Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат аграр университети


Гулларнинг вертициллёз сўлиш (вертициллёз вилт) касаллиги


Download 0.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/51
Sana08.03.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1249674
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   51
Bog'liq
Ман. ўсим фито ус.куллан

Гулларнинг вертициллёз сўлиш (вертициллёз вилт) касаллиги 
Касалликни факультатив паразитлар, гифомицетлар Verticillium 
dahliae ва Verticillium albo-atrum қўзғатади. Вертициллёз вилт 
билан кўпинча қўқонгул, картошкагул, чиннигул, шаббўй, гербера, 
хризантема ва бошқалар зарарланади. Касаллик белгилари бошқа 
экинлардагига ўхшаш – ўсимликлар сўлиб қолади, зарарланган, 
аммо нобуд бўлмаган ўсимликларнинг гуллари кичик бўлиб 
қолади. Касал ўсимликлар поясининг пастки қисмини кесиб 
текширилса, унда ўтказувчи найчалар доғланишини кўриш мумкин. 
Нам об-ҳавода зарарланган аъзолар устида замбуруғнинг 
мицелийси ва споралаш органларидан ташкил топган қўнғир, 
бахмалсимон ғубор ҳосил бўлади. 
Гулларнинг фузариоз сўлиш (фузариоз вилт) касаллиги 
Касалликни факультатив паразитлар, гифомицетлар Fusarium 
oxysporum ва Fusarium roseum қўзғатади. Фузариоз вилт билан 
кўпинча қўқонгул, картошкагул, чиннигул, шаббўй, хризантема 
цикламен, илонгул, дельфиниум ва бошқалар зарарланади, аммо 
унинг энг катта зарари қўқонгул, чиннигул ва цикламенда 
кузатилади. Замбуруғ мицелийси илдиз бўғзида ўсимликнинг 
ўтказувчи найчаларига киради, уларни озуқа моддалари ва сув 


28 
ўтмайдиган қилиб қўяди, ўсимликни токсинлари билан заҳарлайди, 
натижада ўсимлик сўлиб қолади. Зарарланган ўсимликлар қўнғир 
тус олади, пояси, илдиз бўғзи ва илдизлари чириб кетади ва нобуд 
бўлади. Касал ўсимликлар поясининг пастки қисмини кесиб 
текширилса, унда ўтказувчи найчалар доғланишини кўриш мумкин. 
Замбуруғ ўсимлик қолдиқларида мицелий ва хламидоспоралари, 
тупроқда хламидоспоралари воситасида сақланади. Касаллик ўта 
хавфли, у ҳам иссиқхоналарда, ҳам очиқ далаларда катта зарар 
келтиради. 
 
Назорат саволлари: 
1.Гулларнинг нихол касалликларини айтинг? 
2.Барг касалликларидан қайсиларини биласиз? 
3.Гулғунчанинг энг ховфли касалликларни айтинг? 

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling