Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент кимё технология институти
Download 1.58 Mb. Pdf ko'rish
|
IQTISODIY MATEMATIK USULLAR
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч иборалар.
Қисқача хулосалар.
Моделлаштиришни табиат, жамият ва инсон ривожланишининг барча тизимларида қўллаш мумкин. Иқтисодий жараёнлар ва кўрсаткичларни моделлаштиришда турли хил усуллардан фойдаланилади. Барча моделлар моддий моделлар ва идеал моделларга бўлинади. Иқтисодиётда энг кенг қўлланиладиган моделлардан бири - бу иқтисодий- математик моделлардир. Иқтисодий-математик моделлар функционал ва структурали бўлиши мумкин. Ўрганилаётган даврга қараб моделлар статик ва динамик моделларга бўлинади. Бундан ташқари моделлар чизиқли ва чизиқсиз, детерминацион ва стохастик турларга бўлинади. Статик моделларда иқтисодий жараёнлар ва кўрсаткичларнинг маълум бир вақтдаги ҳолати ўрганилади. Динамик моделларда эса иқтисодий кўрсаткчиларнинг вақт давомида қандай ўзгариши кузатилади ва уларга қайси омиллар таъсир этиши ўрганилади. Танланган мақсадга қараб моделлар оптималлаштириладиган ва оптималлаштирилмайдиган моделларга ажратилади. Моделлаштириш - такрорланувчи (циклик) жараёндир. Бу шуни билдирадики, биринчи циклдан сўнг иккинчиси, учинчиси ва ҳоказо келади. Бунда текширилаётган объект ҳақидаги билимлар кенгаяди ва тобора аниқроқ бўлади, бошланғич модел эса такомиллаша боради. Объектни ҳам ўрганиш натижасида пайдо бўлган камчилик ва модел қуришдаги хатолар биринчи циклдан сўнг аниқланиб, кейинги циклларда тузатилиши мумкин. Демак, моделлаштириш услубиётида ўз-ўзини ривожлантириш асослари мавжуд. Таянч иборалар. Моделлаштириш жараёни. Моддий ва идеал моделлар. Реал объектлар. Физик моделлар. Белгили моделлар. Тажриба. Иқтисодий-математик моделлар. Математик моделлаштириш. Иқтисодий изланишлар. «Модел-масала». Номаълум миқдорлар. Вектор компонентлари. Ички ва ташқи параметрлар. Экзоген ва эндоген ўзгарувчилар. Функционал ва структурали моделлар. Кириш ва чиқиш параметрлари. Боғланиш функциялари. Ички структура. Статик ва динамик, чизиқли ва чизиқсиз, детерминацион ва стохастик моделлар. Қавариқ дастурлаш. Квадратик дастурлаш. Бутун сонли дастурлаш. Динамик дастурлаш. Экстремал масала. Бошланғич маълумотлар. Тармоқлараро боғланишларни ифодаловчи моделлар. Маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва тақсимлаш, капитал жамғарма баланслари моделлари. Оптимал вариант. Чекланишлар тизими. Оптималлик мезони (мақсад функцияси). Функционал (ёки кибернетик) моделлар. “Қора қути”. Иқтисодий-статистик моделлар. Корреляция ва регрессия тенгламалари. Моделлаштириш босқичлари. Ҳақиқий (оригинал) объект. “Моделли” тажриба. Иқтисодий муаммонинг қўйилиши. Ички ва ташқи аҳборот алоқалар. Математик моделни тузиш. Моделнинг математик таҳлили. Иқтисодий маълумотларни тайёрлаш. Масалага алгоритмларни тузиш, дастурларни тайёрлаш ва улар асосида масалани ҳисоблаш, ечимини олиш. Модел бўйича ечимни миқдорий таҳлили ва унинг қўлланиши. иқтисодий ривожланишдаги эҳтимолликлар, модел, моделлаштириш, имитацион моделлаш, ноаниқлик шароитида моделлаш. Download 1.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling