Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат аграр университети


Download 0.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/51
Sana08.03.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1249674
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   51
Bog'liq
Ман. ўсим фито ус.куллан

Шишларнинг ҳосил бўлиши. Ўсимлик аъзоларида шишларни 
ҳосил бўлиши, кўпинча зарарланган тўқима хужайраларининг 
хажмини катталашиши натижасида ўсимлик аъзоларининг нотўғри 
ривожланиши сабабли (гипертрофия-карам киласи) ёки тўқима 
хужайраларини сонининг ошиши туфайли (гиперплазия- мевали 
дарахтларининг рак касаллиги) юзага келади. Шишларни ҳосил 
бўлишини карам киласи ва мевали дарахтларнинг бактерия раки 
мисолида кўриш мумкин. 
Ўсимлик аъзоларини ўзгаришит (деформация). Ўсимлик 
касаллигининг бу турига айрим халтали замбуруғлар, вируслар ва 
бошқа сабаблар туфайли юзага келадиган ўсимлик аъзоларидаги 
(барг, поя, мевада) ўзгаришларини олиш мумкин. Ўсимлик 
аъзоларини ўзгаришларининг қуйидаги турлари мавжуд: 
“Бужмайиш” (тиришиш, буришиш, буралиш) баргларнинг 
паренхима хужайраларини барг томирларига нисбатан тез 
ривожланиш туфайли буларнинг оралиқ қисми бўртиб чиқади, 
масалан шафтоли баргини бужмайиш касаллиги. 
“Данаксизланиш” 
данакли 
мева 
дарахтларининг 
гул 
тугунчасини зарарланиш натижасида нотўғри ривожланиши 
туфайли данаксиз мева қопчаси юзага келади (олхўри мевасининг 
данаксизланиши). 
“Супургининг ҳосил бўлиши” ўсимлик пояларини нотўғри 
ривожланиши оқибатида юзага келади. Буни замбуруғнинг айрим 
авлодлари (олча – Taphrina авлодига мансуб замбуруғлар) ёки 



микоплазмалар (толда) юзага келтиради. Касаллик туфайли поялар 
майда ва тўпланиб ўсиб, кўриниши супургини эслатади. 
Барг ва меваларни шаклини ўзгариши вирус келтирадиган 
касалликлар туфайли юзага келади (ғўзанинг баргини бужмайиши, 
картошка ва помидорнинг столбур, баргларнипапортниксимон 
бўлиш касалликлари). 
Улимларнинг ҳосил бўлиши Бу касаллик тури кўпинча 
дарахтсимон айрим ҳолларда бошқа ўсимликларнинг поя, новда ва 
меваларида 
ташқи 
муҳитнинг 
ноқулай 
шароити 
ёки 
микроорганизмар таъсирида юзага келади. Зарарланган ўсимлик 
аъзосининг хужайраси ва хужайра деворларини гидролизланиши 
туфайли сарғиш ёки қўнғир рангли, айрим ҳолда қотиб қоладиган 
елимсимон модда ажралиб чиқади. 
Чириш Касалликнинг бу тури кўп тарқалган касалликлардандир. 
Ўсимликнинг этли, озуқа моддага ва сувга бой қисми (ҳўл мева, 
туганаклар, 
илдиз 
мевалар) 
кўпинча 
чирийди. 
Кўпинча 
ўсимликнинг асосида ҳам бу ҳолни кузатиш мумкин. Чириш 2 хил 
бўлади – хўл ва қуруқ чириш. Хўл чиришда замбуруғ ва бактерия 
таъсирида тўқима юмшаб қолади. Қуруқ чиришда эса хужайра 
деворининг емирилиши туфайли тўқима уқаланувчи кукунсимон 
массага айланади. 
Чиришга мисол қилиб картошкани қуруқ ва хўл чиришини ҳамда 
сабзавотларни омборхонада сақлаш давридаги чиришларини 
(сабзини оқ ва кул ранг чириши ) олишимиз мумкин. 

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling