Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат аграр университети
Гуллар ва манзарали ўсимликларнинг уруғлари моғорлаши
Download 0.51 Mb. Pdf ko'rish
|
Ман. ўсим фито ус.куллан
Гуллар ва манзарали ўсимликларнинг уруғлари моғорлаши
Гуллар ва манзарали ўсимликлар уруғларининг энг кенг тарқалган моғорлари қаторига кулранг моғор (қўзғатувчилари Botrytis spp., Cylindrosporium stellatum) кулранг бош шаклли моғор (Rhizopus nigricans, Mucor mucedo, баъзан M. albo-ater, M. racemosus, M. plumbeus, Thamnidium elegans), яшил моғор (Penicillium glaucum, P. restictum, P. luteo-viridae, P. P. italicum, P. puberulum, P. divergens) ҳамда Aspergillus glaucus, Trichoderma lignorum), қора моғор (Alternaria alternata Aspergillus spp., кўпинча Aspergillus niger, баъзан Alternaria brassicae, A. porri, A. humicola, Cladosporium longipes, C. epiphyllum, C. elegantum), зайтун-қўнғир моғор (Alternaria spp.), нимранг тусли моғор (Fusarium spp., Trichotecium roseum, Monilia sitophila). Гуллар ва манзарали ўсимликларнинг уруғлари моғорлаши билан кураш чоралари ● Уруғ олиш учун ўстирилаётган гуллар ва манзарали ўсимликлар участкаларнинг фитосанитар ҳолатини мунтазам равишда назорат қилиб бориш, ушбу участкаларда касалликларнинг олдини олиш ишларини ўтказиш. ● Уруғларни тўплаш ва сақлаш қоидаларига қатъий риоя қилиш. ● Уруғларни тавсия қилинган оптимал муддатларда тўплаш, улар тупроқ билан узоқ вақт давомида контактда бўлишига йўл қўймаслик. 25 ●Уруғларнинг бир партияси билан иш тугагач, барча идишлар ва иш қуролларини формалиннинг3%-ли эритмаси ёки бошқа бирор фунгицид билан зарарсизлантириш. ● Уруғ сақланадиган хоналарни уларга уруғларни сақлашга қўйишдан олдин олтингугурт (30 г/м 3 )тутатиб зарарсизлантириш. ● Уруғ сақланадиган хоналарда ҳарорат 0 о С...+4 о С ва ҳаво намлиги 65-70% орасида бўлишини таъминлаш. Хоналарни вақти-вақти билан шамоллатиб туриш. Ящик ва жовонларда сақланаётган уруғларни вақти-вақти билан аралаштириб туриш. ● Агар айрим уруғларда моғор пайдо бўлса, уруғларни соданинг3%-ли эритмаси билан ювиб олиш, қуритиш, хонани шамоллатиш ва хонада тавсия қилинган қулай ҳарорат ва ҳаво намлигини таъминлаш. ● Экишдан олдин уруғларни Fusarium, Alternaria, Botrytis ва бошқа патоген замбуруғлар билан зарарланиш даражаларини фитопатологик таҳлил ёрдамида аниқлаш ва уруғларга албатта бирор фунгицид билан ишлов бериш лозим. Download 0.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling