳақида бошқа манбаси 



бўлмаганини инобатга олсак, «Шоҳиду-л-иқбол»нинг шу воқеаларга 
бағишланган саҳифаларини ёзиш жараёнида ноаниқлик келиб чиқиши 
табиий эди. 
Оқмасжид руслар томонидан Хевага элчи келишидан икки йил эмас, 
ўн икки йил бурун эгаллаб олинган (4). [8]. 
Айни шу даврда рус қўшинлари Тошкентни эгаллаган эди. Амир бу 
ерда қўшинни бошқараётган Черняевни музокарага чақиради ва у билан 
Сирдарёнинг шимолий тарафидаги ер ва халқ Россияга, жануб тарафи 
Қўқон шаҳри ва бошқа қасабалар Бухоро мамлакатига қарашли эканлигини 
маълум қилади. Черняев зоҳиран розилик билдиради. Амир Бухорога 
қайтади (34
а
– 35
а
). 
Асарда бу воқеанинг давомини рус армияси 1866 йил 8 майда Тошкент 
орқали Сирдарёдан ўтиб, амирлик ҳудудига кириши ва дарё каноридаги 
Сассиғкўл (5) мавзеида бўлган қаттиқ жангда Амир лашкарининг 
мағлубиятга учраши ҳақидаги маълумотлар билан ривожлантиради. Амир 
бу маҳлакадан қочиб Самарқандга келади, унда бир неча кун тургандан 
сўнг Бухорога қайтади (59
а
– 60
а
). 
Рус қўшинлари ўша йилининг ўзидаёқ Ўратепа ва Жиззахни кўп 
жанглар билан бўлса-да, қўлга киритиб, Самарқанд яқинига келиб 
жойлашди. Амир кўп лашкар билан Самарқандга боради ва руслар билан 
бир неча қатла жанг қилади. Бу даврда Шаҳрисабз ҳудуди амирликка 
бўйсунишдан бош тортиб, «саркашлик кўрсатдилар». Амир руслар билан 
вақтинчалик сулҳ тузиб, Самарқанддан Шаҳрисабзга боришга мажбур 
бўлади. Шаҳрисабзликлар мусолаҳа билан яна амирлик мутобиатига 
киритилди (68
б
– 69
б
).
Амир рус лашкарларига муносиб зарба бериш учун Карминада катта 
ҳозирлик кўрганлиги ҳам асарда қайд қилинган (167
а
– 167
б
). Воқеанинг 
давоми Амир Музаффарнинг ўғли Абдулмалик Тўра Хевага келиши 
сабабини баён этиш жараёнида ёритилади.
Руслар Жиззахни олгач, Самарқанднинг олти фарсахлик яқинига 
келиб лашкаргоҳ қилади. Амир Карминадан улар устига бир неча бор энг 
моҳир жангчиларини юборади. Лекин улар ҳар гал мағлубият билан 
қайтадилар. Руслар эса Самарқандни ҳам, Каттақўрғонни ҳам эгаллайдилар. 
Амир ўз ҳолини билиб, руслар билан мусолаҳа қилмоққа мажбур бўлади ва 
рус қўмондонига пинҳона элчи юбориб, ойига 1200 Бухоро тиллоси 
бериши, бунинг эвазига руслар Бухорога дахл қилмаслигини сўрайди. 
Шундай шарт билан ўртада мусолаҳа қилинади. Бундан хабарсиз Ғузор 
вилоятида ҳоким бўлиб турган Абдулмалик Қарши ва Шаҳрисабз 
ҳокимлари билан иттифоқ тузиб, Самарқандда жойлашиб турган рус 
қўшинлари устига лашкар тортади. «Ҳамул аснода Бухоро шаҳрининг уламо 

Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling