Ўзбэкистон рэспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкэнт давлат шарқшунослик институти


И-боб. МАМЛАКАТ ТИФ НИНГ НАЗАРИЙ-УСЛУБИЙ АСОСЛАРИ


Download 1.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/27
Sana20.02.2023
Hajmi1.38 Mb.
#1215641
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
kurs ishi namuna

И-боб. МАМЛАКАТ ТИФ НИНГ НАЗАРИЙ-УСЛУБИЙ АСОСЛАРИ 
1.1. ТИФ нинг назарий асослари ва йўналишлари 
Ташқи иқтисодий фаолият ташқи иқтисодий алоқаларни рўёбга чиқариш 
жараёнидир. Ташқи иқтисодий алоқалар халқаро меҳнат тақсимоти, ишлаб 
чиқариш ва фанни ихтисослаштириш, хўжалик ҳаётини байналминаллаштириш 
жараёнидан обектив равишда келиб чиқади. Ташқи иқтисодий алоқаларнинг 
шаклланиши ва ривожланиши алоҳида олинган мамлакатларнинг ўзаро 
алоқалари ва бир-бирига боғлиқлигининг кучайиши билан белгиланади. 
Эҳтиёжларнинг доимо мураккаблашиб борадиган таркиби, ресурсларнинг 
жуда камлиги ва олисдалиги нафақат алоҳида олинган давлат ичидаги ҳудудлар 
ўртасида, балки турли давлатлар ва жаҳон минтақалари ўртасида ҳам янада 
самаралироқ айирбошлаш воситаларини талаб этади. Дунёдаги барча 
мамлакатлар умумий иқтисодий қонунларга кўра ривожланади, улар халқаро 
муносабатлар иқтисодий характерининг устувор бўлишини изоҳлайди. 
Дунёнинг турли минтақаларида иқтисодий ривожланиш ва аҳолининг ўсиши 
нотекис юз беради, бу ҳам халқаро айирбошлашни кенгайтириш заруратини 
юзага келтиради; ушбу жараёнлар янги бозорларни (товарлар, хизматлар, 
меҳнат, ахборот, молия ва бошқа бозорларни) ривожлантиришга, хом ашёни 
олиб киришга, технология ва ахборотларни айирбошлашга, илмий, илмий-



техника, ишлаб чиқариш, маданий ва бошқа ташқи иқтисодий алоқаларга имкон 
яратади. 
Ташқи иқтисодий алоқалар-иқтисодиётнинг барча тармоқлари ва 
фаолиятнинг бошқа соҳаларида давлат ва унинг субектлари халқаро 
ҳамкорлигининг хилма-хил шакллари тизимидир
6
.
Ташқи иқтисодий фаолият ташқи савдога асосланади, чунки бундай 
фаолият туфайли мамлакатлар ўз ишлаб чиқариш ресурсларидан фойдаланиш 
самарадорлигини ошириш имкониятига эгадирлар. Глобаллашув жараёнида
халқаро савдо алоқалари кескин ривожланмоқда. Бундай вазиятда ҳар бир 
мамлакат иқтисодиётининг ўсишида ташқи савдо муҳим ўрин тутади. Халқаро 
савдо - бу мамлакатнинг жаҳон савдосидаги иштирокини акс эттириб, ташқи 
савдо айланмаси, экспорт ва импорт каби ко`рсаткичлар билан тавсифланади: 
–ташқи савдо айланмаси – ма`лум бир даврда (одатда бир йилда) амалга 
оширилган экспорт ва импорт операцияларининг умумий суммаси;
–експорт – товарларни чет эллик мижозларга сотиш бо`либ, бунда товарлар 
ишлаб чиқарувчи мамлакатдан ташқарига, яъни истеъмолчи мамлакатга 
чиқарилади; 
–импорт – ички эҳтиёжни қондириш учун чет мамлакатлардан товарларни 
сотиб олиб, мамлакатга киритишни англатади. 
Мамлакатлар ташқи савдо алоқалари орқали халқаро меҳнат тақсимотида 
о`з ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга эришадилар ва жаҳон 
мамлакатлари билан интеграциялашадилар. Ташқи савдонинг вужудга келиши 
икки муҳим обектив сабаб билан изоҳланади
7

Биринчидан, бу табиий ва хом ашё ресурсларининг мамлакатлар о`ртасида 
нотекис тақсимланганлиги. Мамлакатлар о`зларида ортиқча бо`лган 
ресурсларни экспорт қилишга ва мамлакатда тақчил бо`лган ресурсларни импорт 
қилишга мажбурлар. 
6
Alimov A.M., Kurbanova M.N. Tasqi iqtisodiy faoliyat asoslari-T.: TDSHI, 2018, 776 bet, 8-b
7
Ahmedov D.Q., Ishmuhamedov A.E., Jumayev Q.X., Jumayev Z.A. Makroiqtisodiyot – T.: TDIU, 2004, 240 bet, 157-
b



Иккинчидан, ҳамма мамлакатлар ҳам барча турдаги маҳсулотни бир хил 
самарадорлик билан ишлаб чиқара олмайди. Шу сабабли ресурслардан самарали 
фойдаланиш мақсадида мамлакатлар ихтисослашадилар ва о`заро савдо-сотиқни 
ё`лга қо`ядилар.
Бу икки обектив сабаб ҳар қандай миллий иқтисодиётнинг такрор ишлаб 
чиқариш жараёнида халқаро савдонинг аҳамиятини аниқлайди. Мамлакатлар о`з 
савдо алоқаларини олиб боришда турли хил назарияларга асосланади. Халқаро 
савдо алоқаларига оид назариялар эса ХВИИ асрда ишлаб чиқилган 
ҳисобланади. 
Шу пайтга қадар юзага келган барча халқаро савдо назариялари халқаро 
савдони эркинлаштириш барча мамлакатлар учун фойда келтиради деган фикрни 
олг`а суради. Эркин ташқи савдонинг зарурлиги ва фойдалилиги то`г`рисида 
дастлабки назариялардан бири А. Смитнинг мутлақ устунлик назариясидир.
Мутлақ устунлик – мамлакатлар мутлақ афзалликка эга бо`лган (таннархи 
пастроқ бо`лган) товарларни ишлаб чиқаришга ихтисослашади ва уларни 
экспорт қилади, бошқа товарларни (бошқа мамлакатлар мутлақ афзалликка эга 
товарларни) эса импорт қилади
8
. Бунга ко`ра қандай товарларни экспорт, 
қайсиларини импорт қилишнинг афзалликлари то`г`рисидаги қарашларини баён 
қилишда миллий ҳамда жаҳон нархлари, уларнинг ишлаб чиқариш харажатлари 
мутлақ миқдори о`ртасидаги фарқни ҳисобга олади. Бошқача айтганда, мазкур 
назария харажатларнинг мутлақ миқдорига асосланади. Унга ко`ра, ҳар бир 
мамлакат о`зида камроқ харажат сарфланадиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш, 
анча юқори харажатларни тақозо қиладиганларини эса ташқаридан сотиб олиши 
лозим. 
Халқаро савдонинг кейинги назарияси Д. Рикардонинг нисбий устунлик 
назариясидир
9
. Халқаро меҳнат тақсимоти ва ихтисослашишнинг умумий 
тамойилларига асосланиш орқали аниқланадиган харажатлар нисбатидаги фарқ 
(аввало, табиий-географик шароитлари туфайли келиб чиқадиган) айнан олинган 
8
Smith A. The wealth of Nations edited by R. H. Campbell, The Glasgow edition of the works of Adam Smith, 1976 
9
Рикардо Д. Принципы политической экономики и налогообложения. – М.:1992 



мамлакатда қайси товарларни ишлаб чиқариш, қайсиларини айирбошлаш орқали 
четдан олиш лозимлигини кўрсатади. 
Д.Рикардонинг нисбий устунлик назарияси мамлакатлар ишлаб чиқариш 
самарадорлигини таъминлашда ёки ко`проқ устунликка эга бо`лган ёҳуд камроқ 
заифликка эга бо`лган маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотишга ихтисослашиши 
аниқ ко`рсатиб беради.
Д.Рикардонинг нисбий устунлик назариясининг камчилиги шундаки: 
а) турли мамлакаталарнинг ишлаб чиқариш салоҳиятидаги фарқларни; 
б) нисбий харажатлар о`згаришларини ҳисобга олмайди. 
А. Смитнинг мутлақ устунлик ва Д. Рикардонинг нисбий устунлик 
назарияларида халқаро савдода мамлакатнинг ўрнини аниқлаш учун фақат битта 
ишлаб чиқариш омили бор, деб фараз қилинган. Бу назарияларда мамлакатнинг 
халқаро савдода эгаллаши мумкин бо`лган ўрни улардаги меҳнат унумдорлиги 
билан белгиланган. Шу сабабли ушбу олимларнинг илмий ишларини давом 
эттирганлар халқаро савдони бир нечта ишлаб чиқариш омили мавжудлигида 
таҳлил қилишга ҳаракат қилишган
10

Швед иқтисодчилари Э. Хекшер ва Б.Олин о`з таҳлилларида ишлаб 
чиқаришнинг икки омилини – капитал ва меҳнат омилини ко`риб чиқдилар. 
Э.Хекшер ва Б.Олин о`з назарияларида халқаро ихтисослашув афзалликлари, 
қиёсий харажатлар таҳлили асосида халқаро савдо билан бирга ишлаб чиқариш 
омилларининг давлатлараро эркин ҳаракати имкониятларини ҳам ҳисобга 
олади
11
. Улар мамлакатларнинг материал, капитал, меҳнат ва фан сиг`имли 
товарларга ихтисослашув сабабларини ҳам очиб беради. Хекшер-Олиннинг 
ишлаб чиқариш омиллари нисбати назарияси – мамлакат қайси ишлаб чиқариш 
омили билан нисбатан яхши таъминланган бо`лса, шу омилни нисбатан ко`проқ 
талаб қилувчи товар ишлаб чиқаришга ихтисослашиши ва уни экспорт қилиши 
керак. 
10
Hamedov I. A., Alimov A. M. O`zbekistonning tashqi iqtisodiy faoliyat asoslari. – T.:2001. – 8-bet
11
Jo`rayev T., Tojiboyeva D. Iqtisodiyot nazariyasi. (Ko`rgazma va materiallar). – T.: “Fan va texnologiya”, 2013, 380 
bet, 313-bet


10 
Хекшер-Олин назариясига ко`ра, мамлакат ишлаб чиқариш омилларидан 
қайси биридан самарали фойдаланса шу омилларнинг улуши ко`п бо`лган 
товарларни экспорт қилади, қайси ишлаб чиқариш омили тақчил бо`лса шу омил 
асосий о`рин тутган товарларни импорт қилади. 
Демак, Хекшер-Олин назариясига биноан АҚШ билан Хитой о`заро савдо 
алоқаларига киришса, АҚШ капитал омилига бой мамлакат сифатида қайта 
ишлаш саноати маҳсулотларини экспорт қилади ва Хитойдан меҳнат 
сиг`имкорлиги юқори бо`лган қишлоқ хо`жалик маҳсулотларини импорт қилади. 
Ишлаб чиқариш омиллари нисбати назарияси ко`п маротаба катта ҳажмдаги 
статистик маълумотлар асосида турли мамлакатларга тааллуқли товар ва ишлаб 
чиқариш омиллари бо`йича эмпирик синовлардан ўтди. Шу асосда 1953-йилда 
АҚШ экспортида меҳнат сиг`ими импортида эса капитал сиг`ими юқори 
товарлар устун эканлигини ко`рсатиб беради
12

В.Леонтев бир қанча эмпирик синовлар ўтказиш йўли билан Хекшер-Олин 
томонидан 
ишлаб 
чиқилган 
назариянинг 
шартлари 
амалиётда 
қўлланилмаслигини исботлади. Леонтев модели асосида амалга оширилган 
ҳисоб-китоблар Хекшер-Олин назариясини инкор этганлиги учун ушбу 
тадқиқотлар натижаси иқтисодчи олимлар томонидан “Леонтев парадокси” деб 
номланди. 
Леонтев парадокси – Хекшер-Олиннинг ишлаб чиқариш омиллари нисбати 
назарияси амалиётда о`з тасдиг`ини топмаган: меҳнат ресурсига бой 
мамлакатлар капитал сиғимкорлиги юқори бўлган товарларни экспорт қилади, 
капиталга бой мамлакатлар эса меҳнат сиғимкорлиги юқори бўлган товарларни 
экспорт қилади, деган ғояга асосланган
13

“Леонтев парадокси”ни изоҳлашга қаратилган далиллар: 

Ишлаб чиқариш омиллари, асосан меҳнат сифат о`лчамлари бо`йича бир 
хил бо`лмаслиги сабабли ривожланган мамлакатларда меҳнат сиг`ими юқори 
12
Yo`ldashev Z., Xalilova X. Milliy va jahon iqtiodiyoti, - T.: “Iqtisod-Moliya”, - 2013
13
Vahobov A.B., Tajibayeva D.A., Xajiboqiyev Sh.X. Jahon iqtisodiyoti va xalqaro iqtisodiy munosabatlar. – T.: 
Baktriyapress, 2015. 


11 
бо`лмаган, юқори малака талаб қиладиган, ривожланаётган мамлакатларда эса 
аксинча юқори малака талаб қилмайдиган меҳнат сиг`ими юқори бо`лган 
товарлар экспорт қилинади. 

Табиий ресурсларни о`злаштириш анча катта капитал маблаг`лар талаб 
қилади. Шу сабабли бундай ресурсларга бой бо`лган ривожланаётган 
мамлакатлар асосан ундирма саноат маҳсулотларини экспорт қилади. 

Давлат иқтисодий сиёсати импортни чеклаш ва нисбатан тақчил ишлаб 
чиқариш омилларидан интенсив фойдаланилаётган тармоқларни қо`ллаб-
қувватлашга қаратилса - бунда халқаро ихтисослашувга таъсир ко`рсатиш 
мақсад қилиб қо`йилади. 
Яна бир назария М. Портернинг “рақобатбордошлик” назариясидир. 
Америкалик иқтисодчи М. Портер халқаро савдони мамлакатлар о`ртасидаги 
рақобатчилик нуқтаи-назаридан о`рганиб, алоҳида мамлакатнинг рақобатдаги 
устунлиги унинг йетакчи фирмаларнинг рақобатбардошлиги билан аниқланади, 
чунки жаҳон бозорида мамлакатлар эмас, балки Товар ишлаб чиқарувчи, хизмат 
ко`рсатувчи фирмалар рақобатлашади деган г`ояни илгари суради
14

П.Самуелсон ва Р.Джонс ўзларининг “махсус ишлаб чиқариш омиллари” 
назарияларида Хекшер-Олин назариясини кенгайтиришга ҳаракат қилишган. 
Хекшер-Олин назариясида ишлаб чиқариш омилларининг фақат икки хил тури – 
капитал ва меҳнат инобатга олинган бўлса, “Махсус ишлаб чиқариш омиллари” 
назариясида ушбу омиллар сони учтага етказилди, булар капитал, меҳнат ва ер 
омилларидир.
Халқаро савдо турли ишлаб чиқариш омилларига ҳар хил таъсир кўрсатиши 
– бу омил эгаларини турмуш фаровонлигини халқаро савдога боғлиқ эканлигини 
англатади. Шу сабабли кўплаб иқтисодчи олимлар халқаро савдонинг аҳоли 
даромадига таъсирини ўрганишган. Бу борадаги асосий назарияларга 
қуйидагилар киради
15

14
Jo`rayev T., Tojiboyeva D. Iqtisodiyot nazariyasi. (Ko`rgazma va materiallar). – T.: “Fan va texnologiya”, 2013, 380 
bet, 314-bet
15
Vahobov A.B., Tajibayeva D.A., Xajiboqiyev Sh.X. Jahon iqtisodiyoti va xalqaro iqtisodiy munosabatlar. – T.: 
Baktriyapress, 2015. – 260-bet 


12 
1. 
Хекшер-Олин-Самуелсон назарияси – халқаро савдо мамлакатларда 
гомоген ишлаб чиқариш омилларининг мутлақ ва нисбий нархларининг 
мувозанатлашувига олиб келади. Бу эса гомоген ишлаб чиқариш омиллари 
эгаларининг даромадлари ҳам мувозанатлашишини англатади. 
2. 
Самуелсон-Джонс назариясимамлакатнинг халқаро савдода 
иштирок этиш натижасида экспорт тармоқлари учун махсус бўлган омил 
эгаларининг даромади кўпаяди ва импорт билан рақобатлашувчи тармоқ учун 
махсус бўлган омил эгаларининг даромади камаяди. 
3. 
Столпер-Самуелсон назариясихалқаро савдо таъсирида нархи 
ўсадиган товарни ишлаб чиқаришда нисбатан интенсив фойдаланиладиган 
омилнинг нархи ҳам ўсади ва аксинча, нархи пасайган товарни ишлаб чиқаришда 
нисбатан интенсив фойдаланиладиган омилнинг нархи ҳам тушади. 
Демак, халқаро савдо мамлакатларнинг ялпи даромадига ижобий таъсир 
кўрсатиш билан биргаликда айрим омил эгаларининг турмуш фаровонлигига 
салбий таъсир кўрсатиши мумкин экан. Шу сабабли мамлакатнинг халқаро 
савдода иштирок этишдан олиши мумкин бўлган фойда – бу мамлакатнинг 
халқаро савдо алоқаларида эгаллаган ўрнига боғлиқ экан. 
Бошқа тарафдан мамлакатнинг халқаро савдода рақобатбардош бўлиши 
унинг ишлаб чиқариш омиллари билан таъминланганлигига боғлиқ бўлади. 
Ишлаб чиқариш омиллари таклифининг ўзгариши мамлакатнинг иқтисодий 
ҳолатига қандай таъсир кўрсатиши кўп жиҳатдан Т.Рибчинский томонидан 
ўрганилган. 
Т.Рибчинский назарияси – барқарор нархлар ва иқтисодиётда фақат иккита 
секторнинг мавжудлиги шароитида ишлаб чиқариш омилларидан бирининг 
таклифининг кўпайиши ушбу омилдан интенсив фойдаланиладиган тармоқларда 
ишлаб чиқаришнинг ҳажмини ва бу тармоқ корхоналари оладиган даромаднинг 
кўпайишига, бошқа секторда эса ишлаб чиқариш ҳажмининг ва олинадиган 
даромаднинг камайишига олиб келади
16

16
Vahobov A.B., Tajibayeva D.A., Xajiboqiyev Sh.X. Jahon iqtisodiyoti va xalqaro iqtisodiy munosabatlar. – T.: 
Baktriyapress, 2015. – 261-bet


13 
Т.Рибчинкий назариясига мувофиқ, янги қазилма бойликларнинг топилиши 
(масалан, нефт ва газ) бошқа тармоқларнинг (хусусан, қайта ишлаш саноати) 
ривожланишини пасайтириб қўйиши мумкин. Аксинча, ташқи савдо жадал 
суръатларда ривожланаётган иқтисодиётда ишчи кучи малакасининг ортиб 
бориши ва фаол капитал қўйилмалар хомашё қазиб олишнинг қисқаришига ва 
унинг импортга боғлиқлигининг кучайишига олиб келиши мумкин. 
Бу назариядан кейин ҳам бир қатор назариялар юзага келди. Улардан 
машҳурлари “Маҳсулотнинг ҳаётийлик сикли” назарияси, “Халқаро савдонинг 
масштаб самараси” модели ва “Кесишувчи талаб” назарияларидир. 
Маҳсулотнинг ҳаётийлик сикли назарияси – янги товарнинг кашф қилиниши 
маълум вақт давомида ихтирочи мамлакатга жаҳон бозорида етакчилик қилиш 
имкониятини беради, аммо кейинчалик маҳсулот ҳаётийлик сиклида бир 
босқичдан бошқа босқичга ўтгани каби бу товарни ишлаб чиқаришдаги устунлик 
ҳам бир давлатдан иккинчисига ўтади. Миқёс самараси моделини асосида бир 
бирлик маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ошиши унинг таннархи ва меҳнат сарфи 
камайишини кўрсатувчи модел ҳисобланади. Барча иқтисодий назариялар 
асосида иқтисодиётни диверсификация қилиш, тармоқ таркибини ошириш ва 
интеграциялашувни йўлга қо`йиш мақсад қилиб олинган. 
Ташқи иқтисодий алоқаларда ташқи савдо операцияларини амалга 
оширишда ўзаро келишув муҳим аҳамиятга эга. Мамлакатлар ўзаро савдо 
шериклари ўртасидаги зиддиятлардан қочиш мақсадида Халқаро савдо палатаси 
асримизнинг ўттизинчи йилларидан бошлаб тўқсонинчи йилларигача энг кўп 
учрайдиган савдо таомилларини талқин этиш тўпламларини ишлаб чиқади ва 
нашр этди. Бу тўпламлар “ИНКОТЭРМС” деб номланади
17

Инкотермс – бу ташқи савдода кенг ишлатиладиган савдо атамаларини 
изоҳлаб берувчи халқаро қоидалар йиғиндиси. Халқаро савдо атамалари, 
олдиндан келишиб олинган савдо-сотиқ шартномаларининг стандарт
17
“INKOTERMS-2000”ga qarang..


14 
шартларидир. Улар халқаро савдо палатаси томонидан тузилган бўлиб, стандарт 
савдо-сотиқ шартномаларида фойдаланилади. 
Сотувчи товарларни келишилган жойга етказиб беришни ташкил қилиши ва 
хаққини тўлаши керак бўлганда (CИП, CПТ, CФР, CИФ, ДАТ, ДАП), терминалда 
сақлаганлик учун чиқимларни тўлаш мажбурияти товарлар учун шартнома 
баҳосининг бир қисми сифатида ҳаридорга ўтиши мумкин. Шундай бўлса-да, 
баъзи ҳолларда иккиёқлама тўлов юзага келган – сотувчи ҳам терминалга 
сақлаганлик учун хақ тўлаши керак бўлган. 
Инкотермс-2010 қоидаларини 4 гуруҳга бўлишимиз мумкин. Хар бир атама 
3 та ҳарфдан иборат бўлиб, биринчи ҳарфи мажбурият ва ҳатарларнинг 
сотувчидан ҳаридорга ўтадиган нуқтасини кўрасатади. 
 
Инкотермс-2010 товарнинг хавфсиз етказилишини назоратини амалга 
ошириш бўйича ҳаридор ва сотувчи орасидаги мажбуриятларни тақсимлаб 
беради. Инкотермс-2010 товарни юклаш/тушириш ва битта хизмат турига икки 
карра ҳаражат бўлишининг олдини олишга қаратилган(1-илова). 

Download 1.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling