Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси


Download 1.71 Mb.
bet157/159
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1242492
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   159
Bog'liq
Ички аудит Дарслик узб

Солиқ тўловчининг мажбуриятлари. Солиқ тўловчилар қуйидагиларга мажбур:
- ўзининг солиқ мажбуриятларини ўз вақтида ва тўла ҳажмда бажариш;
- қонунчиликка мувофиқ равишда бухгалтерия ҳисобини юритиш, молиявий ва солиқ ҳисоботи тузиш;
- давлат солиқ хизмати органлари ва бошқа ваколатли органларга ўзининг имтиёз ҳуқуқига эга эканлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим қилиш;
- солиқ текширувлари вақтида давлат солиқ хизмати органларига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ҳисобланиши, тўланиши билан боғлиқ ҳужжатлар ва маълумотларни тақдим қилиш;
- давлат солиқ хизмати органлари ва бошқа ваколатли органлар ҳамда мансабдор шахсларининг қонуний талабларини бажариш, шунингдек, ушбу органлар ва уларнинг мансабдор шахсларини қонуний фаолиятига қаршилик қилмаслик.
Солиқ агентлари қуйидагиларга мажбур:
- солиқ тўловчиларга тўланаётган маблағлардан солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўғри ҳамда ўз вақтида ҳисоблаш, ушлаб қолиш ва бюджет ҳамда давлат мақсадли фондларига ўтказиш;
- солиқ тўловчиларга тўланган даромадлар, улардан ушлаб қолинган ва бюджет ҳамда давлат мақсадли фондларига ўтказилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисобини юритиш, шу жумладан, шахсан ҳар бир солиқ тўловчи бўйича юритиш.
Солиқ тўловчилар қонунчиликка биноан бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлишлари мумкин.
Ваколатли органларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари. Ваколатли органларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари Солиқ кодекси ва бошқа қонунчилик актлари билан бошқарилади.
Солиқ мажбурияти. Солиқ тўловчининг солиқ қонунчилигига мувофиқ юзага келадиган мажбурияти солиқ мажбурияти деб тан олинади.
Солиқ тўловчи солиқ мажбуриятининг бажарилиши йўлида қуйидагиларга мажбур:
- Солиқ кодексида белгиланган ҳолатларда давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга туриш;
- солиққа тортиш объектлари ва солиққа тортиш билан боғлиқ объектларни аниқлаш ва улар ҳисобини юритиш;
- молиявий ва солиқ ҳисоботи тузиш ва уларни давлат солиқ хизмати органларига топшириш;
- солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида ва тўла ҳажмда тўлаш.

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling