Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент кимё технология институти
Download 1.58 Mb. Pdf ko'rish
|
IQTISODIY MATEMATIK USULLAR
- Bu sahifa navigatsiya:
- Иккинчи босқич
- Учинчи босқич
- Тўртинчи босқич
- Бешинчи босқич
- Олтинчи босқич
Биринчи босқич - иқтисодий муаммонинг қўйилиши ва унинг назарий сифат
жиҳатдан таҳлили. Бу босқичда иқтисодий жараён ҳар томонлама ўрганилади, унинг ички ва ташқи аҳборот алоқалар, ишлаб чиқариш ресурслари, режалаштириш даври каби асосий параметрлари аниқланади. Бу босқичда асосан муаммони асл маъноси ифодаланади. Қандай масалаларга жавоб топилиши кераклигини аниқлаш керак бўлади. Изланаётган номаълум ўзгарувчилар нима, қандай мақсадни кўзда тутади, натижа нималарга олиб келади, каби саволлар аниқланади. Моделлаштириладиган иқтисодий жараённинг оптималлик мезони аниқланади. Мезон - мақсад функцияси шаклида ифодаланади. Иккинчи босқич - математик моделни тузиш. Моделлаштираётган жараённинг иқтисодий математик модели тенгламалар, тенгсизликлар тизими, функциялар шаклида ифодаланади. Олдиндан моделни тури, кейин унинг ўзгарувчилари, параметрлари, алоқа шакллари аниқланади. Демак, математик моделни қурилишини ўзи бир неча босқичлардан иборат. Учинчи босқич - моделнинг математик таҳлили. Бу босқичнинг мақсади - моделни умумий хусусиятларини аниқлаш. Бу ерда моделни математик усуллар билан текширилади. Энг асосийси, моделни ечими борлигини исботлаш зарур. Агар моделни математик ечими бўлмаса, унда кейинги босқичларни бажариш мумкин эмас бўлиб қолади. Шунинг учун ёки масалани иқтисодий қўйилишини ўзгартириш керак ёки математик ифодалашни янада аниқроқ қўйилиши зарур бўлиб колади. Тўртинчи босқич - иқтисодий маълумотларни тайёрлаш. Моделлаштиришда бу босқични аҳамияти жуда муҳим. Маълумотни реал олиниши, моделларни ишлатилишини чеклаштиради. Шунда маълумотни тайёрлашга кетадиган ҳаражатни эътиборга олиш керак. Бу ҳаражатлар моделлаштиришдан берган самарадан кам бўлиши зарур. Масалани ечиш учун керак бўлган барча иқтисодий маълумотлар тўрежаади ва зарур бўлса статистик усуллар билан қайта ишланади. Моделда қатнашадиган коэффициентлар аниқланади. Масалани ечиш учун унинг дастлабки матрицаси тузилади. Бешинчи босқич - алгоритмларни тузиш, дастурларни тайёрлаш ва улар асосида масалани ҳисоблаш, ечимини олиш. Бу босқичнинг мураккаблиги, масаланинг катта ўлчамлиги ва жуда катта маълумотлар массивларини қайта ишлашдан иборат. Масаланинг матрицасини иқтисодий аҳборотлар билан тўлдирилиб, компьютердаги махсус дастурга киритилади. Олтинчи босқич - ечимни миқдорий таҳлили ва унинг қўлланиши. Масаланинг ечими миқдор ва сифат жиҳатидан таҳлил қилинади. Бу ерда ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишнинг йўллари, ресурслардан оптимал фойдаланиш вариантлари, изланаётган номаълумларнинг миқдорий қийматлари топилади. Юқорида санаб ўтилган босқичлар бир-бири билан чамбарчас боғлиқ ва бири иккинчисини тўлдириб, ягона мақсадни амалга ошириш учун хизмат қилади. Download 1.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling