Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат аграр университети


Қўнғир доғларни ҳосил бўлиши ёки тўқималарни нобуд


Download 0.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/51
Sana08.03.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1249674
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   51
Bog'liq
Ман. ўсим фито ус.куллан

Қўнғир доғларни ҳосил бўлиши ёки тўқималарни нобуд 
бўлиши. Баргларда якка ва халкасимон доғлар, поя, мева ва барг 
бандида эса қўнғир узунасига кетган чизиқлар тариқасида намоён 
бўлади. 
Касалликнинг бу тури билан танишиш учун ўсимлик пояси ва 
барг бандида узунасига кетган қўнғир, айрим холда ялтироқ доғлар 
кузатилади. Барг пластинкасида бурчакли ёки маълум бир шаклсиз 
қорамтир доғлар ҳосил бўлади. Зарарланган меваларда ёриқлар ёки 
қўнғир доғлар юзага келади. 
Микоплазмалар ўсимликларда қўзғатадиган касалликларни 
ташқи кўриниши қуйидаги турларга бўлинади: сарғайиш, 
пастбуйлилик, супургиларни хосил бўлиши ва ўсимликнинг 
генератив аъзоларини ўзгариши. 
Микоплазма қўзғатадиган касалликларнинг сарғайиш тури 
ўсимликнинг бутунлай ёки айрим шохларини сариқ тусга кириши 
кузатилади, бунда зарарланган аъзоларнинг флоэмасига ўзгариш 
содир бўлмай, балки ўсув жараёни бузилганлиги кузатилади. 
Касалликнинг сарғайиш турига шафтоли ва астрани сарғайишини, 
шолини пастбуйли сарғайиш касалликларини хамда бошқа бир 
қатор мисолларни келтиришимиз мумкин. 
Микоплазма қўзғатадиган пастбўйлилик ва супургиларни 
ҳосил қилиш касаллик турлари ҳам кенг тарқалгандир. 
Супургиларни ҳосил бўлишида зарарланган ўсимликнинг 
шохларини ўсув нуқтасидан бир новданинг ўрнига бир қанча 
новдалар ривожланиши туфайли улар майда бўлади, буни четдан 


14 
қараганда супургиларга ўхшатилади. 
Микоплазма қўзғатадиган касалликни бу турига мисол қилиб 
толни супурги ҳосил қилиш касаллигини олишимиз мумкин. 
Микоплазмалар 
қўзғатадиган 
ўсимликнинг 
генератив 
аъзоларининг ўзгариши турида зарарлаган гулларни ранги яшил 
тусга киради ва гул коса барглар кўпинча ривожланиб кетади. 
Машғулот давомида вируслар ва микоплазмаларга хос бўлган 
касаллик турларини ўзаро таққослаб кўриб чиқиш керак ҳамда 
расмларини чизиш зарур. 

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling