Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент кимё технология институти


-Мавзу. Иқтисодий-математик моделлаштиришнинг аҳамияти ва


Download 1.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/100
Sana31.01.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1144457
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   100
Bog'liq
IQTISODIY MATEMATIK USULLAR

2-Мавзу. Иқтисодий-математик моделлаштиришнинг аҳамияти ва 
афзаллиги 
Ушбу мавзу материалларини муваффақиятли ўзлаштиргандан сўнг талабалар 
қуйидаги билим, кўникма ва маҳоратга эга бўладилар: 
-бозор иқтисодиёти шароитида моделлаштиришнинг моҳияти ва аҳамиятини 
тушуниш; 
-иқтисодий-математик 
моделлар 
турлари, 
таснифи, 
моделлаштиришнинг 
босқичларини англаш ва амалиётда моделларни қарорлар қабул қилишда қўллаш 
тажрибасига эга бўлиш. 
Бозор иқтисодиёти шароитида моделлаштиришнинг аҳамияти 
Бозор иқтисодиёти шароитида иқтисодий жараёнларни моделлаштириш ўзига хос 
хусусиятларга эга. Чунки, биринчидан, бозор таваккалчилик ва ноаниқлик элементларига 
эга; иккинчидан, ресурсларнинг чегараланганлиги; учинчидан, ишлаб чиқарувчилар ва 
истеъмолчилар 
ўртасида 
рақобатнинг 
мавжудлиги; 
тўртинчидан, 
иқтисодий 
кўрсаткичларни истиқболдаги ҳолатини олдиндан кўра билиш ва бошқалар. Иқтисодий 
жараёнлар турли хил ва бир-биридан аниқ бир белгилари билан фарқланади.
Кузатилаётган объектларни чуқур ва ҳар томонлама ўрганиш мақсадида табиатда 
ва жамиятда рўй берадиган жараёнларнинг моделлари яратилади. Бунинг учун объектлар 
ҳамда уларни хоссалари кузатилади ва улар тўғрисида дастлабки тушунчалар ҳосил 
бўлади. Бу тушунчалар оддий сўзлашув тилида, турли расмлар, схемалар, белгилар, 
графиклар орқали ифодаланиши мумкин. Ушбу тушунчалар модел деб айтилади.
Модел сўзи лотинча modulus сўзидан олинган бўлиб, ўлчов, меъёр деган маънони 
англатади. 
Кенг маънода модел бирор объектни ёки объектлар тизимини намунасидир. Модел 
тушунчаси биология медициа, физика ва бошқа фанларда ҳам қўлланилади. 
Жамиятдаги ва иқтисодиётдаги объектларни математик моделлар ёрдамида 
кузатиш мумкин. Бу тушунча моделлаштириш дейилади. 
Иқтисодий модел - иқтисодий объектларнинг соддалаштирилган нусхасидир. Бунда 
моделнинг ҳаётийлиги, унинг моделлаштириладиган объектга айнан мос келиши муҳим 
аҳамиятга эгадир. Лекин ягона моделда ўрганилаётган объектнинг ҳамма томонини акс 
эттириш мумкин эмас. Шунда жараённинг энг характерли ва энг муҳим белгилари акс 
эттирилади.
Демак, моделнинг ҳақиқийлиги тўрежаган маълумотлар ҳажмига, аниқлик 
даражасига, тадқиқотчининг малакасига ва моделлаштириш жараёнига, аниқланадиган 
масаланинг характерига боғлиқ экан. Шуни ҳам унутмаслик керакки, жуда 
соддалаштирилган модел қўйилган талабларга тўла жавоб бермайди ва аксинча, мураккаб 
модел эса уни ечиш жараёнига қийинчиликлар туғдиради. 
Моделнинг ҳаётийлиги унинг моделлаштириладиган объектга қанчалик мос 
келишига боғлиқ. Битта моделда объектни ҳамма томонини акс эттириш қийин 
бўлганлигидан унда объектнинг энг характерли ва муҳим белгиларигина акс эттирилади. 
Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки, ортиқча соддалаштирилган модел қўйилган 
талабларга яхши жавоб бера олмайди. Ўта мураккаб модел эса масалани ечиш жараёнида 
қийинчиликлар туғдиради.
Ифодаланган модел ёрдамида кузатилаётган объектни билиш моделлаштириш 
дейилади. Моделлаштириш жараёнини схемаси қуйидагича:
Бу схемани асосий блоки «мақсад» блоки ҳисобланади, чунки қўйилган мақсадга 
кўра битта объект учун ҳар хил моделлар тузилиши мумкин. Объект сифатида бирор бир 
Объект 
Кузатувчи 
Мақсад 
МОДЕЛ 


корхонани олсак, агар кузатувчини мақсади ушбу объектни ишлаб чиқариш жараёнини 
ўрганиш бўлса, бу ҳолда моделни параметрларига корхонани қуввати, ишлаб чиқариш 
омиллар, хом ашё, ишчилар сони, асосий фондлар, ишлаб чиқариш дастури ва ҳоказолар 
киради ва модел ишлаб чиқариш функцияси кўринишида ифодаланади. 
Агар кузатувчини мақсади шу корхонани ижтимоий томонларини ўрганиш бўлса, 
унда ижтимоий-математик модел тузилиб, хусусий усуллар билан ечилади. Параметрлар 
сифатида; ишчларнинг сони, турмуш даражаси, оладиган даромади, иш шароитлари, 
демографик структураси ва параметрлар қўлланади. 
Агар кузатувчини экология муаммолари қизиқтирса, унда табиатни зарарланиши, 
сарфланган сув миқдори, ишлаб чиқариш дастури ва ҳоказо параметрлар сифатида 
қўлланиб экологик-математик моделлар тузилади. 
Моделлаштиришнинг универсал усул сифатида бошқа усулларга қараганда 
афзалликлари мавжуд. Ушбу афзалликлар эса қуйидагилардан иборат: 
I.
Аввало, моделлаштириш катта ва мураккаб тизимни оддий модел ёрдамида 
ифодалашга имконият беради. Масалан, миллий иқтисод бу ўта мураккаб тизимдир. Уни 
оддий қора яшик схемаси орқали ифодалаш мумкин. 
ёки: 


n
X
X
X
f
F
,...,
,
2
1

Бозор механизмини график усулда тасвирлаш мумкин. 
Албатта, бу ерда кўп муаммолар туғилади. Масалан, моделни қанчалик даражада 
соддалаштириш мумкин. Ўта соддалашган модел қўйилган талабларга жавоб бермаслиги 
мумкин ва унинг ёрдамида қилинган ҳисоб-китоблар нотўғри чиқиши мумкин. Ўта 
мураккаб модел, масалани ечиш жараёнида кўп қийинчиликлар туғдиради. Шунинг учун 
моделга фақат объектни энг асосий характерли, муҳим омилларини киритиш зарур. 
II. Модел тузилиши билан кузатувчига тажрибалар қилиш учун кенг майдон 
туғилади. Моделнинг параметрларини бир неча марта ўзгартириб, объектни фаолиятини 
энг оптимал ҳолатини аниқлаб, ундан кейин ҳаётда қўллаш мумкин. Реал объектлар 
устида тажриба қилиш кўплаб хатоларга ва катта ҳаражатларга олиб келиши мумкин. 
III. Модел, ношакл тизимни, математик формулалар ёрдамида шакллантиришга 
имконият беради ва ЭҲМлар ёрдамида тизимни бошқаришга ёрдам беради. 
IV.
Моделлаштириш ўрганиш ва билиш жараёнини кенгайтиради. Модел ҳосил 
қилиш учун объект ҳар томонлама ўрганилади, таҳлил қилинади. Модел тузилганидан 
сўнг, унинг ёрдамида объект тўғрисида янги маълумотлар олиш мумкин. Шундай қилиб, 
объект тўғрисидаги билиш жараёни тўхтовсиз жараёнга айланади. 
Моддий ресурслар
Меҳнат ресурслари
Асосий фондлар
Миллий даромад
Пировард маҳсулот
Ялпи миллий маҳсулот
Ишлаб 
чиқариш 
S 
P 
P

Q 
D 
Q
* 



Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling