Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент кимё технология институти


Download 1.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/100
Sana31.01.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1144457
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   100
Bog'liq
IQTISODIY MATEMATIK USULLAR

Қисқача хулосалар
Тармоқлараро баланс моделлари (ТАБ) миллий иқтисодиётнинг барча тармоқлари 
орасида оптимал пропорцияларни аниқлашда қўлланилади. ТАБ моделлари матрицавий 
макроиқтисодий моделлар гуруҳига киради.
ТАБ ёрдамида миллий иқтисоддаги ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчи тармоқлар 
орасида маҳсулот ишлаб чиқариш ва тақсимлаш бўича алоқалар ўрнатилади. 
Тармоқлараро баланс моделида (ТАБ) миллий даромаднинг яратилиши ва тақсимланиши, 
моддий ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш, тармоқлар ўртасидаги ишлаб чиқариш 
алоқалари ҳамда ижтимоий маҳсулотнинг ишлаб чиқарилиши ва тақсимланиши ўз аксини 
топади. 
ТАБ тўртта квадрантдан иборат бўлиб, ҳар бир квадрант ўзининг иқтисодий 
моҳиятига эга. 
1-квадрантда тармоқлараро оқимлар акс эттирилади. 
2-квадрантда ишлаб чиқариш тармоқларининг пировард маҳсулоти акс эттирилади. 
3-квадрантда миллий даромад акс эттирилади. 


4-квадрантда миллий даромаднинг сўнгги тақсимланиши акс эттирилади. 
ТАБ ёрдамида тармоқлардаги бевосита ва тўлиқ ҳаражатлар коэффициентлари
аниқланади. 
ТАБ асосий моделининг шаклини ўзгартириш ёрдамида яна бир неча иқтисодий 
кўрсаткичларни, жумладан, бевосита ва тўла меҳнат ҳаражатлари коэффициентларини ҳам 
аниқлаш мумкин. 
Таянч иборалар. 
Матрицавий иқтисодий-математик моделлар, маҳсулот ишлаб чиқариш ва 
тақсимлаш, баланс, моддий ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш, тармоқлар ўртасидаги 
ишлаб чиқариш алоқалари, ялпи маҳсулотнинг ишлаб чиқарилиши ва тақсимланиши, 
ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчи тармоқлар, моддий ҳаражатлар, тармоқлараро оқимлар, 
соф маҳсулот, оралиқ маҳсулот, пировард маҳсулот, ялпи маҳсулот, соф даромад, 
тақсимот тенгламалари, ТАБ квадрантлари, ишлаб чиқариш воситалари оқими, ишлаб 
чиқариш боғланишлари ва пропорциялари, моддий ишлаб чиқариш, пировард маҳсулот, 
миллий даромад, иш ҳақи, амортизация ажратмалари, зарурий ва қўшимча маҳсулот, 
технологик боғланишлар, тўғри ва тўлиқ ҳаражатлар коэффициентлари, квадрат матрица, 
натурал ТАБ, жонли меҳнат ҳаражатлари, моддийлашган меҳнат ҳаражатлари. 

Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling