Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент кимё технология институти
Download 1.58 Mb. Pdf ko'rish
|
IQTISODIY MATEMATIK USULLAR
- Bu sahifa navigatsiya:
- Динамик
- Чизиқсиз моделларда
- Қавариқ дастурлаш
- Бутун сонли дастурлаш
Функционал
моделлар кириш ва чиқиш параметрларини боғланиш функцияларини акс эттирадилар. Структурали моделлар мураккаброқ бўлиб, тизимни ички структурасини ифодалаб, ички алоқаларни акс эттиради. Моделлар статик ва динамик, чизиқли ва чизиқсиз, детерминацион ва стохастик бўлиши мумкин (2.1-чизма). 2.1. Чизма. Модел турлари ва ечиладиган масалалар таснифи Статик моделларда иқтисодий жараёнлар ва кўрсаткичларнинг маълум бир вақтдаги ҳолати ўрганилади. Динамик моделларда эса иқтисодий кўрсаткичларнинг вақт давомида қандай ўзгариши кузатилади ва уларга қайси омиллар таъсир этиши ўрганилади. Чизиқли моделларда мақсад мезони чизиқли функция кўринишда бўлади, унинг экстремал қийматлари орасидаги муносабат чизиқли тенгламалар ва тенгсизликлар орқали ифодаланади. Чизиқсиз моделларда - мақсад функцияси ва ечими орасидаги муносабатлар чизиқсиз кўринишда ифодаланади. Ўз навбатида чизиқсиз дастурлаш қуйидаги турларга бўлинади: Қавариқ дастурлаш - ечилаётган масала қавариқ тўпламида берилган бўлиб, мақсад функцияси қавариқ шаклда берилиши мумкин. Квадратик дастурлаш - мақсад функцияси квадратик шаклда ифодаланиб, чегаравий шартлар чизиқли тенгламалар ва тенгсизликлар кўринишида берилади. Бутун сонли дастурлаш - изланаётган ўзгарувчиларга нисбатан бутунлик шартда киритилади. Динамик дастурлаш - экстремал масаланинг ечими бир неча босқичлардан иборат бўлиб, ҳар бир олдинги босқичнинг ечими кейинги босқичлар учун бошланғич маълумотлар сифатида фойдаланилади. Баланс ёки мувозанат ҳолатидаги моделлар ишлаб чиқариш топшириқларини белгилашга баъзи масалаларни ҳал этишга ёрдам беради. Маҳсулотнинг айрим ишлаб чиқариш тармоғи билан боғлиқлигини аниқлаш моделлари, тармоқлараро боғланишларни ифодалайдиган моделлар, маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва тақсимлаш моделлари, капитал жамғарма баланслари каби моделлар шулар жумласидандир. Бу моделларда ишлаб чиқаришнинг оптимал мақсади топилмайди, улардан меҳнат, моддий ва табиий ресурсларнинг ишлаб чиқаришга аниқ сарфланиши асослаб бериш учун фойдаланилади. Оптимал моделлар, ишлаб чиқаришни ташкил қилиш да уларнинг оптимал вариантини топишга хизмат қилади. Бошқача қилиб айтганда, улар оптималлик мезонлари бўйича мақсад функциясига максимал ёки минимал қиймат бера олади. Оптималлаштирувчи моделлари икки қисмдан иборат: 1) чекланишлар тизимлари ёки иқтисодий тизим ўзгаришини шарт-шароитлари; Download 1.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling