Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси


COSO (Committee of Sponsoring Organizations –Ҳомий корхоналар қўмитаси) моделига биноан –


Download 1.71 Mb.
bet13/159
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1242492
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   159
Bog'liq
Ички аудит Дарслик узб

COSO (Committee of Sponsoring Organizations –Ҳомий корхоналар қўмитаси) моделига биноан – ички назорат тизими ўзаро боғлиқ бешта таркибий қисмдан иборат:

  1. назорат муҳити;

  2. хатарларни баҳолаш;

  3. назорат ҳаракатлари;

  4. ахборот алмашинуви (ахборот ва коммуникация);

  5. мониторинг.

COSO ички назорат концепциясини корхонанинг кузатув кенгаши, ижроия органи ва бошқа ходимлари томонидан амалга ошириладиган, қуйидаги тоифаларда мақсадга эришишни оқилона кафолатини таъминлайдиган жараён сифатида тавсифлайди:



  • корхона операцияларининг самарадорлиги (effectiveness) ва натижалилиги (efficiency) ёки корхона фаолиятининг операцион (асосий) мақсадларига эришишнинг маълум бир даражаси. Мазкур тушунчага жорий фаолият вазифалари, рентабелликнинг мақсадли кўрсаткичлари ва корхона ресурсларини бутлигини таъминлаш бўйича вазифалар киради;

  • молиявий ҳисоботнинг тўғрилиги (reliability). Бунга корхонанинг эълон қилинадиган барча ҳисоботлари ва баёнотларини тайёрлаш босқичи ҳам киради. Барча эълон қилинган молиявий ҳисоботлар ва баёнотлар тўпламига қўшимча равишда корхонанинг оралиқ ва қисқартирилган ҳисоботлари ва баёнотлари, шунингдек, ушбу ҳисоботлар ва баёнотлардан фойдаланган ҳолда тайёрланган молиявий маълумотлар, масалан, корхонанинг даромадлари тўғрисида нашр этилган хабарларни ўз ичига олади;

  • тегишли қонунчилик, қонуности актлари ва регламентларига риоя қилиш. Ушбу тамойил мазкур корхона фаолиятига тааллуқли бўлган барча қонунлар ва норматив актларга тегишлидир.


1-савол. Ички назорат функцияси кўплаб мақсадларга эга. Қуйида келтирилганлардан қайси бири корхона ички назорат тизимининг бош функцияси ҳисобланади?


Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling