Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик университети
Download 1.32 Mb. Pdf ko'rish
|
Конференция тўплами Огаҳий 16 12 2021 cover (2)
Умид улким, бу рақами фарруханжом,
Саодат бирла ботроқ топғай итмом”. (2 б ) Сўнгра ушбу дил икки қисмдан иборат экани таъкидланиб, “Аввалғи фасл. Ҳазрати хотаму-л-анбиё Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг сияри хужастасамот ва хабари фархундаоётидадур ва ул ҳазратнинг насаби ҳумоюни зикри” бошланади. Асарнинг Хоразмда қилинган таржималари қўлёзмалари хусусида “Шарқ қўлёзмалари тавсифи”да муфассал маълумот берилган. Унда асарнинг Шермуҳаммад Мунис, Муҳамммад Ризо Огаҳий, Муҳаммад Юсуф Рожий ибн қози Хўжамберди ал-Хоразмий томонидан қилинган таржималари китобат қилинган Абу Райҳон Беруний номли Шарқшунослик институти фондида сақланаётган 7305, 7307, 7416/I, 3738, 3445, 7309-ашё рақамли қўлёзмалар тавсиф қилинган. [8:17-20] Жумладан, 7305-ашё рақамли қўлёзма асарнинг биринчи жилди иккинчи ярмининг Мунис томондан қилинган таржимаси бўлиб, Муҳаммад Раҳимхони Аввал (1221/1806 ‒ 1240/1825) буйруғи билан амалга оширилган. Таржимон ёзишича, у асарнинг “Сулаймон алайҳиссалом авлоди зикри” қисмини “Тарихи Табарий” ва “Тарихи Банокатий” асарларидаги маълумотлар асосида тўлдирган. Қўлёзма охирида (316 б -318 а ) таржимон сўнг сўзи берилган бўлиб, унда жилд таржимаси 1236 ҳижрий / 1820-1821 милодий тугагани қайд этилади. Мазкур қўлёзма 1325 ҳижрий 9 зулҳижжа (1908 йил 13 январь) куни Хивада Ясовулбоши мадрасасида Мулло Отажон Охунд томонидан кўчирилган. [8: 17-18] Ф.Ғанихўжаев тузган Огаҳий асарлари каталогида асарнинг Мунис ва Огаҳий томонидан ўгирилиб, китобат қилинган ҳолда Ўзбекистон Р ФА Шарқшунослик институти, Ўз Р ФА Қўлёзмалар институти (ҳозир Шарқшунослик институити фонди билан бирлаштирилган), Россия ФА Шарқшунослик институти Санкт-Петербург бўлими, Санкт-Петербургдаги М.Е.Сальтиков-Шчедрин номидаги давлат халқ кутубхонаси фондларидаги 8 та қўлёзма тавсифи келтирган. [5:35-39] Биз томонимиздан тавсифланаётган қўлёзма кўп жиҳатдан Тошкент Қўлёзмалар институтида 908/I рақамли қўлёзмага монанд келади. Котиби номаълум. Яхши сақланган. Мунис ва Огаҳий томонидан қилинган таржиманинг иккинчи жилди. Қалин сарғиш қўқон қоғозига чиройли настаълиқ ёзувида кўчирилган. Ҳар саҳифада 20 сатрдан. Сарлавҳалар зарҳал билан, иқтибослар, шунингдек, байт, яна улким,.. каби киритмалар қизил ҳарфлар билан ёзилган. Муқоваси қалин картондан ишланган. Орқа муқова бироз уринган. 524 варақ (1 б ‒ 524 б ), 31х51. 1 б варақнинг ҳошияси 18 кейинчалик қалам билан (қалам шўролар давқрида ишлаб чиқилгани эҳтимолга яқин) Ҳусайн Одамбой деб ёзиб қўйилган. Ҳозирча у кишининг ким эканини аниқлай олмадик. Агар каталогларда ушбу жилднинг Қўлёзмалар фондидаги 908/I нусха 1268/1851 йилда, шу фондда 1515/II ашё рақамли Абдуниёз домулло Отажон ибн домулло Муҳаммад Карим томонидан кўчирилган қўлёзма 1327/1909 йилда, Санкт-Петербургдаги М.Е.Сальтиков-Шчедрин номидаги давлат халқ кутубхонасида ТНС ‒ 27 ашё рақами остида сақланаётган Абдулазиз Бобожон бир Абдуллахон Хоразмий кўчирган нусха 1277/1860 йилда, Ўзбекистон ФА Шарқшунослик институтида 7307-ашё рақами остида сақланаётган қўлёзма Эшонхожа махдум валади Қубодхожа эшон томонидан 1325/1907 йилда китобат қилингани эътибор олсак, ушбу қўлёзма “Равзату-с-сафо” таржимаси иккинчи мужалладининг ҳозирча энг қадимги нусхаси бўлиб чиқади ва таржима амалга оширилган йил ва китобат ўртасидаги фарқ 19 йилни ташкил қилади. Шу тариқа Мунис таржимасидаги “Равзату-с-сафо” иккинчи жилди қўлёзмаларининг бизга маълумлари солиштирма жадвалини тақдим қилиш мумкин: № Қўлёзма манзили ва ашё рақами Кўчирил- ган санаси (ҳижрий қамарий ва мелодий) Ҳажми (варақ- лар сони) Ўлча ми Котиби Ҳолати 1 Абу Райҳон Беруний номли Шарқшуносли к институти Қўлёзмалар институти фонди 908/I 1268/1851 431 30х51 Муҳамад Яъқубхож а ибн Иброҳимх ожа Хивақий Яхши сақлан- ган 2 Абу Райҳон Беруний номли Шарқшуносли к институти Қўлёзмалар институти фонди 1515/ II 1327/1909 377 варақ 29х50 Абдуниёз домулло Отажон ибн домулло Муҳамма д Карим Яхши сақлан- ган 3 Санкт- Петербург М.Е.Сальтиков -Шчедрин номидаги давлат халқ кутубхонаси ТНС ‒ 27 1277/1860 740 варақ 29х31 Абдулази з Бобожон бир Абдуллах он Хоразмий Яхши сақлан- ган 19 4 Ўзбекистон ФА Шарқшунос- лик институти 7307 1325/1907 290 варақ 18х28 Эшонхож а махдум валади Қубодхож а эшон Яхши сақлан- ган 5 Ўз Р ФА Хоразм Маъмун академияси 137 1255/1838 524 31х51 номаълум Яхши сақлан ган Ҳ.Назирова ёзишича, Огаҳий “Равзат ус-сафо”нинг иккинчи жилди- нинг Мунис келиб қолган қисмини (1265/1848-1849 йили) ва учинчи жилдини Муҳаммад Аминхон (1846 ‒ 1854) буйруғи билан таржима қилишни бошлаган. Аммо учинчи жилд таржимасининг қачон якунлагани номаълум. [3:XII] Арминий Вамбери “Ўрта Осиё бўйлаб саёҳат” китобида Хоразмда шеъриятга бўлган катта қизиқиш тўғрисида гапира туриб, “Хивада мен икки ака-ука билан танишдим. Бири Мунис бўлиб, у ажойиб шеърлар ёзган; мен уларнинг айримларини кейинчалик нашр қилдирмоқ- чиман. Иккинчиси Мироб. У улкан сабр билан Мирхонднинг катта тарихий асарини ўғли учун, гарчи ўғлининг ўзи ҳам форс тилидан хабардор бўлса- да, ўзбек-туркий лаҳжасига ўгирмоқда. Бу иш 20 йил давом этган, лекин у буни бирон кимса олдида эътироф этишдан уяларди, зеро диний илмлардан бошқаси билан шуғулланиш юзакичилик ҳисобланади” [6:21] деган сўзлари муфассал таҳлил ва тадқиқ қилиниган. [6:20-23] “Равзату-с-сафо” Шермуҳаммад Мунис қаламига мансуб бўлган мужалладлари ҳам, Муҳаммад Ризо Огаҳийга мансуб қисмлари ҳам, ҳатто айрим бўлаклари ҳам нашр қилинмаган. Ўзбек тарихий асар таржимон- лигининг беқиёс намунаси бўлган бу китоб ҳақида ўқувчиларда нисбатан тўла тасаввур ҳосил бўлишини кўзлаб асарнинг бошланиши ва охиридан бир парча эълон қилишни лозим топдик. Download 1.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling