Ўзбэкистон рэспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкэнт давлат шарқшунослик институти
Download 1.38 Mb. Pdf ko'rish
|
kurs ishi namuna
КИРИШ Мавзунинг долзарблиги. Глобаллашув ва интеграциялашув чуқурлашиб бораётган шароитда мамлакатлар ўртасида халқаро савдо-иқтисодий ҳамкорлик муносабатларини ташкил этиш товар ва хизматлар айирбошлаш кўламини оширади, бунинг натижасида мамлакатда мавжуд бўлган ресурслардан самарали фойдаланиш даражаси ошади, аҳоли эҳтиёжлари тўлароқ қондирилади, жаҳонда эришилаётган янги фан, техника ва технология ютуқларидан фойдаланган ҳолда мамлакатнинг фан-техника имконийатлари ривожланади, ҳамда саноатда юқори технологик маҳсулот ишлаб чиқариш ортади ва иқтисодий алоқалар кенгайади. Глобаллашув ва мамлакатнинг жаҳон хўжалик муносабатларига янада чуқур интеграциялашиб бораётган бир шароитда мамлакатлар иқтисодиётининг инновацион тараққиёт йўлидан бориши, мамлакат иқтисодиётининг очиқлиги миллий иқтисодиётни ривожлантириш ва барқарор иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб туриш учун муҳим қурол бўлиб хизмат қилади. Мамлакатларнинг халқаро ҳамкорлик ва жаҳон меҳнат тақсимотида иштироки унинг табиий-иқтисодий, транспорт-географик, маданий-тарихий шарт- шароитлари ва имкониятлари орқали таъминлаб берилади. Ушбу мамлакатлар гуруҳига Малайзия конституцуявий монархиа киради. Малайзия Жанубий-Шарқий Осиёда 4-оринда ва дунёда 38-йирик иқтисодий давлатдир. Малайзия меҳнат унумдорлиги, олий маълумотли мутахассислар иштирок этадиган саноатнинг юқори зичлигига, ишлаб чиқариш ва рақамли иқтисодиётга оид замонавий технологияларни қўллаш орқали қўшни Таиланд, Индонезия, Филиппин, ёки Виетнамдан анча юқори ҳамда Доинг бусинессда 15-ўринни эгаллаб, ТОП 20 таликка аллақачон кирган давлатдир. 4 2018 йилда экспорт ҳажми қарийб 1 триллион рингитга яни 246 млрд 1 . АҚШ долларини ташкил этиб, 2012 йилдан буён энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Сўнгги уч йил ичида Малайзия 28,3 % га ошди ва бунда асосан Сингапур, Хитой, АҚШ нинг улуши юқори. Малайзия иқтисодий ривожланишида 1957 йил 31 августда мустақилликка эришгандан сўнг, тўғри танланган режа асосидаги ривожланиш босқичлари ва 2020 йилгача тузилган стратегиясидир. Буниг натижасида қисқа муддат ичида қишлоқ хўжалиги соҳасини диверсификация қилиб, ишлаб чиқаришга ката йўл очди ва ишлаб чиқарувчилар томонидан экспортнинг 1960 йилдан 2000 йилгача 13 баробарга ўсишига сабаб бўлди 2 . Шу ўринда Малайзиянинг ривожланиш босқичини Ўзбекистонда қўллаш мақсадга мувофиқ, чунки икки мамлакат қишлоқ хўжалигининг ривожланганлиги, ижтимоий-маданий жиҳатдан ва минталитети бир-бирига ўхшаш мамлакатлардир. Ташқи савдо товар номенклатураси ҳам бир-бирига ўхшаш структурага эга ва шунинг учун ҳам Малайзия ва Озбекистон ташқи савдо айланмаси 2018 йилда бор йўғи 43 миллин рингитни ташкил этиб, Марказий Осиёда Қозоғистондан кейин иккинчи ўринни эгаллади 3 . Малайзия аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМ 10,703 АҚШ долларини, ҳарид қилиш қобилиятига кўра 30,815 АҚШ долларини ташкил этиб, Малайзия ёшлари Бразилия, Туркия ёшларидан яшаш турмуш тарзига кўра юқори ҳисобланади 4 . 1991-йилда Малайзиянинг собиқ Бош вазири Маҳатҳир бин Моҳамад 2020 йилга келиб, Малайзия ўзини-ўзи этарли индустриализацияланган давлатга айланадиган идеал Висион 2020 ни қайд этди ва Танр-Шри Нор Моҳамед, ҳукумат вазири, Малайзиянинг 2018 йилда ривожланган давлат мақомига эришиши мумкинлигини айтди агар мамлакатнинг ўсиши давом эца 5 . Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев таъкидлаганидек 1 http://www.mea.gov.my/ms/statistik-ekonomi/dagangan-luar 2 http://www.tradechakra.com/economy/malaysia/export-credit-in-malaysia-174.php 3 http://www.mea.gov.my/ms/statistik-ekonomi/dagangan-luar 4 "Malaysia, A Statist Economy" . 5 Malaysia may be developed nation by 2018, says ministerArchived 11 April 2013 at Archive.today |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling