Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси


Download 1.71 Mb.
bet12/159
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1242492
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   159
Bog'liq
Ички аудит Дарслик узб

2-МАВЗУ. КОРХОНАДАГИ ИЧКИ НАЗОРАТ ВА ХАТАРЛАР
2.1. Ички назорат тизими: тавсифлари ва қўлланилиши.
2.2. Хатар, шу жумладан, фирибгарлик хатари тушунчаси ва концепцияси.


2.1. Ички назорат тизими: тавсифлари ва қўлланилиши
Халқаро ички аудит стандарти (ХИАС) 2130 — «Назорат»
Ички аудит корхонада ички назорат тизимини самарали ишлашига ёрдамлашиши, хусусан, ички назорат тизимининг самараси ва натижасини баҳолаб, тизимни мунтазам равишда такомиллашиб боришига кўмаклашиши зарур”.


2130.А1— Ички аудит корпоратив бошқарув соҳасида, корхонанинг операцион фаолиятида ва унинг ахборот тизимларида мавжуд бўлган хатарлар устидан ўрнатилган назоратнинг мутаносиблиги ва натижасини баҳолаши лозим, масалан:

  • молиявий-хўжалик фаолияти ҳақидаги ахборотнинг тўғрилиги ва тўла-тўкислигини;

  • корхона фаолияти ва дастурларининг самарасини ва натижасини;

  • активларнинг бутлигини;

  • қонунлар, норматив актлар, русумлар, тадбирлар ва шартнома мажбуриятлари талабларини бажарилишини.



2130.С1— “Ички аудитор корхона фаолиятига боғлиқ масалаларда маслаҳат бераётганда, корхонадаги ички назорат жараёнларини баҳолаш пайтида олган билимларидан фойдаланиши зарур».


Миллий қонунчиликда «ички назорат тизими» тушунчасининг талқини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 12 апрелда № 1673 билан рўйхатга олинган № 12 “Аудиторлик текшируви чоғида бухгалтерия ҳисоби ва ички назорат тизимини баҳолаш” Аудиторлик фаолияти миллий стандартининг 4-б-моддасида берилган:
“Ички назорат тизими хўжалик субъекти раҳбарияти томонидан молиявий-хўжалик фаолиятини самарали юритиш ва назорат қилиш, активлар ва ҳисоб ҳужжатларининг бутлигини таъминлаш, фирибгарлик ва хато фактларнинг олдини олиш ва уларни топиш, бухгалтерия ёзувларининг аниқлиги ва тўлиқлиги ҳамда ишончли молиявий ахборотни ўз вақтида тайёрлаш мақсадида қабул қилинган ташкилий чоралар, методикалар ва тадбирлар (ички назорат воситалари) жамланмаси сифатида тавсифланади”.
Ички аудиторлар институти (АҚШ) ички назорат тизимини қуйидагича таърифлайди: “корхона ўзининг умумий мақсадлари ва вазифаларига таъсирчан, самарали ва тежамкор усулда эришади, деган оқилона (етарли) кафолатларни таъминлаш учун корхона томонидан қабул қилинган чора тадбирлар жамланмасидир. Шунингдек, ички назорат тизими мақсадларига ҳақиқатда эришишни таъминлаш мақсадида ўзаро гуруҳланган ёки онгли равишда ажратилган жараёнлар, функциялар, фаолият турлари, тузилмавий бўлимлар ва ходимлар тўплами сифатида таърифланади.

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling