17
барги ҳам йўқ. Зарпечак ингичка, айрим ҳолларда шохланган пояси
билан хўжайин ўсимлик бандига ёпишиб, сўрғичлари ёрдамида
ундан ўзига керакли бўлган сув, минерал ва
органик моддаларни
олади. Зарпечак жуда кўп миқдорда уруғ ҳосил қилади. Бу уруғ
тупроқда кўпинча хўжайин-ўсимликнинг уруғи билан сақланади.
Зарпечак уруғи кўсакчаларда ҳосил бўлади. Бу уруғлар маданий
ўсимликлар уруғи билан, чиримаган гўнг ва бир қатор бошқа
йўллар орқали тарқалиши мумкин. Зарпечак фақат уруғи ёрдамида
эмас, балки поясини айрим бўлаклари орқали хам тарқалади.
Зарпечакнинг кенг тарқалган ва
зарарли турлари
қуйидагилардир: европа зарпечаги (
Cuscuta europaea), зиғир
зарпечаги (
Сuscuta), дала зарпечаги (
Сuscuta arbensis),
ингичка
пояли зарпечак (
Сuscuta apporoximata).
Машғулот давомида гулли ярим паразитларнинг асосий
вакиллари билан танишиб, уларни кўринишини баён қилиш керак,
Шумғия ва зарпечакни
асосий турлари билан танишиб, улариинг
морфологик белгиларига эътибор бериш зарур.
Микроскоп остида
шумғия ва зарпечакнинг уруғини тузилишини кузатиб,
уларнинг
ўлчамини олиш керак. Танишиб чиқилган гулли-паразит
ўсимликларнинг расмлари чизилади.
МАВЗУ: МЕВА ВА УРУҒЛАРНИНГ КАСАЛЛИКЛАРИ.
Иш режаси:
1. Моғорлаш
2. Мумланиш
3. Мевалар деформацияси
4. Доғланиш
5. Чириш
Зарурий жихозлар: рангли қалам, микроскоп, лупа, скалпель, буюм
ва қоплоғич ойналар, игна, пипетка, сув, рангли плакатлар,
гербарий материаллари.Рангли жадваллар.
Топшириқ.
1.Зарарланган уруғ ва меваларни ташқи кўринишига қараб
касалликни аниқлаш ва расмини чизиш.
2. Препарат тайёрлаб микроскопда кўриш.
Do'stlaringiz bilan baham: