Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат аграр университети
Ўзак чиришни қўзғатувчи замбуруғлар
Download 0.51 Mb. Pdf ko'rish
|
Ман. ўсим фито ус.куллан
- Bu sahifa navigatsiya:
- Препарат
4.Ўзак чиришни қўзғатувчи замбуруғлар – Fomesrobustus;
Polyporusdryophilus; Polyporussulphureus. Бу замбуруғлар ўзига хос белгиларга эга бўлган марказий ўзак чиришини ҳосил қилади. Fomesrobustusзамбуруғи ёғоч бўйлаб тарқалувчи қора чизиқ билан ўралган оқиш-сарғиш маркази ўзак чиришини вужудга келтиради. Мева танаси ғуррасимон, бўртиб чиққан қалпоқсимон кўринишда чети сарғиш – жигарранг. Гименофора майда думалоқ тешикчали занг рангида. Базидиоспоралари оч-сариқ думалоқ. Июнь – сентябрь ойларида мева таналари ривожланиб, спора бера бошлайди. Polyporusdryophilus замбуруғи қўнғир ола-була марказий ўзак чиришини ҳосил қилади. Целлюлозада оқ доғлар ва йўлларнинг ҳосил бўлиши ола-була кўринишни эслатади. Бу кўриниш ёғоч ўзагидан периферияга йўналган бўлади. Замбуруғнинг меватанаси туёқсимон дастлаб юмшоқ бўлиб, кейинроқ қаттиқлашиб боради. Юқори қисми сарғиш-жигарранг, чуқурчали. Тўқималари тўқ жигарранг, оч-сариқ томирли. Геменофора кулранг тешикчалари думалоқ. Базидиоспоралари занг рангида, текис. Polyporussulphureus замбуруғи дарахт остида бошланиб, поя бўйлаб 7 метргача кўтариладиган қўнғир ёриқли ўзак чиришини ҳосил қилади. Ёриқлар орасида оқ пленкасимон замбуруғ танаси кўриниб туради. Замбуруғнинг меватана бир йиллик, бир жойда бир нечта меватана ҳосил бўлади. қалпоғи ясси, думалоқ ёки кураксимон, серэт, оч ёки тўқ сариқ, гименофора оч-сариқ, майда тешикли. Споралари рангсиз, тухумсимон. Препарат: Ўзак чириш касаллиги қўзғатувчи замбуруғлари спораларини микроскопда кўриш. 5.Меваларнинг мўмиёланиш касаллигини қўзғатувчиси Stromatinia pseudotuberosa замбуруғи. Эманнинг тўкилган ва 36 сақланаётган мевалари касалланади. Замбуруғ танаси касалланган мевадан соғлом меваларга тез кириб олади. Касалланган мевада дастлаб қўнғир ҳошияли сарғиш доғлар ҳосил бўлади. Улар катталашиб боради, уруғ палла қўнғир тусга кира бошлайди, кулранг замбуруғ танаси билан қопланади. Касалликнинг сўнгги босқичида уруғпаллалари қорайиб кетади, бутунлай замбуруғ танаси бўлиб қопланади, яъни мўмиёлангандек кўринишни олади. Келаси йилнинг куз мўмиёланган меваларда апотециялар ҳосил бўлади. Апотеций бошчасининг кенглиги 2-7 мм, оёқчасининг узунлиги 3-30 мм бўлиши мумкин. Уларда спорали халтачалар ҳосил бўлади. Download 0.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling