Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик университети


Download 1.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/66
Sana19.01.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1100725
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   66
Bog'liq
Конференция тўплами Огаҳий 16 12 2021 cover (2)

ва сулаҳо ва машойих ва толиби илмларидин тахминан уч минг чоғли 
киши... ғазо нияти ва шаҳодат талаби била Карминага, Амирнинг 
хизматига бордилар... ва дедиларким: «Бизларга бош бўлуб, кофир устиға 
юргил, токим бизлар санинг олдингда урушиб ўлоли. Андин сўнг кўнглинг 



ҳар на тиласа, андоқ қил. Йўқ эрса хизматингдағи лашкариянинг от ва 
яроғларин олиб бизларга бергил, токим, бизларнинг ўзимиз бориб кофир 
била урушоли. Сан ўз роҳат ва ишратингда ўлтурғил». Амир бу сўзларни 
эшитиб, бағоят ғазабнок бўлуб, тиладиким, муллаларнинг тамомисин қатл 
ва ҳалок этгай». У қуролсиз муллаларни алдаб Самарқандга жўнатади ва 
ўзи русларга киши юбориб, уларнинг қириб ташланишини сўрайди (176
а-б
). 
Шундан сўнг ўғли Абдулмаликка ҳам русларга дахл қилмасликни 
буюради. Бундан норози бўлган тўра атрофига Қарши ва Шаҳрисабздаги 
сипоҳийларни тўплаб, отаси устига юриш бошлайди. Унга Бухородаги 
Амирнинг позициясидан норозилар ҳам келиб қўшила бошлайди. Уларнинг 
мақсадлари Абдулмаликни амир қилиб кўтариш ва унинг бошчилигида рус 
босқинчиларига қарши кураш олиб бориш эди. Салтанатни бой беришдан 
чўчиган Амир руслардан мадад сўрайди ва улардан келган катта куч 
ёрдамида Абдулмалик лашкарини мағлуб қилади. Тўра ноилож 
Шаҳрисабзга чекинди. Рус қўмондони Шаҳрисабзга мактуб йўллаб, уни 
топшириш ёки қатли омга рози бўлишни дағдаға қилади. Абдулмалик 
атрофидаги лашкарга рухсат бериб, ўзини русларга топширишини айтиб, 
400 отлиқ шерик билан у ердан чиқиб Хоразм томонга йўл олади. Йўлда 
Хатирчи қалъасининг ҳокими Раҳматча исмли кишини тутиб ўлдиради ва 
Нурота ҳокимини ўзи билан бирга олиб кетади (174
б
– 179
а
). Бухоронинг 
руслар билан олиб борган тўқнашуви ҳақидаги маълумотлар тафсилоти 
қисқача шундай. Абдулмалик Тўранинг Хон билан муносабатлари, хоннинг 
унга кўрсатган марҳамати, унинг хонга Бухорога қарши уруш очишда 
ёрдам сўраб билдирган иддаолари, шунингдек, Марвга жўнаб кетиши 
асарда қисман ёритилади. 
Абдулмалик Тўрадан 18 кун кейин асли қазоқия (6) тавойифидан 
бўлган Кенасорихон (7) ўғли Сиддиқ тўра ҳам рус истилосидан қочиб, 
Тошкентдан Бухорога ва у ердан Хоразмга келади. Асарда унинг руслар 
билан ўзига тобелар ҳамроҳлигида бир неча бор жанг олиб боргани, кўп рус 
аскарларини қатл этгани ҳақида ҳам гап боради. 
Воқеадан тўққиз кун кейин Тошкентдан русларга ёшлигидан хизмат 
қилиб охир-оқибат улардан азият кўрган яна бир қозоқ (буни ҳам Бартольд 
қирғиз деб атайди) Ҳотам (8) тўра ҳам Хоразмга келиб бошпана топади. 
Қўлёзмада Хоразмдан ташқари юртлардан яна бири Афғонистон 
ҳукмдорларидан «Абдурраҳмон Афғоннинг гардуни гардон гардиши ва 
Шералихоннинг саъй ва кўшишидин мағлуб ва мунҳазим бўлуб жалои 
ватан ихтиёр қилғони ва Кобулдин қочиб, Хоразм суъиға мутаважжиҳ 
бўлуб, даргоҳи олампаноҳ хизматига келгони ва подшоҳона иззат ва икром 
кўруб, Бухоро жонибиға озим бўлғони» ҳақидаги фаслга ҳам кенг ўрин 
берилган (196
б
– 200
а
). 
Мисоллардан кўриниб турганидек, воқеалардаги айрим фактларда 
ноаниқликлар бор. Лекин уларни мутлақо асоссиз дейиш ҳам мумкин эмас. 
Муаллиф Хева хонининг Қўқон ва Бухоро ҳукмдорлари билан жуда кўп бор 
амалга оширган элчилар алмашинуви ҳақида ёзар экан, зикр этаётган 



бундай воқеаларига ўқувчини ишонтиради. Шуниси ҳам борки, “Шоҳиду-л-
иқбол”ни ўзи мансуб бўлган тарихий асарларида қўлланган бадиий 
безакдорлигини ҳисобга олиб, бадиий-тарихий наср намунаси, дейиш 
мумкин. У билан танишиш натижасида асарнинг мемуаристик 
характеридан келиб чиқиб, композицион қурилиши билан боғлиқ 
санъатларга ҳам эътибор қаратмаслик иложсиздир. Зеро, Уйғониш даври 
адабий асарларида бўлгани каби улардаги воқеалар бир қаҳрамон атрофида 
бирлаштирилади. «Шоҳиду-л-иқбол»даги Бухоро амирлиги ва Қўқон 
хонлигидаги баъзи воқеалар давр тарихини ёритиш учун эмас, балки Хева 
хонига огоҳлантириш учун ҳам асарга киритилган. Асар композицияси 
фақат мемуаристик талқиндаги йиллар бўйича воқеалар тизимидан иборат 
бўлиб қолмай, улар муаллиф томонидан сараланганлиги билан 
характерланади.

Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling